Дадабоев Фарҳоджон Фозиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Янги Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятидаги трансформация жараёнлари: ижтимоий-фалсафий таҳлил”  
09.00.04-Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.1.PhD/Fal850
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/28.08.2024.F.05.08. рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ўроқова Ойсулув Жамолдиновна фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Ганиев Баҳодир Содиқжонович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор. Мухторов Азамат фалсафа фанлари доктори, профессор.
фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Этакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини трансформациялашув жараёнларини ижтимоий-фалсафий тадқиқ этиш ҳамда бу борада таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Рақамли дунёда тадбиркорлик фаолиятининг трансформацияланиш зарурати фалсафадаги умумийлик ва хусусийлик категориялари асосида назарий жиҳатдан асослаб берилди. Трансформациянинг ижтимоий детерминистик омиллари ҳамда унинг динамиклик, тузилмавийлик ва “сабаб–оқибат”га таянадиган ривожланиш хусусиятлари тизимли равишда ёритилган.
Янги Ўзбекистонда тадбиркор шахсини шакллантириш жараёни рақамли форматлар мисолида ижтимоий фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиниб, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида тадбиркорларнинг фаол субект сифатида майдонга чиқишига таъсир этувчи омиллар аниқлаб берилди. Бунда ҳуқуқий, моддий ва маънавий омиллар билан бирга тадбиркорликнинг этнопсихологик жиҳатлари — тадбиркорлик фаолиятини лойиҳалаш, шахсий имкониятларни рўёбга чиқариш эҳтиёжи каби ички мотивлар трансформация жараёни сифатида очиб берилган.
Тадбиркорлик фаолиятидаги трансформация жараёнларининг шахсга таъсири янги илмий ёндашув асосида талқин этилди. Хусусан, тадбиркордан иш услубини ўзгартириш билан бирга рақамли таълимни эгаллашга тайёрлик, янгиликка интилиш, ижодкорлик, ишбилармонлик, ташаббускорлик ва масъулият каби креатив сифатларни ривожлантириш зарурлиги, ҳамда бу сифатларнинг замонавий рақамли воситалар билан интеграцияланишини  аниқлаб берилган.
Янги Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятидаги гендер трансформацияланиш жараёнлари илк бор дифференциал жиҳатдан ўрганилиб, унинг имманент (ички) хусусиятлари чуқур таҳлил қилинди. Натижада аёл ва эркак тадбиркорларнинг трансформацияга мослашув даражаси, ўзига хос эҳтиёжлари ва ривожланишларини ҳисобга олган ҳолда тадбиркорликни ташкил этиш ҳамда бошқаришга оид илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини трансформациялашув жараёнларини ижтимоий-фалсафий таҳлили бўйича:
рақамли дунёда тадбиркорлик фаолиятини трансформациялашувининг зарурияти, ижтимоий детерминистик асослари ва рақамли трансформациянинг динамиклик, тузилмавийлик, “сабаб-оқибат” каби ривожланиш хусусиятлари фалсафанинг умумийлик ва хусусийлик категорияси воситасида асосланганлигига доир тавсиялардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2018-2020-йилларда бажарилган ПЗ-20170928696-рақамли “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг концептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган (Ўзбекистон миллий университетининг 2024-йил 17-апрелдаги 02/11-12-5054-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши тадбиркорлик фаолиятини трансформациялашувининг зарурияти, ижтимоий детерминистик асослари ва рақамли трансформациянинг динамиклик, тузилмавийлик, “сабаб-оқибат” каби ривожланиш хусусиятлари таҳлилини амалга оширишга хизмат қилган.
Янги Ўзбекистонда рақамли давр тадбиркорларини шакллантириш орқали жамиятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг фаол вакилларига айлантиришдаги омиллари (ҳуқуқий, моддий, маънавий) ва этнопсихологик (тадбиркорлик фаолиятини лойиҳалаш, тадбиркор сифатида ўз имкониятларини рўёбга чиқариш эҳтиёжи) трансформация жараёни очиб берилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятига кенг татбиқ этилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш чора-тадбирлар дастури ИИИ-йўналишига оид оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар 10-банди “Узлюксиз маънавий тарбия Концепсияси”нинг мазмун-моҳияти ва уни амалга оширишнинг илмий-амалий масалалари” мавзусида Республика илмий-семинарини ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024 йил 6-мартдаги 412/2-сон далолатномаси). Натижада янги Ўзбекистонда рақамли давр тадбиркорларини шакллантириш орқали жамиятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг фаол вакилларига айлантиришдаги омиллари ва этнопсихологик трансформация жараёни такомиллаштирилган. 
Тадбиркорлик фаолиятидаги трансформация жараёнлари тадбиркордан иш услубини ўзгартириш билан бирга рақамли таълим олишга интилиш, янгиликка ўчлик, ижодкорлик, ишбилармонлик, шахсий ташаббус, масъулият каби креатив сифатларни ривожлантиришни замонавий рақамли воситаларга интеграциялай олишига боғлиқлиги очиб берилганлигига оид маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадикомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 10-апрелдаги 04-36-1093-сон Маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши тадбиркорлик фаолиятидаги трансформация жараёнлари тадбиркордан иш услубини ўзгартириш ва креатив сифатларни ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий таҳлилини амалга оширишга хизмат қилган.
Янги Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятидаги гендер трансформациялашув жараёнларининг дифференциал хусусиятларини аниқлаш ва унинг имманент, яъни ички белгиларини чуқурроқ билиш асосида тадбиркорликни ташкил этиш ва бошқаришга оид тавсиялар ишлаб чиқилганлигига доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида 2018-2020-йилларда бажарилган ПЗ-20170928696-рақамли “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг концептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2024-йил 30-августдаги 02/11-8061-сон маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши Янги Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятидаги гендер трансформациялашув жараёнларининг дифференциал хусусиятлари таҳлилини амалга оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish