Казбеков Салават Алибековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоғистон Республикаси шимолий ва жанубий ҳудудларида автотранспорт воситаларидан чиқаётган чиқиндиларнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш” 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5524
Илмий раҳбар: Реймов Каржав Даулетбаевич Техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент,
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, PhD.05/2025.27.12.Т.14.01
Расмий оппонентлар: Мурадов Шухрат Одилович техника фанлари доктори, профессор., Султашева Оралҳан Генжемуратовна, Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент
Этакчи ташкилот: Урганч Давлат Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: автотранспорт ташламаларини камайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ва жанубий туманларида автотранспорт ташламаларининг атроф-муҳитга таъсирини қиёсий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикасининг турли ҳудудларида автомобиллар чиқиндилари таркибидаги ҳавони ифлослантирувчи моддаларнинг асосий компонентлари аниқланган;
биринчи марота Қорақалпоғистоннинг шимолий ва жанубий туманларида автотранспорт воситалари чиқиндиларидан атмосфера ҳавоси ифлосланишининг аҳоли саломатлигига таъсирининг сифат таҳлили ўтказилган;
Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ва жанубий туманларида турли турдаги автотранспорт воситаларининг ёқилғи сарфи ва атмосферага чиқарилаётган зарарли чиқиндилар миқдори ҳисоблаб чиқилган;
Қорақалпоғистоннинг турли ҳудудларида автотранспорт воситаларининг чиқиндилари билан боғлиқ ҳаво ифлосланишини бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ва жанубий ҳудудларида автотранспорт воситалари чиқиндиларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
атмосфера ҳавосини автотранспорт воситаларидан чиқадиган чиқиндилардан ифлосланишини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг амалий фаолиятига татбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг № 01/18-2-234-сонли ҳужжати, 17 январ 2025-йил). Натижада автотранспорт воситаларидан фойдаланиш жараёнида экологик хавфсизликни барқарор тартибга солиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлган.
автотранспорт воситалари чиқиндиларидан атмосфера ҳавоси ифлосланишининг Қорақалпоғистон аҳолиси саломатлигига таъсирини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг № 104-сонли ҳужжати, 17 январ 2025-йил). Натижада автотранспорт воситаларидан фойдаланиш жараёнида экологик хавфсизликни барқарор тартибга солиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлган.
автотранспорт воситалари чиқиндиларидан атмосфера ҳавоси ифлосланишининг Қорақалпоғистон аҳолиси саломатлигига таъсирини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 7-июлдаги 01/02/5137-сон маълумотномаси). Натижада экологик хавфсизликни тартибга солиш ва автотранспорт воситалари чиқинди газларининг Қорақалпоғистон аҳолиси саломатлигига таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш имконияти яратилган.