Джуманов Турат Алимбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5731.
Илмий раҳбар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Раззақов Жасур Хамрабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг даромад шаклланиши ва молиявий ҳолатини комплекс баҳолаш учун “Молиявий барқарорлик интеграл кўрсаткичи (МБИК)” методикасини 10 та асосий молиявий кўрсаткич бўйича ишлаб чиқиш таклиф этилган;
миллий иқтисодиётда қишлоқ хўжалиги экинларини экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириб, “Узбек сеедс” миллий бренди асосида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини 15 фоизини экспорт қилиш таклиф этилган;
озиқ-овқат саноатидаги линияларни қуриб, тайёр ҳолда ташаббускорларга лизинг асосида топшириш орқали лизинг тўловини 10 фоизини олдиндан тўлаш, 10 фоиз ташаббускорлар улушини эса 80 фоизини 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан амалга ошириш таклиф этилган;
халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан харидорларга қишлоқ хўжалиги техникалари лизинг маржаси йиллик 3 фоиздан ошмаган ставкада 10 йилгача бўлган муддатга бериш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қишлоқ хўжалиги корхоналарининг даромад шаклланиши ва молиявий ҳолатини комплекс баҳолаш учун “Молиявий барқарорлик интеграл кўрсаткичи (МБИК)” методикасини 10 та асосий молиявий кўрсаткич бўйича ишлаб чиқиш таклифи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябр 05/04-04-688-сонли маълумотномаси). Натижада, ўртача йиллик реал ўсиш суръати масалан 4-5 фоиз бўлса, МБИК методикаси орқали бошқарув қарорларини аниқроқ қабул қилиш бу суръатни 1,5-2 баравар ошириш имкониятини яратган;
миллий иқтисодиётда қишлоқ хўжалиги экинларини экспорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириб, “Узбек сеедс” миллий бренди асосида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини 15 фоизини экспорт қилиш таклифи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябр 05/04-04-688-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсияни амалиётга жорий этиш орқали қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларининг 15 фоизини “Узбек сеедс” бренди билан экспорт қилиш, юқори нархда сотиш брендли ва экспортбоп уруғларни одатда ички бозорга нисбатан 15-30 фоиз қимматроқ сотиш имконияти яратилган;
озиқ-овқат саноатидаги линияларни қуриб, тайёр ҳолда ташаббускорларга лизинг асосида топшириш орқали лизинг тўловини 10 фоизини олдиндан тўлаш, 10 фоиз ташаббускорлар улушини эса 80 фоизини 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан амалга ошириш таклифи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябр 05/04-04-688-сонли маълумотномаси). Натижада, бу модел орқали иқтисодий фаоллик оширилиб, кичик бизнесни рағбатлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга замин яратилади, шунингдек, лизинг фоизи паст (3-5 фоиз) бўлса, барқарорлик 10-15 фоизга ошишига олиб келган;
халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан харидорларга қишлоқ хўжалиги техникалари лизинг маржаси йиллик 3 фоиздан ошмаган ставкада 10 йилгача бўлган муддатга бериш таклифи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябр 05/04-04-688-сонли маълумотномаси). Натижада, муддати 10 йилгача, бошланғич тўлов 5-10 фоиз (техника қийматидан). Имтиёзли давр 1-2 йил (фақат фоиз тўланади, асосий қарз кейинроқ тўланади), замонавий техника билан таъминлаш орқали, техника паркини янгилаш, эскириш даражасини 65 фоиздан 25 фоизга тушириш имконияти яратилган.