Илмуратов Шовкат Махсумовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғаллачилик кластерларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3424
Илмий раҳбар: Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Убайдуллаев Кайрулла, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Балташев Журсинбай Муратбаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ғаллачилик кластерларининг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, “ғаллачилик кластерлари” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ғалла етиштириш ва сотиш жараёнларидаги қиймат занжирини “фермер - кооперация - логистика - қайта ишлаш - молия - рақамли мониторинг” элементлари асосида ягона бошқарув платформасига бирлаштириб, ресурслар самарадорлиги ҳамда даромад барқарорлигини таъминот занжирлари орқали оптималлаштириш жиҳатидан такомиллаштирилган;
ғаллачилик кластерлари самарадорлигини баҳолашнинг интеграл кўрсаткичлари тизими «аъло» (Кi > 1), «яхши» (Кi = 0,1дан 1,0 гача), «қониқарли» (Кi= -1,0 дан 0,1гача), «ёмон» (Кi < -1) мезонларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
минтақавий (ҳудудий) ғаллачилик кластерларининг намунавий тузилмаси ҳамда уларнинг фаолиятини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми инновацион ривожланиш, маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, янги бизнесни яратиш, синергетик таъсирни татбиқ етиш орқали умумий иқтисодий самарани таъминлаш жиҳатидан такомиллаштирилган;
ғаллачилик кластерларини шакллантиришнинг ташкилий-иқтисодий асослари ва хусусиятлари, самарадорлигини белгиловчи омиллар тизимини ифодаловчи эконометрик моделлар асосида 2030 йилга қадар ғалла етиштириш прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғаллачилик кластери тизимидаги хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб чиқариш самарадорлигини ва рентабеллигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра, “ғаллачилик кластерлари” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ғалла етиштириш ва сотиш жараёнларидаги қиймат занжирини “фермер - кооперация - логистика - қайта ишлаш - молия - рақамли мониторинг” элементлари асосида ягона бошқарув платформасига бирлаштириб, ресурслар самарадорлиги ҳамда даромад барқарорлигини таъминот занжирлари орқали оптималлаштириш жиҳатидан такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Инновацион иқтисодиёт” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат аграр университетининг 2025-йил 8-апрелдаги
1-9-6/68-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ғалла етиштириш ва сотиш жараёнларида ресурслар самарадорлиги ҳамда даромад барқарорлигини таъминот занжирлари орқали оптималлаштириш жиҳатидан такомиллаштирилган “ғаллачилик кластерлари” тушунчасига оид назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
ғаллачилик кластерлари самарадорлигини баҳолашнинг интеграл кўрсаткичлари тизими «аъло» (Кi > 1), «яхши» (Кi = 0,1дан 1,0 гача), «қониқарли» (Кi= -1,0 дан 0,1гача), «ёмон» (Кi < -1) мезонларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 28-августдаги
№05/05-04-509-сон ҳамда Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2025-йил 15-июлдаги 02/10-1205-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалий татбиқи кластер иштирокчилари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш ҳамда ишлаб чиқариш занжирининг барқарорлигини ошириш, ғаллачилик соҳасини кластер асосида ташкил этиш жараёнларини илмий асослаш, ҳудудлар бўйича ихтисослашув йўналишларини аниқлаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
минтақавий (ҳудудий) ғаллачилик кластерларининг намунавий тузилмаси ҳамда уларнинг фаолиятини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизми инновацион ривожланиш, маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, янги бизнесни яратиш, синергетик таъсирни татбиқ этиш орқали умумий иқтисодий самарани таъминлаш жиҳатидан такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 28-августдаги
№05/05-04-509-сон ҳамда Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2025-йил 15-июлдаги №02/10-1205-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши кластер таркибидаги иштирокчилар ўртасидаги манфаатларни мувофиқлаштириш, ишлаб чиқариш занжирининг самарадорлигини ошириш ва кластернинг барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилган;
ғаллачилик кластерларини шакллантиришнинг ташкилий-иқтисодий асослари ва хусусиятлари, самарадорлигини белгиловчи омиллар тизимини ифодаловчи эконометрик моделлар асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган ғалла етиштириш прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 28-августдаги №05/05-04-509-сон ҳамда Сирдарё вилояти “Бобур қишлоқ хўжалиги” МЧЖнинг 2025-йил 25-июндаги 04/185-сон маълумотномалари). Мазкур прогноз кўрсаткичларининг амалиётга татбиқ этилиши натижасида кластер таркибий бўғинлари ўртасидаги ўзаро алоқадорликни баҳолаш, мавжуд ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш ва барқарор ривожланишни таъминлаш имконини берган.