Аллаберганова Наргиза Полванназировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Полифунксионал ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларда иқтисодий тушунчаларни шакллантириш технологиялари (Тайёрлов гуруҳи мисолида)”,  13.00.08 –  Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6872
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Қучқорова Наргиза Мамажоновна педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.07.01.
Расмий оппонентлар: Рахимова Сурайё Салохиддиновна - педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори,  (PhD), доцент; Худойқулов Хол Жумаевич - педагогика фанлари доктори, (DSc) профессор.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади полифунксионал ёндашув асосида тайёрлов гуруҳи болаларида иқтисодий тушунчаларни шакллантириш технологиялари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“иқтисодий тушунчалар”ни шакллантиришга қаратилган мотивацион, интеллектуал ва рискологик компонентлар тайёрлов гуруҳи болаларида иқтисодий тушунчалар йиғиндисини ўзлаштириш, полифунксионал ёндашувга асосланган таълимий фаолиятларда педагогик-психологик хусусиятларнинг ўзаро боғлиқлиги асосида ҳамда ота-оналар билан муносабатни таҳлилий ўрганишга кўра аниқлаштирилган; 
иқтисодий тушунчаларни шакллантиришга қаратилган илғор педагогик СТЕАМ таълим технологиясини ривожланиш марказларига йўналтириш орқали тайёрлов гуруҳи болаларида кун тартибига асосан таълим-тарбия фаолиятининг турли полифунксионал жиҳатларини интеграциялаш ўйин, мулоқот, амалий фаолият ҳамда кузатиш асосида такомиллаштирилган;
полифунксионал ёндашув асосида тайёрлов гуруҳи болаларида иқтисодий тушунчаларни шакллантириш муаллифлик моделини ишлаб чиқиш асосида болаларда иқтисодий тушунча, масʼулият, тежамкорлик, тадбиркорлик ва меҳнатга онгли муносабатни шакллантириш, иқтисодий тушунчаларни эгаллаш жараёнини самарали ташкил этиш, назарий ҳамда амалий жиҳатдан такомиллаштирилган;
тайёрлов гуруҳи болаларида иқтисодий тушунча мазмуни, методлари ва воситаларининг ўзаро интеграцияси, иқтисодий тушунчаларни шакллантиришда таълим-тарбия жараёнида иқтисодий тушунчаларни шакллантиришнинг методик таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда иқтисодий фаолият параметрларини тавсифлашга имкон берадиган кўрсаткичларни аниқлаш асосида самарадорлик оширилган; 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Полифунксионал ёндашув асосида тайёрлов гуруҳи болаларида иқтисодий тушунчаларни шакллантириш технологиялари бўйича олинган натижалар асосида: 
“иқтисодий тушунчалар”ни шакллантиришга қаратилган мотивацион, интеллектуал ва рискологик компонентлар тайёрлов гуруҳи болаларида иқтисодий тушунчалар йиғиндисини ўзлаштириш, полифунксионал ёндашувга асосланган таълимий фаолиятларда педагогик-психологик хусусиятларнинг ўзаро боғлиқлиги асосида ҳамда ота-оналар билан муносабатни таҳлилий ўрганишга кўра таклиф ва тавсияларидан 60110200 - Мактабгача таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Мактабгача педагогика” номли дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил                  30-декабрдаги 429-сонли буйруғи, 429-94 нашр рухсатномаси) Натижада, полифунксионал ёндашув асосида тайёрлов гуруҳи болалар онгида иқтисодий тушунчаларни шакллантириш орқали иқтисодий тушунча беришни муваффақиятли амалга оширишга ёрдам берадиган педагогик шарт-шароитларни аниқлаш имкони оширилган;
иқтисодий тушунчаларни шакллантиришга қаратилган илғор педагогик СТЕАМ таълим технологиясини ривожланиш марказларига йўналтириш орқали тайёрлов гуруҳи болаларида кун тартибига асосан таълим-тарбия фаолиятининг турли полифунксионал жиҳатларини интеграциялаш ўйин, мулоқот, амалий фаолият ҳамда кузатишга доир таклифлардан 60110200 - Мактабгача таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Мактабгача педагогика” номли дарслиги мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги            429-сонли буйруғи, 429-94 нашр рухсатномаси) Натижада, полифунксионал ёндашув асосида тайёрлов гуруҳи болаларида иқтисодий тушунчаларни шакллантириш технологияларини такомиллаштиришга шароит яратилган;
полифунксионал ёндашув асосида тайёрлов гуруҳи болаларида иқтисодий тушунчаларни шакллантириш муаллифлик моделини ишлаб чиқиш асосида болаларда иқтисодий тушунча, масʼулият, тежамкорлик, тадбиркорлик ва меҳнатга онгли муносабатни шакллантириш, иқтисодий тушунчаларни эгаллаш жараёнини самарали ташкил этиш, назарий ҳамда амалий жиҳатдан таклиф ва тавсиялари 60110200 - Мактабгача таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Мактабгача педагогика” номли дарслиги мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сонли буйруғи,              429-94 нашр рухсатномаси) Натижада, тайёрлов гуруҳи болаларида иқтисодий тушунчаларни шакллантириш жараёнини тизимли ташкил этиш ва унинг мазмун-методик таъминотини такомиллаштиришга шароит яратилган;
тайёрлов гуруҳи болаларида иқтисодий тушунча мазмуни, методлари ва воситаларининг ўзаро интеграцияси, иқтисодий тушунчаларни шакллантиришда таълим-тарбия жараёнида иқтисодий тушунчаларни шакллантиришнинг методик таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда иқтисодий фаолият параметрларини тавсифлашга имкон берадиган кўрсаткичларни аниқлаш асосида “Полифунксионал ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларда иқтисодий тушунчаларни шакллантириш технологиялари (Тайёрлов гуруҳи мисолида)” мавзусидаги диссертация иши натижаларининг амалиётга татбиқи юзасидан маълумотнома мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 6-мартдаги 03-33-658-сонли маълумотномаси). Натижада, полифунксионал ёндашув асосида тайёрлов гуруҳи болаларида иқтисодий тушунчаларни шакллантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish