Халимова Дилора Олимованинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аграр соҳада ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари (Қорақалпоғистон Республикаси деҳқончилиги мисолида)”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4913.
Илмий раҳбар: Убайдуллаэв Кайрулла, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангирберген, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бурханов Алишер Хаджимурадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухора давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси деҳқончилиги мисолида аграр соҳада ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўлларини аниқлаш ҳамда ушбу йўналишда илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигига таъсир этувчи иқтисодий, ташкилий ва технологик омиллар тизимли равишда гуруҳлаштирилиб, уларнинг тармоқ самарадорлигига таъсир механизми илмий асослаб берилган;
аграр соҳасини бозор иқтисодиёти шароитида ривожлантириш учун ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва реализация босқичларини ўзаро боғловчи интеграциялашган бошқарувга асосланган стратегик модель ишлаб чиқилган;
деҳқончилик тармоғида майда ва ўрта хўжаликларнинг ресурслардан биргаликда фойдаланишини таъминлаш, хизмат кўрсатиш инфратузилмасини оптималлаштириш ҳамда инновацион технологияларни кенг жорий этишга хизмат қилувчи кластерлашув ва кооперация тамойилларига асосланган самарали ташкилий-бошқарув механизмлари таклиф этилган;
Қорақалпоғистон Республикасининг табиий-иқлимий шароитлари, ресурс таъминоти ва бозор эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги тармоқларини 2029-йилгача барқарор ривожлантиришга қаратилган ҳудудий прогноз ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Деҳқоншилик тармоғини ривожлантириш ва ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйиша ишлаб шиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигига таъсир этувчи иқтисодий, ташкилий ва технологик омиллар тизимли равишда гуруҳлаштирилиб, уларнинг тармоқ самарадорлигига таъсир механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган ёндашувлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланиш ушун жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 29-августтаги 02/06-3210-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг жорий қилиниши натижасида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ўсиш сифати таъминланган, ишлаб чиқариш ва ресурслар самарадорлиги оширилган;
аграр соҳасини бозор иқтисодиёти шароитида ривожлантириш учун ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва реализация босқичларини ўзаро боғловчи интеграциялашган бошқарувга асосланган стратегик модель Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланиш ушун жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 29-августтаги 02/06-3210-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг жорий қилиниши ишлаб чиқариш ресурсларини тежашга ва ҳосилдорликни оширишга муайян даражада хизмат қилган;
деҳқончилик тармоғида майда ва ўрта хўжаликларнинг ресурслардан биргаликда фойдаланишини таъминлаш, хизмат кўрсатиш инфратузилмасини оптималлаштириш ҳамда инновацион технологияларни кенг жорий этишга хизмат қилувчи кластерлашув ва кооперация тамойилларига асосланган самарали ташкилий-бошқарув механизмлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 29-августтаги 02/06-3210-сон маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг жорий қилиниши натижасида Қорақалпоғистон Республикасида деҳқончилик маҳсулотларининг аниқ натурал ва қиймат кўрсаткичларини уй хўжаликларида етиштирилган маҳсулотлари ҳам ҳисобланилган;
Қорақалпоғистон Республикасининг табиий-иқлимий шароитлари, ресурс таъминоти ва бозор эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги тармоқларини 2029-йилгача барқарор ривожлантиришга қаратилган ҳудудий прогноз коʽрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 29-августтаги 02/06-3210-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари минтақада ишлаб чиқариш ресурсалридан самарали фойдаланиш ҳисобига қўшимча имкониятларни ишлаб чиқаришга жалб қилишни кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish