Халлакова Барнохон Баҳодиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жаҳон инқирози шароитида туризм соҳасини ривожлантиришни фаоллаштириш йўллари”, 08.00.17 - Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Iqt1639
Илмий раҳбар: Голишева Елена Вячеславовна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, PhD. 22/2025.27.12.I.02.01
Расмий оппонентлар: Астанакулов Олим Таштемирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жаҳон инқирозининг туризм соҳасига таъсир кўрсатиш хусусиятларини аниқлаш, шунингдек инқирозли беқарорлик шароитида туризм соҳасининг ривожланишини фаоллаштириш ва унинг барқарор фаолиятини таъминлашга қаратилган илмий асосланган ёндашувлар ҳамда амалий ечимларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“туризм соҳасидаги глобал инқироз” тушунчасининг мазмуни аниқлаштирилиб, у макроиқтисодий, институционал, ижтимоий ҳамда табиий-иқлимий омиллар таъсирида тармоқ барқарорлигининг трансмиллий ва тизимли бузилиши сифатида талқин этилди; мазкур ёндашув асосида инқирозлар шароитида туризм ривожланишининг кўп босқичли ва циклик хусусиятини асослаб берувчи модел ишлаб чиқилди;
кўп омилли регрессия модели асосида 2030-йилгача Ўзбекистонга кириб келувчи туризм динамикасининг прогнози ишлаб чиқилди, бу пандемиядан кейинги тикланиш, оилавий туризмни ривожлантириш, инфратузилмани модернизация қилиш ҳамда давлат сиёсати чораларини амалга ошириш билан боғлиқ узоқ муддатли ўсиш тенденсияларини аниқлаш имконини берди;
туризм тармоғини инқирозга қарши тартибга солишнинг муаллифлик модели 4Р–Тоурисм Cрисис Фрамеwорк ишлаб чиқилиб, илмий асосланди; мазкур модел мослашувчан бошқарувнинг консептуал яхлит воситаси бўлиб, глобал инқирозлар шароитида туризмнинг барқарор ривожланишини ссенарий асосида лойиҳалашни таъминлайди;
ДатаУз Тоурисм аналитик платформаси модели таклиф этилди, у давлат ва халқаро манбалардан, жумладан Биг Дата, “ақлли дестинациялар” тизимлари ҳамда туристларнинг хулқ-атвори ҳақидаги маълумотларни интеграциялашга асосланган кўп даражали тизим бўлиб, туризм соҳасида прогнозлаш аниқлигини ва хатарларни баҳолаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобал инқироз шароитида туризм соҳасини ривожлантиришни фаоллаштириш йўлларини аниқлаш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
туризм соҳасидаги “глобал инқироз” тушунчасининг муаллифлик таърифи такомиллаштирилди ва назарий жиҳатдан асослаб берилди. Мазкур таърифга кўра, глобал инқироз туризм соҳасида трансмиллий ва тизимли характерга эга бўлган ҳодиса бўлиб, макроиқтисодий силкинишлар, институционал носозликлар, ишонч инқирози ҳамда табиий офатлар таъсири остида туристик сектор барқарорлигини издан чиқаради ҳамда туристик мобилликнинг қисқариши, талаб ва таклифнинг трансформацияси, туристик дестинацияларнинг рақобатбардошлиги пасайиши орқали намоён бўлади. Ушбу таъриф олий таълим муассасалари талабалари учун тавсия этилган “Туризмда электрон маркетинг” ўқув қўлланмасини тайёрлаш жараёнида қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги № 266-0659-сон гувоҳномаси). 
Кўп омилли регрессия модели асосида Ўзбекистон Республикасига кириб келувчи туристик оқимлар динамикасининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди. Ушбу прогноз пандемиядан кейинги тикланиш жараёнлари, оилавий туризм ривожи, туристик инфратузилмани модернизация қилиш ҳамда давлат сиёсати чораларининг таъсирини ҳисобга олиш имконини беради. Мазкур натижалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги № ПҚ–109-сон “ъЎзбекистон – 2030ъ стратегиясида белгиланган асосий йўналишлар бўйича 2024 йилда ислоҳотларни амалга оширишнинг устувор чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорини тайёрлаш жараёнида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2025 йил 16 декабрдаги № 03-17/531-сон маълумотномаси).
Прогноз натижалари туристик секторни стратегик режалаштириш жараёнларида қўлланилиб, туризм соҳасида инвестицион фаолликнинг қисқа ва узоқ муддатли ўзгаришларини баҳолаш имконини яратди.
Диссертацияда туризм соҳасини антикризис тартибга солишнинг мослаштирилган 4Р–Тоурисм Cрисис Фрамеwорк модели ишлаб чиқилди ва илмий жиҳатдан асосланди. Ушбу модел глобал инқирозлар шароитида туризмнинг барқарор ривожланишини стенарийлар асосида лойиҳалаш имконини берувчи, консептуал жиҳатдан яхлит ва адаптив бошқарув воситаси ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги № ПФ–158-сон “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони (ВИИ-боб “Туризм ва маданий мерос”) доирасида қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2025 йил 16 декабрдаги № 03-17/531-сон маълумотномаси).
Мазкур моделни амалиётга жорий этиш республика ва ҳудудий даражада туризмни бошқариш органлари учун ишлаб чиқилган услубий тавсиялар мажмуасини татбиқ этишга хизмат қилди. Ушбу тавсиялар туристик дестинацияларнинг риск ва заифликларини камайтириш, туризм соҳасининг инқирозли шокларга тайёргарлигини ошириш, тезкор жавоб чораларини кўриш ва тикланиш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган.
Шунингдек, ДатаУз Тоурисм аналитик платформаси модели таклиф этилди. Мазкур платформа давлат ва халқаро манбалардан, жумладан Биг Дата, “ақлли дестинациялар” тизимлари ва туристлар хулқ-атворига оид маълумотлардан иборат кўп босқичли интеграция тизими бўлиб, туризм соҳасида прогнозлаш аниқлигини ошириш ва рискларни баҳолаш имкониятларини кенгайтиради. Платформа асосида тайёрланган материаллар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024–йил 14 октябрдаги № ПП–358-сон “Сунʼий интеллект технологияларини 2030-йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори доирасида қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2025 йил 16 декабрдаги № 03-17/531-сон маълумотномаси).
ДатаУз Тоурисм платформаси асосида ишлаб чиқилган таҳлилий материаллар Туризм қўмитаси, тегишли вазирликлар, бизнес тузилмалар ва илмий ташкилотлар томонидан стратегик ҳамда антикризис бошқарув қарорларини қабул қилишда фойдаланилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish