Маткаримов Жаҳонгир Шамуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларда ички туризмни самарали ривожлантириш стратегияси ва устувор йўналишлари”,     08.00.17 - Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5936.
Илмий раҳбар: Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.01
Расмий оппонентлар: Сафаров Баҳодир Шахриёрович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сайфутдинов Шухратжон Султонович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ички туризмни самарали ривожлантириш стратегиялари ва устувор йўналишлари бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра ички туризмни ривожлантиришда маҳаллий аҳолининг “ахборот берувчи”, “ҳудуднинг элчиси”, “экскурсия йўлбошчиси” хусусиятларини услубий тавсифлаш орқали ҳудудларда маҳаллий аҳолининг туризм кўрсаткичлари самарадорлиги ошишига боғлиқлиги асосланган;
ҳудудларда ички туризмни ривожлантиришда “фаол ва ма'лумотли маҳаллий аҳоли” концепциясидан фойдаланиш орқали ички туристларнинг ўз яшаб турган ҳудуди туристик ресурслари, туризм ривожлантириш ғоялари ва туристик тажрибаларни қўллаш тизимини шакллантириш таклиф этилган;
Тошкент вилояти туризм соҳасида янгидан ташкил этилган тадбиркорлик суб'ектларига уч йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқларини ҳисобланган суммадан 1 фоиз миқдорида тўлашдан иборат махсус солиқ режими жорий қилиш орқали иски туризмни қўллаб-қувватлаш таклифи асосланган;
ҳудудларда ички туризмни самарали ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида Тошкент вилоятида 2025-2030-йиллар оралиғида ички туристлар сонининг ўсиши прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон ҳудудларида ички туризмни самарали ривожлантириш стратегиялари ва устувор йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра ички туризмни ривожлантиришда маҳаллий аҳолининг “ахборот берувчи”, “ҳудуднинг элчиси”, “экскурсия йўлбошчиси” хусусиятларини услубий тавсифлаш орқали ҳудудларда маҳаллий аҳолининг туризм кўрсаткичлари самарадорлиги ошишига боғлиқлигини асослашга оид назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Барқарор туризмни ривожланиши” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг  2023-йил 28-апрелдаги 119-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифниннг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда ҳудудларда маҳаллий аҳолининг туризм кўрсаткичлари самарадорлиги ошишига боғлиқлиги бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
ҳудудларда ички туризмни ривожлантиришда “фаол ва маълумотли маҳаллий аҳоли” концепциясидан фойдаланиш орқали ички туристларнинг ўз яшаб турган ҳудуди туристик ресурслари, туризм ривожлантириш ғоялари ва туристик тажрибаларни қўллаш тизимини шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 8-январдаги 03-17/143-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларда ички туризмни ривожлантириш жараёнига маҳаллий аҳолининг бевосита иштирокини таъминлаш механизми шакллантирилди, аҳолининг ўз ҳудудидаги туризм ресурслари, туризмни ривожлантириш ғоялари ҳамда туристик тажрибалар тўғрисидаги хабардорлик даражаси ошган; 
Тошкент вилояти туризм соҳасида янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субектларига уч йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқларини ҳисобланган суммадан 1 фоиз миқдорида тўлашдан иборат махсус солиқ режими жорий қилиш орқали иски туризмни қўллаб-қувватлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 8-январдаги 03-17/143-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Тошкент вилоятида ички туризм соҳасида фаолият бошлаётган тадбиркорлик субектлари учун молиявий юкламани камайтиришга қаратилган қулай солиқ муҳити яратилди. Бу эса туризм инфратузилмаси обектлари сонининг кўпайишига, янги хизмат турларининг жорий этилишига ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларининг туризм соҳасига кириб келишини рағбатлантиришга хизмат қилган;
ҳудудларда ички туризмни самарали ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида Тошкент вилоятида 2025-2030-йиллар учун ишлаб чиқилган ички туристлар сонининг ўсиши прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 8-январдаги 03-17/143-сонли маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичлари ҳудудий туризмни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, инвестиция лойиҳаларини режалаштириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини илмий асосда белгилаш имкони яратилган. 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish