Сангилова Азиза Бахтияровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акциядорлар билан молиявий муносабатларни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4118. 
Илмий раҳбар: Элмирзаев Самариддин Эшкуватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Банк - молия акдемияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бозоров Алишер Рўзмурадович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда акциядорлар билан молиявий муносабатларни такомиллаштириш мақсадида, дивиденд сиёсати ва мулкчилик тузилмасини тизимлаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
акциядорлик жамияти акциядордан дивидендларни тўлаш тўғрисидаги аризани талаб қилмаслиги, дивидендлар Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ёки инвестиция воситачилари орқали автоматик равишда молиявий ҳолатига мувофиқ банк ҳисобварағига ўтказилиши орқали тўланишини йўлга қўйиш таклиф этилган;
дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши тавсия қилганидан ортиқ бўлмаслиги, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган жамиятлар учун фонд бозорида камида етти йил давомида оммавий жойлаштириш йўли билан жойлаштирилган бўлса, соф фойданинг камида 30 фоиз дивидендларга йўналтирилиши таклиф этилган;
акциядорлик жамиятларининг стратегиясини белгилаш ҳамда бизнесни тўғри юритишда молиявий рискларни  бошқариш ва ва ички назорат тизимини самарадорлигини оширишга қаратилган CОСО (Тҳе Cоммиттее оф Спонсоринг Организатионс оф тҳе Треадwай Cоммиссион) моделига асосланган интеграциялашган назорат тизими таклиф этилган;
давлат иштирокидаги акциядорлик жамиятларида акциядорлар билан молиявий муносабатлар динамикаси ОЛС регрессия модели асосида 2027-йилгача  прогноз қилиш таклиф этилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлар билан молиявий муносабатлар тизимини такомиллаштириш борасидаги тадқиқотлардан олинган илмий натижалар асосида:  
акциядорлик жамияти акциядордан дивидендларни тўлаш тўғрисидаги аризани талаб қилмаслиги, дивидендлар Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ёки инвестиция воситачилари орқали автоматик равишда молиявий ҳолатига мувофиқ банк ҳисобварағига ўтказилиши орқали тўланишини йўлга қўйиш таклифи Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025-йил 18-сентябрдаги 
03/09-2-17/4021-сонли маълумотномаси). Натижада акциядорларнинг, жумладан миноритар акциядорларнинг манфаатларини таъминланишига эришилган.
дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши тавсия қилганидан ортиқ бўлмаслиги, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган жамиятлар учун фонд бозорида камида етти йил давомида оммавий жойлаштириш йўли билан жойлаштирилган бўлса, соф фойданинг камида 30 фоиз дивидендларга йўналтирилиши шартлиги таклифи Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025-йил 
18-сентябрдаги 03/09-2-17/4021-сонли маълумотномаси). Натижада “Халқ ИПО” лойиҳаси асосида “Ўзбекистон Республика Товар-хом ашё биржаси” АЖнинг 4,4 фоиз давлатга тегишли акциялари иккиламчи таклиф (СПО) орқали сотилгандан сўнг соф фойданинг 
44,79 фоизлик қисми дивидендларга йўналтирилди.
акциядорлик жамиятларининг стратегиясини белгилаш ҳамда бизнесни тўғри юритишда молиявий рискларни  бошқариш ва ва ички назорат тизимини самарадорлигини оширишга қаратилган CОСО (Тҳе Cоммиттее оф Спонсоринг Организатионс оф тҳе Треадwай Cоммиссион) моделига асосланган интеграциялашган назорат тизими жорий этиш таклифи Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025-йил 18-сентябрдаги 03/09-2-17/4021-сонли маълумотномаси). Натижада, акциядорлик жамиятларида ички ва ташқи риск омиллари, уларнинг пайдо бўлиши ва таъсир қилиш эҳтимоли таҳлил қилинди, рисклар хос ва қолдиқ риск нуқтайи назаридан баҳоланди, рискнинг олдини олиш, қабул қилиш, камайтириш ёки қайта тақсимлаш усуллари танланди, корхоналарнинг СWОТ таҳлилларини веб-сайтлари орқали ёритишда очиқлик ва шаффофлик таъминланди, корхоналарни бошқаришда кузатув кенгаши ва ижро органини масʼулияти оширилди.
давлат иштирокидаги акциядорлик жамиятларида акциядорлар билан молиявий муносабатлар динамикаси ОЛС регрессия модели асосида 2027-йилгача  прогноз ишлаб чиқиш таклифи Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025-йил 18-сентябрдаги 03/09-2-17/4021-сонли маълумотномаси). Натижада, соф фойда 1 фоиз га ошганда дивиденд тўловлари ўртача 0,599 фоизга ортиши аниқланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish