Мелибоева Шохиста Шарофиддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Халқ табобати амалиёти учун брокколи карами асосида биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларни олиш», 14.00.41 – Халқ табобати (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3970.
Илмий раҳбар: Жалилов Фазлиддин Содиқович, кимё фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.02.
Расмий оппонентлар: Салаҳидинов Адилжон ХХХ, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Ҳасанова Дилоромхон Тўйчиевна, кимё фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
маҳаллийлаштирилган брокколи карами экстракти асосида биологик фаол озиқ-овқат қўшимчанинг капсула шакли таркиб ва технологиясини ишлаб чиқиш ва тиббиёт амалиётига тадбиқ этишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
маҳаллийлаштирилган брокколи карами экстрактининг физик-кимёвий, фармацевтик-технологик хусусиятларини таҳлил қилган ҳолда унинг капсула шакли таркиби ва технологияси ишлаб чиқилган;
қадоқланган “Глюкобрассицин” капсула шаклининг биологик фаол қўшимча капсулалари сифат кўрсаткичлари бўйича қўйилган талаб белгиланган ва сертификатланган;
халқ табобати амалиёти учун тавсия этилаётган биологик фаол қўшимчаси перорал қўллашда енгил токсикликка эга бўлиб, LD₅₀ > 1,6 г/кг деб баҳоланганлиги хисобига безарарлиги аниқланган;
“Глюкобрассицин” биологик фаол қўшимчасининг ичак таъсирланиш синдроми гипомотор турини стандарт терапия таркибида қўллашда клиник белгиларининг яққол равишда камайганлиги, биокимёвий кўрсаткичлардан умумий оқсил ва альбумин миқдорининг сезиларли даражада ошганлиги ҳамда беморлар ҳаёт сифатининг яхшиланганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Халқ табобати амалиёти учун брокколи карами асосида биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларни олиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 17.07.2025 й. 22/01-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: маҳаллийлаштирилган брокколи карами экстрактининг физик-кимёвий, фармацевтик-технологик хусусиятларини таҳлил қилган ҳолда унинг капсула шакли таркиби ва технологияси ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 30 майдаги № 25-m/152-сон маълумотномаси билан тасдиқланган “Ичак таъсирланиш синдроми гипомотор турини даволашнинг янги усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Навоий вилояти  кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил 11-июндаги 66-сон, Бухоро давлат тиббиёт институти клиникасининг 2025 йил 13-июндаги 6-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17-июлдаги 22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: брокколи карами экстракти асосида биологик фаол озиқ-овқат қўшимчанинг учун Техник шартлар (Ts 310619568003:2023) ҳамда уни ишлаб чиқариш бўйича Технологик йўриқнома (Ty 310619568-003:2023) Ўзбекистон Республикаси санитария Эпидемиологик Осойишталик ва Жамоат Саломатлиги Қўмитаси томонидан тасдиқланган, натижада “Bio Boost Hold” МЧЖда капсула шаклидаги БФҚни ишлаб чиқариш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши импорт ўрнини босувчи БФҚлар ассортиментини кенгайтиришга хизмат қилиш имконини беради. Хулоса: брокколи экстрактининг физик-кимёвий, фармацевтик-технологик хусусиятларини таҳлил қилган ҳолда унинг капсула шакли таркиби ва технологияси ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижалари асосида энг мақбул таркиб «Брокколи» экстракти – 200,0 мг (66,7%), малтодекстрин – 89,5 мг (29,8%), аэросил 200 – 7,5 мг (2,5%), калций стеарат – 3,0 мг (1,0%) деб топилиб, ушбу таркибли капсулаланувчи массани №1 ўлчамли (76±5 мг) тўлдирилмаган капсулаларга 0,3 г ±15% дан жойлаб, ишлаб чиқаришга тавсия этилган.
иккинчи илмий янгилик: қадоқланган “Глюкобрассицин” капсула шаклининг биологик фаол қўшимча капсулалари сифат кўрсаткичлари бўйича қўйилган талаб белгиланган ва сертификатланганлиги бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 30 майдаги № 25-m/152-сон маълумотномаси билан тасдиқланган “Ичак таъсирланиш синдроми гипомотор турини даволашнинг янги усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Навоий вилояти  кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил 11-июндаги 66-сон, Бухоро давлат тиббиёт институти клиникасининг 2025 йил 13-июндаги 6-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17-июлдаги 22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Мазкур капсуланинг таркиби ва технологияси ишлаб чиқилганлиги ва стандартланганлиги кенг миқёсда ишлаб чиқариш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши фармацевтик ёрдам нархи ва тиббиёт ходимларининг иш вақтини қисқартириш имконини беради. Хулоса: «Тезлаштирилган эскиртириш» турғунликни аниқлаш тести натижалари Мақбул таркиб ва технология асосида олинган 011224 серияли “Глюкобрассицин” биологик фаол қўшимча капсулалари сифат кўрсаткичлари бўйича биологик фаол қўшимчаларга қўйилган талаб - миллий стандарт ЎзМСт 166:2024 га жавоб беради.
учинчи илмий янгилик: халқ табобати амалиёти учун тавсия этилаётган биологик фаол қўшимчаси перорал қўллашда енгил токсикликка эга бўлиб, LD₅₀ > 1,6 г/кг деб баҳоланганлиги хисобига безарарлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 30 майдаги № 25-m/152-сон маълумотномаси билан тасдиқланган “Ичак таъсирланиш синдроми гипомотор турини даволашнинг янги усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Навоий вилояти  кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил 11-июндаги 66-сон, Бухоро давлат тиббиёт институти клиникасининг 2025 йил 13-июндаги 6-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17-июлдаги 22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ўтказилган клиник олди синовлар натижасида брокколи экстракти капсулалари ўткир заҳарли эмаслиги исботланган (Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг 002552-сонли рухсатномаси ва 2024 йил 7-август 11-сонли экспертиза хулосаси). Иқтисодий самарадорлиги: маҳаллийлаштирилган хомашё асосида арзон ва безарар БФҚ ишлаб чиқариш имконини берган. Хулоса: «Глюкобрассицин» капсула 200 мг (серия: 011224; амал қилиш муддати: 12.2026), «BIO BOST HOLD» МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарган биологик фаол қўшимчаси перорал қўллашда енгил токсикликка эга бўлиб, LD₅₀ > 1,6 г/кг деб баҳоланди. Бу кўрсаткич **Хаберман классификациясига кўра 4-тоифа (кам токсик моддалар) ** га тўғри келади.
тўртинчи илмий янгилик: “Глюкобрассицин” биологик фаол қўшимчасининг ичак таъсирланиш синдроми гипомотор турини стандарт терапия таркибида қўллашда клиник белгиларининг яққол равишда камайганлиги, биокимёвий кўрсаткичлардан умумий оқсил ва альбумин миқдорининг сезиларли даражада ошганлиги ҳамда беморлар ҳаёт сифатининг яхшиланганлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 30 майдаги № 25-m/152-сон маълумотномаси билан тасдиқланган “Ичак таъсирланиш синдроми гипомотор турини даволашнинг янги усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Навоий вилояти  кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил 11-июндаги 66-сон, Бухоро давлат тиббиёт институти клиникасининг 2025 йил 13-июндаги 6-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 17-июлдаги 22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши ичак таъсирланиш синдроми гипомотор турини стандарт даволаш самарадорлигини ошириш ва ремиссия даврини максимал узайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши ташхислаш ва даволашга кетадиган умумий вақт ҳамда маблағни тежаш имкониятини яратади. Хулоса: Ичак таъсирланиш синдроми гипомотор тури билан касалланган беморларни даволашда стандарт терапияга қўшимча равишда “Глюкобрассицин” капсулаларини 1 ой ва ундан ортиқ муддат мобайнида қўллаш клиник белгиларининг яққол равишда камайганлиги, биокимёвий кўрсаткичлардан умумий оқсил ва альбумин миқдорининг сезиларли даражада ошганлиги ҳамда беморлар ҳаёт сифатининг яхшиланганлиги кузатилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish