Мўминов Шермуҳаммад Каримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача таълим ташкилотларида вертикал низоларни бошқариш технологиясини такомиллаштириш”, 13.00.07– таълимда менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1PhD/Ped.373.2
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
Илмий раҳбар: Абдуназарова Наргиза Фатхуллаевна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.07.01
Расмий оппонентлар: п.ф.д. (DSc) профессор Абдумажидова Дилдора Йўлдошевна, п.ф.д. (DSc), профессор, Йўлдошев Мақсуд Абдуллаевич.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилотларида вертикал низоларни бошқариш технологиясини такомиллаштиришга оид илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотларида вертикал низолар келиб чиқишига таъсир этувчи омиллар низони келтириб чиқарувчи таъсир механизмлари гуруҳларига асосан психологик, коммуникатив, бошқарув ва ташкилий даражаларига кўра функсионал тарзда аниқланган;
вертикал низоларни бошқариш механизми мотивацион-эмоционал, ташкилий-менежерлик ва коммуникатив унсурларни қамраб олган инновацион бошқарувнинг консептуал асосига кўра ишлаб чиқилган;
мактабгача таълим ташкилотларида вертикал низоларни бошқаришнинг менежер–педагог–тарбиячи ўзаро ҳамкорлигига асосланган, рефлексив-компетенсиявий ёндашувни интеграцияловчи такомиллаштирилган бошқарув модели ишлаб чиқилган;
мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг вертикал низоларни бошқариш технологияси вертикал низоларни олдини олиш, уларни самарали бошқариш ва конструктив ҳал этишга йўналтирилган ижтимоий меҳнат масалаларини ривожлантириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотларида вертикал низолар динамикасини бошқариш технологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида қуйидаги илмий-методик натижалар олинган:
мактабгача таълим ташкилотларида вертикал низолар келиб чиқишига таъсир этувчи омиллар тизимли тарзда таҳлил қилиниб, уларнинг низони келтириб чиқарувчи таъсир механизмлари психологик, коммуникатив, бошқарув ва ташкилий даражаларга кўра функсионал асосда аниқланган. Ушбу ёндашув асосида низоларни эрта аниқлаш, уларнинг сабаблари ва оқибатларини баҳолаш ҳамда профилактика чораларини белгилаш бўйича менежерлик курсларининг ўқув модулига “Мактабгача таълимда бошқарув психологияси” мавзуси киритилди (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 16-майдаги 03-33-1352-сонли маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим тизимида раҳбар ва педагог ходимларнинг конфликтологик хабардорлиги ошди, низоларни олдини олиш бўйича амалий механизмлар шаклланди.
вертикал низоларни бошқариш механизми мотивацион-эмоционал, ташкилий-менежерлик ва коммуникатив унсурларни қамраб олган инновацион бошқарувнинг консептуал модели асосида ишлаб чиқиш асосида раҳбарларнинг бошқарув маданияти, коммуникатив компетенсияси ва эмоционал барқарорлигини ривожлантиришга йўналтирилган методик тавсиялардан “Жамоада соғлом психологик муҳит яратиш” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 16-майдаги 03-33-1352-сонли маълумотномаси). Натижада, раҳбарларнинг низоли вазиятларда қарор қабул қилиш самарадорлиги ошди, низоларни конструктив йўл билан ҳал этиш бўйича тизимли ёндашув амалиётга татбиқ этилди.
мактабгача таълим ташкилотларида менежер–педагог–тарбиячи ўзаро ҳамкорлигига асосланган, рефлексив-компетенсиявий ёндашувни интеграцияловчи такомиллаштирилган бошқарув модели ишлаб чиқилди. Ушбу модел асосида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мулоқот маданиятини ривожлантириш ва жамоада соғлом психологик муҳит яратиш бўйича методик ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги фундаментал тадқиқот лойиҳасининг “ИЛ-402104274 – Ягона маълумотлар базаси ва электрон платформасини яратиш” доирасида фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қўқон Давлат университетининг 2025-йил 10- майдаги 4-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу лойиҳа билан узвий боғлиқликда тадқиқот натижалари таълим тизимини инновацион асосда бошқариш, қўллаб-қувватлаш ҳамда раҳбарларнинг бошқарув компетенсияларини такомиллаштиришга хизмат қилган.
Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг вертикал низоларни бошқариш технологияси вертикал низоларни олдини олиш, уларни самарали бошқариш ва конструктив ҳал этишга йўналтирилган ижтимоий-меҳнат муносабатларини ривожлантириш асосида такомиллаштирилди. Мазкур йўналишда “Бошқарув психологияси” ўқув модули, тренинг дастури ва методик қўлланма ишлаб чиқилиб, раҳбарларнинг конфликтологик тайёргарлигини ошириш тизимига татбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 16-майдаги 03-33-1352-сонли маълумотномаси). Натижада, раҳбарларнинг низоларни бошқариш бўйича амалий кўникмалари мустаҳкамланди, жамоаларда психологик барқарорлик ва бошқарув самарадорлиги сезиларли даражада ошди.