Шарипова Асал Сарваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Зўравонлик мавжуд оилаларда тарбияланаётган болалар ҳиссий бузилишларининг психологик хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/P555.
Илмий раҳбар: Камилова Надира Гайратовна психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдурайимович, психология фанлари доктори, профессор; Маркендуди Марина Анатолевна, психология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: оилавий зравонлик мавжуд булган оилаларда тарбияланаётган усмирлик ва илк ўспиринлик ёш давридаги респондентларда ҳиссий бузилишларнинг психологик хусусиятларини урганиш ҳамда уларни интервенсиялаш дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилавий зўравонлик қурбонларининг эмоционал ҳолатига кўра, онага йўналтирилган тажовузнинг гувоҳи бўлган болаларда хавотирланиш, агрессия, фрустрация ва ригидликнинг намоён бўлишидаги дифференциал фарқларга асосланиб, ўсмир қизларда ригид фикрлаш, ўғил болаларда агрессивлик ва фрусрация билан боғлиқ ҳиссий бузилишларнинг доминант экани аниқланган;
болалар ижтимоий-психологик мослашувига эмоционал бузилишларнинг таъсири натижасида тенгдошлар билан мулоқот услубининг дифференциал фарқланишига асосланиб, оилавий зўравонлик қурбони бўлган қиз болаларда адаптив мулоқотнинг доминант характерга эга бўлиши аниқланган;
оилада онага нисбатан зўравонликнинг гувоҳи бўлган болаларнинг психоемоционал ҳолатига кўра, она томонидан назорат ва бостирилган агрессия ҳиссий фоннинг беқарорлашувига олиб келганлиги туфайли она-бола муносабатларида салбий эмоционал тоннинг кучлилиги аниқланган;
зўравонлик мавжуд бўлган оилаларда тарбияланаётган болаларнинг ҳиссий бузилишларини коррексиялашда агрессивлик, фрустрация, ригидлик ва хавотирланиш даражасини пасайтириш муҳимлигига кўра психоемоционал ҳолатни барқарорлаштирувчи интервенсия орқали ижтимоий мослашув даражасини ошириш зарурати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зўравонлик мавжуд оилаларда тарбияланаётган болалар ҳиссий бузилишларининг психологик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
оилавий зўравонлик қурбонларининг эмоционал ҳолатига кўра, онага йўналтирилган тажовузнинг гувоҳи бўлган болаларда хавотирланиш, агрессия, фрустрация ва ригидликнинг намоён бўлишидаги дифференциал фарқларга асосланиб, ўсмир қизларда ригид фикрлаш, ўғил болаларда агрессивлик ва фрусрация билан боғлиқ ҳиссий бузилишларнинг доминант экани аниқланган хулосалар ЎзМПУ ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 4-июлдаги ПМ–73-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Педагогик психология» модули мазмунига сингдирилган (ЎзМПУ ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 4-июлдаги ПМ–73-сон маълумотномаси). Натижада, зўравонликнинг турли шаклларига дуч келган респондентлар ҳиссий ҳолатининг психологик хусусиятларини жинс ва ёшга оид фарқларини белгилаш имконияти яратилган;
болалар ижтимоий-психологик мослашувига эмоционал бузилишларнинг таъсири натижасида тенгдошлар билан мулоқот услубининг дифференциал фарқланишига асосланиб, оилавий зўравонлик қурбони бўлган қиз болаларда адаптив мулоқотнинг доминант характерга эга бўлиши аниқланган хулосалар ЎзМПУ ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 4-июлдаги ПМ–73-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Педагогик психология» модули мазмунига сингдирилган (ЎзМПУ ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 4-июлдаги ПМ–73-сон маълумотномаси). Натижада, зўравонликка дуч келган болаларнинг ҳиссий ҳолати билан уларнинг ижтимоий-психологик мослашув даражаси ўртасидаги ўзаро алоқадорлик очиб берилган;
оилада онага нисбатан зўравонликнинг гувоҳи бўлган болаларнинг психоемоционал ҳолатига кўра, она томонидан назорат ва бостирилган агрессия ҳиссий фоннинг беқарорлашувига олиб келганлиги туфайли она-бола муносабатларида салбий эмоционал тоннинг кучлилиги аниқланган хулосалар ЎзМПУ ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 4-июлдаги ПМ–73-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модули мазмунига сингдирилган (ЎзМПУ ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 4-июлдаги ПМ–73-сон маълумотномаси). Натижада, болалар ва ота-оналар муносабатлари хусусиятларининг билвосита зўравонлик мавжуд бўлган оилаларда тарбияланаётган респондентлардаги ҳиссий бузилишлар динамикасига тасири тадқиқ қилинган;
зўравонлик мавжуд бўлган оилаларда тарбияланаётган болаларнинг ҳиссий бузилишларини коррексиялашда агрессивлик, фрустрация, ригидлик ва хавотирланиш даражасини пасайтириш муҳимлигига кўра психоемоционал ҳолатни барқарорлаштирувчи интервенсия орқали ижтимоий мослашув даражасини ошириш зарурати далилланган хулосалар ЎзМПУ ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 4-июлдаги ПМ–73-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модули мазмунига сингдирилган (ЎзМПУ ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 4-июлдаги ПМ–73-сон маълумотномаси). Натижада, болаларнинг ҳиссий соҳасини барқарорлаштириш ва конструктив ижтимоий позиция шаклланишига кўмаклашадиган психокоррексион интервенсия дастурини ишлаб чиқиқлган.