Абдурахмонова Зуҳра Абдурахмон қизининг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Саноген тафаккур ривожланишининг ижтимоий – психологик механизмлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/P88.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Жабборов Ҳазрат Хусаинович, психология фанлари доктори, профессор, Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлари доктори, профессор; Қўчқарова Феруза Махамматқосимовна, психология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Профи университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: шахсда саноген тафаккурни ривожлантириш жараёнини феномен сифатида тадқиқ этиш, шу асосда ижтимоий-психологик моделини такомиллаштириш ва зарур тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсда саноген тафаккурни ривожланиши шахсий, жамоавий, инстусионал, шахснинг ўз-ўзини баҳолаш, ўзиа ишонч, мулоқотмандлик, муваффақиятга эришиш мотивацияси, мустақиллик, ҳиссий барқарорлик, когнитивлик омилларига боғлиқлигига кўра фикр ва кечинмаларни конструктилиги орқали адаптив кўникмаларни шаклланиши билан идентив намоён бўлиши аниқланган;
саноген тафаккурни ривожланиши оптимистик фикрлаш, мулоқотмандлик, толерантлик, салбий фикрларни мантиқий таҳлил қилиш қобилияти, эмосионал барқарорлик, ҳиссиётларни назорат қилиш, ижтимоий хулқ-атвор, жамоавийликнинг ёшга оид хусусиятларга боғлиқ намоён бўлишига асосланиб стрессга чидамлиликнинг ирода актига оид жиҳатарини динамик ҳарактери орқали интенсив ривожланиши далилланган;
саноген тафаккурни ривожланиши когнитив диссонансларни енгиб ўтишда ички ресурсларнинг фаоллашувига кўра шахсдаги оптимистик фикрлашни этник ва ижтимоий толерантлик таъсирида рефлексив хусусиятлар негизида мулоқот мотивларига боғлиқ дифференциацияланиши билан идентив эканлиги далилланган;
саноген тафаккурни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик модели шахсдаги эмосионал ва когнитив хусусиятларни интегратив шаклланишини таъсинлаш муҳимлигига кўра “ҳиссий барқарорлик”, “ўмустақиллик”, “толерантлик” сифатларини ривожлантирувчи структуравий компонентларни коррексион фаолиятга киритиш асосида такомиллаштирилган;
саноген тафаккур когнитив, эмоционал, мотивасион, конатив хусусиятларнинг ўзаро алоқадорлигига кўра шахснинг ички ва ташқи стрессоген омилларни онгли равишда англаб, салбий фикр ва эмосияларни мантиқий қайта ишлашдаги конструктив ва ижобий когнитив тузилмаларга айланишига асосланиб эмоционал барқарорлик негизида муваффақиятли фикрлашни таъминловчи ижтимоий хулқ-атворнинг интегратив категория сифатида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноген тафаккур ривожланишининг ижтимоий – психологик механизмлари юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
шахсда саноген тафаккурни ривожланиши шахсий, жамоавий, инстусионал, шахснинг ўз-ўзини баҳолаш, ўзиа ишонч, мулоқотмандлик, муваффақиятга эришиш мотивацияси, мустақиллик, ҳиссий барқарорлик, когнитивлик омилларига боғлиқлигига кўра фикр ва кечинмаларни конструктилиги орқали адаптив кўникмаларни шаклланиши билан идентив намоён бўлиши аниқланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ–471-сон буйруғи билан «Умумий психология» модули мазмунига сингдирилган (ЎзМПУ ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ–471-а сон маълумотномаси). Натижада психологларда саноген тафаккур намоён бўлишига оид билимларни ривожлантиришга эришилган;
саноген тафаккурни ривожланиши оптимистик фикрлаш, мулоқотмандлик, толерантлик, салбий фикрларни мантиқий таҳлил қилиш қобилияти, эмосионал барқарорлик, ҳиссиётларни назорат қилиш, ижтимоий хулқ-атвор, жамоавийликнинг ёшга оид хусусиятларга боғлиқ намоён бўлишига асосланиб стрессга чидамлиликнинг ирода актига оид жиҳатарини динамик ҳарактери орқали интенсив ривожланиши далилланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ–471-сон буйруғи билан «Умумий психология» модули мазмунига сингдирилган (ЎзМПУ ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ–471-а сон маълумотномаси). Натижада таълим соҳаси учун тайёрланадиган психологларнинг касбий аҳамиятли таянч компетенсияларни шакллантириш ҳамда касбий тайёргарлик даражасини ошириш соҳасида психологик илмий-назарий тайёргарлигини ошишига хизмат қилувчи методик таъминотнинг бойитилишига эришилган;
саноген тафаккурни ривожланиши когнитив диссонансларни енгиб ўтишда ички ресурсларнинг фаоллашувига кўра шахсдаги оптимистик фикрлашни этник ва ижтимоий толерантлик таъсирида рефлексив хусусиятлар негизида мулоқот мотивларига боғлиқ дифференциацияланиши билан идентив эканлиги далилланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ–471-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси» модули мазмунига сингдирилган (ЎзМПУ ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ–471-а сон маълумотномаси). Натижада марказдаги лабораториялар илмий-методик таъминотининг бойитилишига эришилган;
саноген тафаккурни ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик модели шахсдаги эмосионал ва когнитив хусусиятларни интегратив шаклланишини таъсинлаш муҳимлигига кўра “ҳиссий барқарорлик”, “ўмустақиллик”, “толерантлик” сифатларини ривожлантирувчи структуравий компонентларни коррексион фаолиятга киритиш асосида такомиллаштирилган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ–471-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модули мазмунига сингдирилган (ЎзМПУ ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ–471-а сон маълумотномаси). Натижада марказдаги лаборатория таъминотининг методологик маълумотлар бойитилишига эришилган;;
саноген тафаккур когнитив, эмоционал, мотивасион, конатив хусусиятларнинг ўзаро алоқадорлигига кўра шахснинг ички ва ташқи стрессоген омилларни онгли равишда англаб, салбий фикр ва эмосияларни мантиқий қайта ишлашдаги конструктив ва ижобий когнитив тузилмаларга айланишига асосланиб эмоционал барқарорлик негизида муваффақиятли фикрлашни таъминловчи ижтимоий хулқ-атворнинг интегратив категория сифатида исботланган маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ–471-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси» модули мазмунига сингдирилган (ЎзМПУ ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ–471-а сон маълумотномаси). Натижада, Психология ўқув-илмий маркази ижтимоий-психологик тадқиқотлар амалиётига татбиқ этилган.