Рахимжонова Шоҳсанам Баходировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Давлат-Хусусий шериклиги тизимини менежментнинг мувофиқлаштириш функсиясидан фойдаланиш асосида такомиллаштириш”.(Олий таълим мисолида)”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2025.2.PhD/Iqt5569.
Илмий раҳбари: Джурабаев Отабек Джурабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Тошкент Давлат иқтисодиёт Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.1.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қосимова Фотима Тулкуновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Султанов Алишер Сабиржанович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Олий бизнес ва тадбиркорлик мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълимда давлат-хусусий шериклиги тизимини менежментнинг мувофиқлаштириш функсиясидан фойдаланиш асосида такомиллаштириш  бўйича  илмий асосланган амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «давлат-хусусий шериклиги тизимида менежментнинг мувофиқлаштириш функцияси» тушунчасининг иқтисодий мазмуни турли манфаатдор томонлар ўртасида маълумотлар алмашинуви, қарор қабул қилиш муҳити, таваккалчилик ва фойда тақсимоти, шартнома ва институционал чекловларни лойиҳа ҳаёт цикли бўйлаб бир бутун тарзда уйғунлаштириш орқали давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг умумий самарадорлиги ва барқарорлигини таъминлайдиган комплекс бошқарув механизми жиҳатидан такомиллаштирилган;
олий таълим тизимида менежментнинг мувофиқлаштириш функцияси асосида давлат-хусусий шериклигини бошқариш механизми қонунчилик базасини мустаҳкамлаш (ҚБМ = 0,15), институционал имкониятларни кенгайтириш (ИИК = 0,18), шаффофлик ва рақобатни таъминлаш (ШРТ = 0,23), молиялаштириш механизмини ривожлантириш (ММТ = 0,25) ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш (МКТ = 0,19) йўналишидаги тадбирлар ўртасидаги мақбул нисбатни аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг концептуал модели лойиҳани муваффақиятли амалга оширишнинг лойиҳа концепциясини тайёрлаш (ЛК ≤ 3), тендер жараёнларини ташкил этиш (3 ≤ ТЖ ≤ 6), молиялаштиришни ташкил қилиш (6 ≤ М ≤ 9), лойиҳаларни амалга ошириш ва мониторинг (9 ≤ ЛМ ≤ 18), натижаларни баҳолаш ва жамоатчиликни хабардор қилиш (18 ≤ НБ ≤ 24) босқичларига кўра муддат (ойлар бўйича) жиҳатидан мақбул чегараларини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини давлат-хусусий шериклиги лойиҳалари асосида узоқ муддатли ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Менежментнинг мувофиқлаштириш функсиясини бажариш асосида давлат-хусусий шериклиги тизимини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:    
 услубий ёндашувга кўра «давлат-хусусий шериклиги тизимида менежментнинг мувофиқлаштириш функцияси» тушунчасининг иқтисодий мазмунини турли манфаатдор томонлар ўртасида маълумотлар алмашинуви, қарор қабул қилиш муҳити, таваккалчилик ва фойда тақсимоти, шартнома ва институционал чекловларни лойиҳа ҳаёт цикли бўйлаб бир бутун тарзда уйғунлаштириш орқали давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг умумий самарадорлиги ва барқарорлигини таъминлайдиган комплекс бошқарув механизми жиҳатидан такомиллаштириш билан боғлиқ ишланмалар олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Таълим менежменти” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 26-июндаги 211-сон буйруғига асосан). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг умумий самарадорлиги ва барқарорлигини таъминлайдиган комплекс бошқарув механизми жиҳатидан такомиллаштирилган «давлат-хусусий шериклиги тизимида менежментнинг мувофиқлаштириш функцияси» тушунчаси юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
олий таълим тизимида менежментнинг мувофиқлаштириш функцияси асосида давлат-хусусий шериклигини бошқариш механизми қонунчилик базасини мустаҳкамлаш (ҚБМ = 0,15), институционал имкониятларни кенгайтириш (ИИК = 0,18), шаффофлик ва рақобатни таъминлаш (ШРТ = 0,23), молиялаштириш механизмини ривожлантириш (ММТ = 0,25) ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш (МКТ = 0,19) йўналишидаги тадбирлар ўртасидаги мақбул нисбатни аниқлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 15-октябрдаги №4179-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тадбирлар ўртасидаги мақбул нисбатни аниқлаш орқали олий таълим тизимида менежментнинг мувофиқлаштириш функцияси асосида давлат-хусусий шериклигини бошқариш механизми ни такомиллаштириш имкони яратилган;  
таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг концептуал модели лойиҳани муваффақиятли амалга оширишнинг лойиҳа концепциясини тайёрлаш (ЛК ≤ 3), тендер жараёнларини ташкил этиш (3 ≤ ТЖ ≤ 6), молиялаштиришни ташкил қилиш (6 ≤ М ≤ 9), лойиҳаларни амалга ошириш ва мониторинг (9 ≤ ЛМ ≤ 18), натижаларни баҳолаш ва жамоатчиликни хабардор қилиш (18 ≤ НБ ≤ 24) босқичларига кўра муддат (ойлар бўйича) жиҳатидан мақбул чегараларини белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 15-октябрдаги №4179-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида лойиҳани муваффақиятли амалга оширишда асосий босқичларга кўра ойлар бўйича муддат жиҳатидан мақбул чегараларини белгилаш орқали таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг концептуал моделини такомиллаштириш имкони яратилган; 
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини давлат-хусусий шериклиги лойиҳалари асосида узоқ муддатли ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 15-октябрдаги №4179-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида  2030-йилга олий таълимда ДХШ лойиҳалари сонини 260-285 тага етказиш, ДХШ лойиҳаларининг қиймати 6500-7200 млн.долл.ни ташкил этиши ва олий таълим қамрови 71,5% га етиши, ПФ-5847 Фармонидаги 50% мақсадни 5-6 йил олдин бажариш имкони мавжудлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish