Бабажанова Нилуфар Алишеровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хоразм воҳасининг урбанистик жараёнлардаги ҳолати (қадимги ва илк ўрта асрлар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Tar2296.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Якубов Бахтиёр Султанназирович, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахитбай Абдикеримович , тарих фанлари доктори, профессор; Сатимов Баҳодир Манглибой ўғли, PhD., доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар акамедияси  Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти .
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Хоразм воҳасидаги урбанистик жараёнларнинг  қадимги ва илк ўрта асрлар тарихини  ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Хоразм воҳасидаги урбанистик жараёнларнинг антик ва илк ўрта асрлар ҳолати ўрганилиб таҳлил қилинди ва урбанистик жараёнларнинг бир-биридан фарқли томонлари очиб берилди, натижада тарихий  маълумотлар яхлит умумлашган тадқиқот мавзуси сифатида илк бор тадқиқ этилди;
Маълумотларни  умумлашма  таҳлили  асосида, ўтган аср, учинчи уйғониш даври ва хориж тарихшунослигида Хоразм воҳасида турар-жойларнинг ривожланиш босқичлари ва илк ўрта асрларда ҳолатни қиёсий таҳлил қилиш асосида ойдинлаштирилди;
    Қадимги давр Хоразм воҳасида кечган урбанистик жараёнларнинг илк ўрта асрлар жамиятининг ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий муносабатларига асос бўлиши ёритилди ҳамда аҳоли турар-жойлари жойлашиш хусусиятлари, картографияси масалалари кўриб чиқилди;
Қадимги Хоразм шаҳарлари билан илк ўрта аср шаҳарлар хусусан Африғийлар даври шаҳарлари ривожланишининг ўзаро алоқалари аниқлаштирилди ҳамда Жанубий Оролбўйи илк ўрта аср урбанизацион жараёнлар таъсирида иқтисодий ва этник-маданий муносабатлар тарихи очиб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм воҳасининг урбанистик жараёнлардаги ҳолати (қадимги ва илк ўрта асрлар) мавзуси бўйича чиқарилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида: 
Хоразм воҳасидаги урбанистик жараёнларнинг антик ва илк ўрта асрлар ҳолати ўрганилиб таҳлил қилинди ва урбанистик жараёнларнинг бир биридан фарқли томонлари очиб берилди, натижада тарихий маълумотлар яхлит умумлашган тадқиқот мавзуси сифатида илк бор тадқиқ этилган маълумотлардан фойдаланилган (Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 18-декабрдаги 10/2717-сон далолатномаси). Натижада, Қадимги Хоразмдаги урбанизацийа жарайонларини тадқиқ қилиш учун шаҳарларнинг оъсиши, инфратузилмасидаги оъзгаришлар, аҳоли сонининг ошиши, қишлоқ аҳолисининг шаҳарларга коъчиш масалаларини тадқиқ қилиш зарурлиги тўғрисидаги янги маълумотлар ва илмий тадқиқотлар натижаларидан кенг фойдаланишга хизмат қилган;
Маълумотларни умумлашма таҳлили асосида, ўтган аср, учинчи уйғониш даври ва хориж тарихшунослигида Хоразм воҳасида турар-жойларнинг ривожланиш босқичлари ва илк ўрта асрларда ҳолатни қиёсий таҳлил қилиш асосида ойдинлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 28-ноябрдаги 05-09-1922-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар Хоразм воҳаси шаҳарларнинг жойлашиши, қурилиш жараёнлари, қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларини давом эттириш борасида замонавий технологик ютуқларини ҳисобга олиш, виртуал музейларни ташкиллаштириш ҳамда ёдгорликлардан фойдаланишни такомиллаштириш имконини яратган; 
Қадимги давр Хоразм воҳасида кечган урбанистик жараёнларнинг илк ўрта асрлар жамиятининг ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий муносабатларига асос бўлиши ёритилди ҳамда аҳоли турар-жойлари жойлашиш хусусиятлари, картографияси масалалари кўриб чиқилганлиги хақидаги маълумотлардан фойдаланилди (Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 18-декабрдаги 10/2717-сон далолатномаси). Натижада, бу маълумотлар ёшларда ватанпарварлик туйгʻуларини шакллантириш ва Ўзбекистон тарихига оид билимларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилган; 
Қадимги Хоразм шаҳарлари билан илк ўрта аср шаҳарлар хусусан Африғийлар даври шаҳарлари ривожланишининг ўзаро алоқалари аниқлаштирилди ҳамда Жанубий Оролбўйи илк ўрта аср урбанизацион жараёнлар таъсирида иқтисодий ва этник-маданий муносабатлар тарихи асослаб берилганлиги бўйича хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 28-ноябрдаги 05-09-1922-сон маълумотномаси). Натижада, Қадимги Хоразм воҳасидаги илк урбанизацийа жарайонларини аниқлаш сўнги технологияларни илмий муомалага жорий қилиш ва тарих таълим йоъналиши талабалари учун “Тарихий урбанистика” фанини жорий қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish