Кодиров  Хабибулло Нуъмонжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ошқозон ва ичак яра касалликларини халқ табобати усули билан даволаш” 14.00.41- Халқ табобати (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Tib6408.
 Илмий рахбар: Хакимов Насрулла Сабирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарган муассаса номи: Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.02.
Расмий оппонентлар: Юсупов Қодиржон Абдусаттарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Маматқулова Сурайё Абдусаматовна, кимё фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яра касаллиги, ҳамда ярали колит касалликларини олдини олиш хусусиятига эга бўлган табиий озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқиш, ҳамда халқ табобати билан уйғунлашган даволаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
In vitro шароитида турли нисбатдаги  Calendula officinalis L., Inula helenium L., Achillea millefolium, Hypericum perforatum L., Plantago major L. ҳамда Bidens tripartita L. доривор ўсимликларнинг антирадикалли ва антиоксидантлик спектрофотометрик усулда аниқлаш натижасида энг юқори антиоксидант фаолликни намоён қилган аралашмалар асосида табиий композицион озиқ-овқат қўшилмалар ишлаб чиқилиб, халқ табобати усулларига кетма-кет қўллаш асосида уйғунлаштирилган;
илк бор, муаллифлик – “As-Kolit”, “Anti-Ulcer” ва “As-Xaq” номли табиий композицион озиқ-овқат қўшилмалар таркибида ошқозон ва ичак яллиғланиш касаллигини келтириб чиқарувчи иммунитет пастлиги оширишда янги озиқ-овқат қўшилмалари кимёвий таркиби  сувда эрувчи витаминлар миқдори (B1, B2, B3, B6, C), полифенол бирикмалар (рутин, кверсетин, галл кислотаси, апигенин) замонавий YuSSX усуллар ёрдамида аниқланган; 
“As-Kolit”, “Anti-Ulcer” ва “As-Xaq” озиқ-овқат қўшилмалари яллиғланиш касаллигини келтириб чиқарувчи метоболизм бузилиши, лейкоситларнинг кўпайиши, иммунитет пастлиги каби аломатларни бартараф этишда ва олдини олишда  ёрдам берадиган 64 та макро ва микроэлементлар миқдори замонавий ICP-OES усулида аниқланган; 
“As-Kolit”, “Anti-Ulcer” ва “As-Xaq” озиқ-овқат қўшилмалари ошқозон ва ичак эпителий қаватини қайта тиклашида ва метоболизмни тикланишида, зарарли радикалларни ингибирлаб нормаллаштириш, оксидантларни ўзига боғлаш ҳисобига нофаоллаштириш эвазига ошқозон ва ичак яллиғланиш касаллигини даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга эканлиги халқ табобати билан уйғунлаштирилган усуллар ёрддамида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, ҳамда ярали колит касал-ликларини даволаш ва олдини олиш учун яратилган озиқ-овқат қўшилма-ларини ишлаб чиқиш, ҳамда мазкур касалликларни даволаш ва профилактика усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижа-лар асосида услубий тавсиянома “Ошқозон ва ўн икки бароқли ичак ва ярали колит касалликларини халқ табобати усули билан даволаш ва профилактикаси” ишлаб чиқилди ва қуйидаги илмий янгиликлар асосланди: 
биринчи илмий янгилик: ин витро шароитида турли масса нисбатидаги Calendula officinalis L., Inula helenium L., Achillea millefolium, Hypericum perforatum L., Plantago major L. hamda Bidens tripartita L.  асосида олинган “As-kolit”, “As-Xaq”  ва “Anti-ulcer” озиқ-овқат қўшилмаларининг антиоксидант фаоллигини спектрофотометрик усулда аниқлаш натижасида энг юқори антиоксидант фаолликни намоён қилган аралашма асосида ишлаб чиқилган табиий композицион озиқ-овқат қўшилма учун ресепт ва ташкилот стандарти (TY 303271761-04:2025) ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги санитария-эпидемиологик хулосаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 декабрдаги 31-сон хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, ҳамда ярали колит касалликларини олдини олиш ва даволаш хусуиятига эга озиқ - овқат қўшилмаларини оптимал таркиби асосланган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган услубий тавсиянома бўйича, мазкур касалликларни даволашда янги яратилган озиқ - овқат қўшилмаларини замонавий даволаш усуллари билан уйғунлашган ҳолда амалга оширилиши натижасида, ишлатиладиган асосий синтетик дори восита-ларга нисбатан ҳар бир бемордан бир ойда ошқозон ва 12 б.и. яра касаллик-ларида 262440 сўмдан, 69225 сўмга, яъни, 193215 иқтисод қилинади. Ярали колит 495000 сўмдан 61800сўм, яъни, 433200 сўм иқтисод қилинди. 
иккинчи илмий янгилик: илк бор, “As-Kolit”, “Anti-Ulcer” ва “As-Xaq” номли табиий композицион озиқ-овқат қўшилмалар таркибида ошқозон ва ичак яллиғланиш касаллигини келтириб чиқарувчи иммунитет пастлиги оширишда янги озиқ-овқат қўшилмалари кимёвий таркиби  сувда эрувчи витаминлар миқдори (B1, B2, B3, B6, C), полифенол бирикмалар (рутин, кверсетин, галл кислотаси, апигенин) замонавий YuSSX усуллар ёрдамида аниқлашга оид таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария – эпидемиология осойишталик жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан TY 303271761-04:2025-сонли технологик йўриқнома ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария – эпидемиология осойишталик жамоат саломатлиги қўмитасининг TY 303271761-04:2025 сонли технологик йўриқномаси, Оʻзбекистон Республикаси Согʻлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 декабрдаги 31-сон хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: янги ишлаб чиқилган, таркибида табиий антибиотиклар сақлаган OOQ да антиоксидант, антирадикал ва полифенол компонентлари мавжудлиги туфайли, мазкур касалликнинг ҳатар омилларини фитотерапевтик усулларда олдини олиш мумкинлиги исботланган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган услубий тавсиянома бўйича, мазкур касалликларни даволашда қўлланиладиган OOQ да антиоксидант, антирадикал ва полифенол компонентлари мавжудлиги туфай-ли, мазкур касалликнинг ҳатар омилларини фитотерапевтик усулларда олдини олиш орқали, ишлатиладиган асосий синтетик дори воситаларга нисбатан ҳар бир бемордан бир ойда ошқозон ва 12 б.и. яра касалликларида 262440 сўмдан, 69225 сўмга, яъни, 193215 сўмга иқтисод қилинади. Ярали колит 495000 сўмдан 61800сўм, яъни, 433200 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: “As-Kolit”, “Anti-Ulcer” ва “As-Xaq” озиқ-овқат қўшилмалари яллиғланиш касаллигини келтириб чиқарувчи метоболизм бузилиши, лейкоситларнинг кўпайиши, иммунитет пастлиги каби аломатларни бартараф этишда ва олдини олишда  ёрдам берувчи макро ва микроэлементлар миқдори замонавий ICP-OES усулида исботланган натижалар асосида ушбу воситани қўллаш ресепти ва ташкилот стандарти (TY 303271761-04:2025) ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Согʻлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги санитария-эпидемиологик хулосаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 декабрдаги 31-сон хулосаси).  Ижтимоий самара-дорлиги: таркибида кверсетин тоифасидаги табиий полифеноллар сақлаган компози-сиялардан қўшимча профилактик мақсадда фойдаланилганда вирус ҳужайралари метабо-лизмидаги циклик реакцияларни ингибирлаганлиги туфайли ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яра касалликлари, ҳамда ярали колит касаллиги асоратларини даволаш ва профилактика қилиш имкони яратилган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган услубий тавсиянома бўйича, янги яратилган OOQ вирус ҳужайралари метаболизмидаги циклик реакцияларни ингибирлаганлиги туфайли ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яра касал-ликлари, ҳамда ярали колит касаллиги асоратларини даволаш ва профилактика қилиш имкони юзага келганлиги туфайли, мазкур касаллик-ларни даволашда ишлатиладиган асосий синтетик дори воситаларга нисбатан ҳар бир бемордан бир ойда ошқозон ва 12 б.и. яра касалликларида 262440 сўмдан, 69225 сўмга, яъни, 193215 иқтисод қилинади. Ярали колит 495000 сўмдан 61800сўм, яъни, 433200 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: “As-Kolit”, “Anti-Ulcer” ва “As-Xaq” озиқ-овқат қўшилмалари ошқозон ва ичак эпителий қаватини қайта тиклашида ва метоболизмни тикланишида, зарарли радикалларни ингибирлаб нормаллаштириш, оксидантларни ўзига боғлаш ҳисобига нофаоллаштириш эвазига ошқозон ва ичак яллиғланиш касаллигини даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга эканлиги халқ табобати билан уйғунлаштирилган усуллар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария – эпидемиология осойишталик жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги санитария-эпидемиологик хулосаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 декабрдаги 31-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, ҳамда ярали колит касалликларини даволаш ва олдини олиш учун яратилган “Asko-lit”, “Asxaq”  ва “Anti-ulcer” озиқ овқат қўшилмалари ёрдамида замонавий стандарт даволаш усуллари билан уйғунлашган янги даволаш усули ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этил-ган услубий тавсиянома бўйича, мазкур касалликларни даволаш ва олдини олиш учун яратилган OOQ ёрдамида замонавий стандарт даволаш усуллари билан уйғунлашган янги даволаш усули ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилганлиги туфайли ушбу касаллик-ларни даволашда ишлатиладиган асосий синтетик дори воситаларга нисбатан ҳар бир бемордан бир ойда ошқозон ва 12 б.и. яра касалликларида 262440 сўмдан, 69225 сўмга, яъни,  193215 иқтисод қилинади. Ярали колит 495000 сўмдан 61800сўм, яъни, 433200 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish