Раимов Мамасоат Сафар ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мовароуннаҳрнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётида Термиз шаҳрининг  ўрни (ИХ-ХВ асрлар)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tar1326
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Холиқова Раҳбар Эргашевна, тарих фанлари доктори, профессор; Хасанов Акрам Муминович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мазкур тадқиқотнинг мақсади ИХ–ХВ асрларда Мовароуннаҳрнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётида Термиз шаҳрининг тутган ўрни ва аҳамиятини аниқлаш, шунингдек, ушбу жараёнларнинг тарихий оқибатларини ёзма ва моддий манбалар таҳлили асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Термиз шаҳри ўз тарихи давомида уч марта ўрнини ўзгартирганлиги, Амударё, Сурхондарё ва Паттакесар кечувлари негизида вужудга келганлиги, шаҳарнинг вужудга келиши ҳамда топонимиясининг келиб чиқиши билан боғлиқ маълумотлар бирламчи манбалар, маҳаллий ва чет эллик тарихчиларнинг асарлари  асосида далилланган; 
Сомонийларнинг келиб чиқиши Термиз шаҳри билан боғлиқлиги, ўрта асрлардаги Сомон қишлоғининг Қирққиз ва Султон Саодат атрофида вужудга келганлиги, Термизнинг сомонийлар ва чағониёнлик муҳтожийлар ўртасидаги кураш марказига айланиш сабаблари бирламчи манбалар асосида аниқланган;
Термизнинг ғазнавийлар ва салжуқийлар сулолалари даврида ғоят муҳим стратегик пункт бўлганлиги, ИХ-ХИИ асларда Термиз шаҳрининг йирик илм-фан ва диний марказга айланганлиги, шаҳар ҳунармандчилиги юқори даражада ривожланганлиги археологик маълумотлар ва тарихий манбалар асосида аниқланган;
Чингизхон босқинидан сўнг Термизнинг Сурхон дарёси томон кўчганлиги, бу жараёнда саййидларнинг роли катта бўлганлиги, Эски Термиздаги Дабдаба мавзейининг Чингизтепа деб аталиш сабаблари, Амир Темур давлатида Термизнинг стратегик ва рамзий аҳамияти  асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. “Мовароуннаҳрнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётида Термиз шаҳрининг ўрни (ИХ – ХВ асрлар)” мавзусини ўрганиш юзасидан тўпланган маълумотлар асосида:
Термиз шаҳри ўз тарихи давомида уч марта ўрнини ўзгартирганлиги, Амударё, Сурхондарё ва Паттакесар кечувлари негизида вужудга келганлиги, шаҳарнинг вужудга келиши ҳамда топонимиясининг келиб чиқиши билан боғлиқ маълумотлар бирламчи манбалар, маҳаллий ва чет эллик тарихчиларнинг асарлари  асосида далилланган ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” каналининг 2023-йил 25-майдаги 02-32-821-сон маълумотномаси). Натижалар Термиз шаҳрининг шаклланиши ва тарихий тараққиётига оид илмий хулосаларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилди.
Сомонийларнинг келиб чиқиши Термиз шаҳри билан боғлиқлиги, ўрта асрлардаги Сомон қишлоғининг Қирққиз ва Султон Саодат атрофида вужудга келганлиги, Термизнинг сомонийлар ва чағониёнлик муҳтожийлар ўртасидаги кураш марказига айланиш сабаблари ҳақидаги маълумотлардан  “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” каналининг 2023-йил 25-майдаги 02-32-821-сон маълумотномаси). Натижалар, Термиз шаҳрининг табиий-географик ва ҳарбий-стратегик аҳамиятига оид илмий хулосалар оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилинишга хизмат қилди. 
Термизнинг ғазнавийлар ва салжуқийлар сулолалари даврида ғоят муҳим стратегик пункт бўлганлиги, ИХ-ХИИ асларда Термиз шаҳрининг йирик илм-фан ва диний марказга айланганлиги, шаҳар ҳунармандчилиги юқори даражада ривожланганлиги ҳақидаги  маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва Маърифат кенгаши Республика Маънавият ва Маърифат марказининг 2023-йил 24-майдаги № 02-22/487-сон маълумотномаси). Бу эса, Термизнинг ўрта асрлар даврига оид дипломатик, ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий муносабатлар ҳақидаги илмий асосланган хулосалар маънавий-маърифий тадбирлар мазмунига сингдирилиб, ёшлар онгида тарихий меросга ҳурмат, ватанпарварлик ва фуқаролик садоқати туйғуларини шакллантиришга хизмат қилди. 
Чингизхон босқинидан сўнг Термизнинг Сурхон дарёси томон кўчганлиги, бу жараёнда саййидларнинг роли катта бўлганлиги, Эски Термиздаги Дабдаба мавзейининг Чингизтепа деб аталиш сабаблари, Амир Темур давлатида Термизнинг стратегик ва рамзий аҳамияти ҳақидаги  маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва Маърифат кенгаши Республика Маънавият ва Маърифат марказининг 2023-йил 24-майдаги № 02-22/487-сон маълумотномаси). Натижалар, Термиз шаҳрининг ҳунармандчилик, тарихий синовлар ва сиёсий меросига оид илмий хулосалар маънавий-маърифий тадбирлар мазмунига сингдиришга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish