Холматов Санжарбек Хожимаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда инвестисиялардан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3533.
Илмий раҳбар: Каримова Гулбахор Абдусаттаровна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05
Расмий оппонентлар: Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қобулов Хотамжон Абдукаримович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилояти қишлоқ хўжалигида барқарор ривожланишни таъминлашда инвестициялар самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали миллий валютада, асосий ставка 4 фоизда, 10 йилга (5 йиллик имтиёзли давр билан) озиқ-овқат йўналишида қўшилган қиймат занжирини яратишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш таклиф этилган;
мева-сабзавотчилик кластерлари ва фермер хўжаликларига экспорт шартномаси мавжуд бўлган, мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш хизматидан фойдаланганда тўланган суғурта мукофотининг 50 фоизи, бироқ суғурта пулининг 1 фоиздан ортиқ бўлмаган қисмини қоплаб бериш зарурлиги асосланган;
мева-сабзавотчилик кластерларига хориждан малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ бир ойга 1 нафар мутахассис учун 1 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисмига Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари орқали компенсация тўлаш таклиф этилган;
қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда инвестициялардан фойдаланишга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида инвестициялар ҳажмини оширишнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда инвестициялардан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали миллий валютада, асосий ставка 4 фоизда, 10 йилга (5 йиллик имтиёзли давр билан) озиқ-овқат йўналишида қўшилган қиймат занжирини яратишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 16-февралдаги ПФ-36-сон “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан 2026-йил 27-январда берилган №06/22-169-сон маълумотнома). Ушбу таклифдан янги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ҳисобига юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 бараварга ва экспорт кўрсаткичларини 2 бараварга ошириш режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
мева-сабзавотчилик кластерлари ва фермер хўжаликларига экспорт шартномаси мавжуд бўлган, мева-сабзавот ҳосилини хавф-хатардан суғурталаш хизматидан фойдаланганда тўланган суғурта мукофотининг 50 фоизи, бироқ суғурта пулининг 1 фоиздан ортиқ бўлмаган қисмини қоплаб бериш зарурлиги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 15-декабрдаги ПҚ-52-сон “Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан 2026-йил 27-январда берилган №06/22-169-сон маълумотнома). Ушбу таклифдан Андижон вилоятида мева-сабзавотчилик кластерлари томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда (5 млрд 350 млн сўмлик 7 та лойиҳа) фойдаланилган;
мева-сабзавотчилик кластерларига хориждан малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ бир ойга 1 нафар мутахассис учун 1 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисмига Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман бўлимлари орқали компенсация тўлаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 15-декабрдаги ПҚ-52-сон “Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан 2026-йил 27-январда берилган №06/22-169-сон маълумотнома). Натижада Андижон вилоятида 1 гектар экин майдонига тўғри келадиган қишлоқ хўжалиги махсулоти барқарор ўсиб бориб, 2022 йили 174,2 млн. сўмни ташкил қилган, бу 2020-йилга нисбатан 138 фоиз демакдир; сохада ишловчи 1 кишига тўғри келадиган қишлоқ хўжалиги махсулоти қиймати хам барқарор ўсиб бориб, 2022 йили 116,5 млн. сўмни ташкил қилган, бу 2020-йилга нисбатан 140 фоиз демакдир;
қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда инвестициялардан фойдаланишга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида ишлаб чиқилган инвестициялар ҳажмини оширишнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21-апрелдаги №204-сон “2022 — 2026 йилларда Андижон вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 1-иловасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан 2026-йил 27-январда берилган №06/22-169-сон маълумотнома). Ушбу прогноз кўрсаткичлардан Андижон вилоятида 2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 1,4 бараварга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,2 бараварга ошириш, инвестиция лойиҳалари қийматини 8050,0 млн. АҚШ долларига етказиш вилоят режаларида фойдаланилган.