Раҳмонов Махаммад Ҳабибулло ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сурхон воҳаси тоқчи қавмининг этномаданий жараёнларга таъсири”, 07.00.07–Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tar1358
Илмий раҳбар: Дуланов Отабек Юлдашевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Фахриддин Шаймарданович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Турсунов Нурулло Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: айнан Сурхон воҳасида мавжуд бўлган тоқчи қавми аҳолисининг этноҳудудий жойлашувлари, ижтимоий-маънавий асослари, тарихий ва маданий ривожланиши кенг таҳлил қилинди.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё вилояти мисолида тоқчи қавмларининг географик-ҳудудий жойлашуви, моддий ва номоддий маданияти, этнографик хусусиятлари ҳамда этник тарихи уруғ, қабила, қавм, элат ва миллат шаклланиши нуқтаи назаридан илгари илмий муомалага киритилмаган манбалар ва адабиётлар асосида тизимли равишда ўрганилганлиги, мазкур ёндашув минтақанинг этник жараёнларини қайта талқин этиш имконини берганлиги аниқланган;
тоқчи қавмларга оид миллий мерос ва анъаналарни қайта тиклашга қаратилган давлат сиёсатининг мазмуни ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг моҳияти таҳлил қилиниб, глобаллашув жараёнлари шароитида тоқчи қавмларининг бошқа ҳудудлардаги қавмлардан фарқли хусусиятлари, хусусан, маданий анъаналари, шевалари ва лингвистик турланишининг сақланиши ҳамда ўзгаришига бевосита таъсир кўрсатганлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган;
Сурхондарё вилоятларидаги тоқчи қавмлари аҳолисининг умумий ижтимоий-маданий хусусиятлари, дашт ва чўл ҳудудларидаги ўтроқ ҳамда кўчманчи қавмлардан ажратиб турувчи локал фарқлари аниқланиб, замонавий ассимилация жараёнларининг ушбу қавмлар хўжалик анъаналари, табиат манзараларидан фойдаланиш тажрибаси ҳамда табиий ресурсларни ўзлаштириш усулларига бевосита таъсир кўрсатганлиги, шунингдек ҳудуднинг экотуризм имкониятлари илмий жиҳатдан асослаб берилган;
тоқчи қавмларининг моддий ва маънавий маданияти, хусусан уй-жой қурилиши анъаналари, фойдаланилган хомашё манбалари, бадиий безак ва тақинчоқлар тизими, миллий кийимлар ҳамда уларнинг ўзига хос бичиш усуллари, каштачилик ва сўзана санъати, ранг ва ип тайёрлаш технологиялари, анъанавий таомлар ва ноёб гиёҳлардан фойдаланиш тажрибаси, халқ оғзаки ижоди, дунёвий ва диний билимларидаги фарқловчи жиҳатлар мажмуавий таҳлил қилиниб, мазкур омиллар тоқчи қавмларининг этнотуризм салоҳиятини белгиловчи муҳим омил эканлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурхон воҳаси тоқчи қавмининг этномаданий жараёнлари ва ҳудудда жойлашган бошқа этник бирликларнинг тарихий-этнографик таҳлил ва қиёслаш орқали тўпланган маълумотлар асосида:
Сурхондарё вилояти мисолида тоқчи қавмларининг географик-ҳудудий жойлашуви, моддий ва номоддий маданияти, этнографик хусусиятлари ҳамда этник тарихи уруғ, қабила, қавм, элат ва миллат шаклланиши нуқтаи назаридан илгари илмий муомалага киритилмаган манбалар ва адабиётлар асосида тизимли равишда ўрганилганлиги, мазкур ёндашув минтақанинг этник жараёнларини қайта талқин этиш имконини берганлиги аниқланганлиги ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” каналида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувида “Сурхон воҳаси тоқчи қавмининг этномаданий жараёнлари” мавзусидан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 19-майдаги 02-31-789-сон маълумотномаси). Натижада тоқчи қавмларининг этномаданий жараёнларига оид илмий асосланган хулосалар оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этилиб, тарихий-этнографик билимларни оммалаштириш, жамоатчилик онгида этник хотирани мустаҳкамлаш ҳамда маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилди;
тоқчи қавмларга оид миллий мерос ва анъаналарни қайта тиклашга қаратилган давлат сиёсатининг мазмуни ҳамда ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг моҳияти таҳлил қилиниб, глобаллашув жараёнлари шароитида тоқчи қавмларининг бошқа ҳудудлардаги қавмлардан фарқли хусусиятлари, хусусан, маданий анъаналари, шевалари ва лингвистик турланишининг сақланиши ҳамда ўзгаришига бевосита таъсир кўрсатганлиги илмий жиҳатдан асослаб берилганлиги ҳақида маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” каналида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувида “Сурхон воҳаси тоқчи қавмининг этномаданий жараёнлари” мавзусидан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 19-майдаги 02-31-789-сон маълумотномаси). Натижада тоқчи қавмларининг миллий мероси ва анъаналарини асраш ҳамда ривожлантиришга оид илмий хулосалар оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказилиб, глобаллашув шароитида этномаданий хусусиятларни англаш ва қадрлаш, шунингдек маънавий-маърифий тарғибот ишларининг таъсирчанлиги оширилди;
Сурхондарё вилоятларидаги тоқчи қавмлари аҳолисининг умумий ижтимоий-маданий хусусиятлари, дашт ва чўл ҳудудларидаги ўтроқ ҳамда кўчманчи қавмлардан ажратиб турувчи локал фарқлари аниқланиб, замонавий ассимилация жараёнларининг ушбу қавмлар хўжалик анъаналари, табиат манзараларидан фойдаланиш тажрибаси ҳамда табиий ресурсларни ўзлаштириш усулларига бевосита таъсир кўрсатганлиги, шунингдек ҳудуднинг экотуризм имкониятлари илмий жиҳатдан асослаб берилганлиги ҳақидаги маълумотлардан Сурхондарё вилояти бўлими Маънавият ва маърифат бўлимининг 2023-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида диссертация маълумотларидан маънавият соатларини ташкил этиш, тарғибот ва маъруза материалларини тайёрлашда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 26-май № 02-22/ 503-сон маълумотномаси). Натижада тоқчи қавмларининг ижтимоий-маданий хусусиятлари ва хўжалик анъаналарига оид илмий хулосалар маънавият соатлари, тарғибот ва маъруза материаллари мазмунига сингдирилиб, аҳолининг этномаданий билимларини бойитиш, экологик тафаккурни шакллантириш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилди;
тоқчи қавмларининг моддий ва маънавий маданияти, хусусан уй-жой қурилиши анъаналари, фойдаланилган хомашё манбалари, бадиий безак ва тақинчоқлар тизими, миллий кийимлар ҳамда уларнинг ўзига хос бичиш усуллари, каштачилик ва сўзана санъати, ранг ва ип тайёрлаш технологиялари, анъанавий таомлар ва ноёб гиёҳлардан фойдаланиш тажрибаси, халқ оғзаки ижоди, дунёвий ва диний билимларидаги фарқловчи жиҳатлар мажмуавий таҳлил қилиниб, мазкур омиллар тоқчи қавмларининг этнотуризм салоҳиятини белгиловчи муҳим омил эканлиги илмий жиҳатдан асослаб берилганлиги ҳақидаги маълумотлардан Сурхондарё вилояти бўлими Маънавият ва маърифат бўлимининг 2023-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида диссертация маълумотларидан маънавият соатларини ташкил этиш, тарғибот ва маъруза материалларини тайёрлашда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 26-май № 02-22/ 503-сон маълумотномаси). Натижада тоқчи қавмларининг моддий ва маънавий маданиятига оид илмий асосланган хулосалар маънавият соатлари ҳамда тарғибот-маъруза материаллари мазмунига интеграция қилиниб, этномаданий меросни англаш ва қадрлаш, этнотуризм салоҳиятини тарғиб этиш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish