Ёдгоров Шербек Мейлижоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ аср охири – ХХИ аср бошида Миср ва Суриянинг диний экстремизмга қарши кураш тажрибаси”, 07.00.03 – Жаҳон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tar711.
Илмий раҳбар: Хайдаров Абдусамат Ахатович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.05.01
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Аҳаджон Аҳмаджонович, тарих фанлари доктори, профессор.
Нуриддинов Эркин Зуҳриддинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср охири – ХХИ аср бошида Миср ва Суриянинг диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш жараёнини тарихий-сивилизацион аспектда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХХ аср охири – ХХИ аср бошида Миср ва Сурия давлатлари диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда асосан, армияга таянган ҳолда аксилтеррор амалиётлари ва оммавий ҳибсга олиш орқали радикал исломий гуруҳларни маълум вақт жиловлаб турган ва бу воқеликда қисқа муддатли муваффақиятларга сабаб бўлган бўлса-да, амалда муаммонинг асл илдизлари билан бартараф қилиш имконини бермаганлиги, Яқин Шарқ давлатларининг экстремизм ва терроризмни юзага келтирувчи омиллар билан эмас, балки унинг оқибатларига қарши курашда анъанавий ва ҳарбий стратегиялар билан чекланаётгани минтақада террорчилик таҳдидларининг юқорилигича қолишига сабаб бўлаётгани асосланган;
Миср ва Суриядаги радикал исломий гуруҳларнинг фаоллашишида Араб-Исроил урушларида араб давлатларининг мағлубиятлари, Миср ва Исроил ўртасида имзоланган тинчлик шартномалари, Эрон ислом инқилоби ва унинг оқибатлари, Афғон уруши ҳамда мазкур даврда жаҳондаги террорчилик ҳаракатларининг фаоллашуви, Ироқ давлатига уюштирилган халқаро ҳарбий интервенсия, “Араб баҳори” воқеалари каби омилларнинг таъсири юқори бўлганлиги мамлакатда радикализм, экстремизм ва терроризмнинг кескин кучайишига олиб келганлиги аниқланган;
Ҳусни Муборак ва Абдулфаттоҳ ас-Сиси даврида диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш Миср ташқи сиёсатининг устувор йўналиши даражасигача кўтарилганлиги, Миср ташаббуси билан Араб давлатлари томонидан бир қатор шартнома ва келишувлар, халқаро ҳужжатлар имзоланганлиги, бироқ Яқин Шарқ давлатлари хавфсизлик борасида турли ёндашув ва қарашларга эгалиги ҳамда таҳдидларга қарши курашишда минтақавий консенсуснинг йўқлиги сабабли минтақада экстремистик гуруҳларнинг фаолияти юқорилигича қолаётганлиги исботланган;
“Араб баҳори” воқеалари оқибатида Суриядаги экстремистик гуруҳларнинг қуролланиши ва ҳукуматга қарши кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларни олиб бориши Яқин Шарқда мураккаб геосиёсий инқирозни келтириб чиқарганлиги, пировардида, юзага келган беқарор вазият минтақадан ташқарига чиқиб, Марказий Осиё хавфсизлигига таҳдид солганлиги, “ИШИД” ташкилотига Марказий Осиёдан кўплаб ёшларнинг бориб қўшилганлиги, Афғонистонда “ИШИД-Хуросон” ва “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” каби янги жиҳодий марказларнинг ўрнашиб олиши оқибатида Яқин Шарқдаги терроризм таҳдидларининг Марказий Осиё чегараларига яқинлашиб, жангариларни минтақадан ёллаш хавфини келтириб чиқараётганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср охири – ХХИ аср бошида Миср ва Суриянинг диний экстремизмга қарши кураш тажрибасини ўрганиш давомида ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлардан:
Миср ва Сурия давлатлари диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда асосан, куч тузилмаларига таянган ҳолда аксилтеррор амалиётлари ва оммавий ҳибсга олиш орқали радикал исломий гуруҳларни маълум вақт давомида жиловлаб турган ва бу воқеликда қисқа муддатли муваффақиятларга сабаб бўлган бўлса-да, амалда муаммонинг асл илдизлари билан бартараф қилиш имконини бермаганлиги; Яқин Шарқ давлатларининг экстремизм ва терроризмни юзага келтирувчи омиллар билан эмас, балки унинг оқибатларига қарши курашда анъанавий ва ҳарбий стратегиялар билан чекланаётгани минтақада террорчилик таҳдидларининг юқорилигича қолишига сабаб бўлаётгани тўғрисидаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг жамиятда миллий, этник омиллар сабабли юзага келиши мумкин бўлган баҳсли ҳолатларни барвақт аниқлаш ҳамда профилактика қилишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда шунингдек, миллатлараро муносабатлар соҳасидаги маданий-маърифий тадбирларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг 2025-йил 4-июндаги 14/104-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда келтирилган хулоса ва таклифлар Қўмитанинг йиллик чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда ва маданий-маърифий тадбирларини ташкил этишда хизмат қилган.
Миср ва Суриянинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини тадқиқ этиш орқали мамлакатдаги ички муаммоларнинг комплекс ортиб бориши аҳоли ва исломий гуруҳларнинг радикаллашувига, экстремизм ва терроризмнинг ривожланишига олиб келганлиги тўғрисидаги натижалардан Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 18-банди “Ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг таъсирини тадқиқ қилиш, замонавий рақамли тарғибот технологияларини қўллаш борасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш учун илмий жамоаларни хорижга юбориш юзасидан таклифлар тайёрлаш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 23-июндаги 10/364-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ХХ аср охири – ХХИ аср бошида Миср ва Суриянинг диний экстремизмга қарши кураш тажрибасини ёритишга хизмат қилган.
Яқин Шарқ минтақаси давлатларидаги ички сиёсий ва ҳарбий инқирозлар билан Миср ва Суриядаги радикал исломий гуруҳларнинг ҳаракатланиш динамикаси қиёсий ўрганилиши натижасида мамлакатдаги радикал гуруҳларнинг фаоллашишида ташқи омилларнинг таъсири доимо юқори бўлганлиги тўғрисидаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси марказининг семинар, давра суҳбатлари, шунингдек, маданий-маърифий соҳалардаги тадбирларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси марказининг 2025-йил 10-июндаги 04-13/138-сон далолатномаси). Натижада тадқиқотда илгари сурилган тавсия ва хулосалар Марказнинг илмий семинар ва давра суҳбатларини ташкил этишга хизмат қилган.