Лу Дийингнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий  маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ва Хитой қишлоқ хўжалигида минтақавий айланма иқтисодий моделнинг амал қилиши (Тошкент вилояти ва Ички Монголия автоном ҳудуди мисолида)”, 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация  мавзуси  рўйхатга  олинган рақам: В2023.4.PhD/Iqt3583.
Илмий раҳбар: Тагаев Беҳзод Эргашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация  бажарилган  муассаса  номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.1.01.10. 
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умаров Суҳроб Рустамовч, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилояти ва Хитойнинг  Ички Монголия автоном ҳудуди қишлоқ хўжалигида айланма иқтисодиёт моделини ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Паркент туманларида қишлоқ хўжалигида циркуляр иқтисодиёт моделини жорий қилишнинг иқтисодий механизмини тармоқда фаолият юритаётган иқтисодиёт субектларига “Органиc” ва “Глобал Г.А.П.” халқаро стандартлари талабига жавоб берадиган органик маҳсулотлар ишлаб чиқариши учун гаровсиз кредитлар пакетини тақдим қилиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
минтақада органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи хўжалик субектлари фаолияти самарадорлигини оширишга биринчи босқичда (2026-2027 йиллар) Тошкент вилояти туманларида соҳада фаолият юритувчи субектларни Ички Мўғулистон Шимоли-шарқий Осиё Иқтисодий Тадқиқотлар Жамияти ҳисобидан бепул ўқитиш, иккинчи босқичда (2028-2030 йиллар) “1+4”  интеграциялашган қишлоқ хўжалиги хизматлари (молиявий, техник-агроконсалтинг, логистика, маркетинг) тизимини жорий қилиш орқали эришиш таклифи асосланган;
Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Паркент туманлари ва Монголия ички автоном ҳудудининг Хух-Хото ва Баотоу–Ордос аграр зоналарида яшил қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга Тайваннинг «мутахассислар гуруҳи + экспериментал намойиш базаси + қишлоқ хўжалиги техниклари + фермерлар» шаклида интеграциялашган ва тармоқни интеллектуаллаштиришга қаратилган тизимни ишлаб чиқиш орқали эришиш таклифи асосланган;
Юқори Чирчиқ, Оққўрғон ва Бўка туманлари қишлоқ хўжалиги тармоғида чиқиндилар қайта ишлаш самарадорлигини оширишга ХХР Ички Монголия автоном ҳудудида қўлланилаётган қишлоқ хўжалиги хизматлари моделини Тошкент вилояти ҳудудларидаги кичик фермер хўжаликлари фаолиятига адаптация ва реализация қилиш орқали эришиш таклифи асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон ва Хитой минтақаларида қишлоқ хўжалигида айланма иқтисодиёт модели бўйича ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Паркент туманларида қишлоқ хўжалигида айланма (циркуляр) иқтисодиёт моделини жорий қилишнинг иқтисодий механизмини тармоқда фаолият юритаётган иқтисодиёт  субектларига “Органиc” ва “Глобал Г.А.П.” халқаро стандартлари талабига жавоб берадиган органик маҳсулотлар ишлаб чиқариши учун гаровсиз кредитлар пакетини тақдим қилиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ-5995-сон “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир кўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг тегишли бандларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 17 ноябр 05/04-04-812-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга қўлланилиши натижасида ҳудуд қишлоқ хўжалигининг атроф-муҳит, инсонлар саломатлигига салбий таъсирининг олдини олишга эришилади;
минтақада органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи хўжалик субектлари фаолияти самарадорлигини оширишга биринчи босқичда (2026-2027 йиллар) Зангиота, Қибрай, Паркент, Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ туманларида соҳада фаолият юритувчи субектларни Ички Мўғулистон Шимоли-шарқий Осиё Иқтисодий Тадқиқотлар Жамияти ҳисобидан бепул ўқитиш, иккинчи босқичда (2028-2030 йиллар) “1+4” интеграциялашган қишлоқ хўжалиги хизматлари тизими ҳамда «циркуляр иқтисодиёт модели»ни жорий қилиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ-5995-сон “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони 2-иловасининг 9-банди ва Ички Мўғулистон Шимоли-шарқий Осиё Иқтисодий Тадқиқотлар Жамияти томонидан «Интеллектуаллаштириш шароитида Тайванда яшил қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг муваффақиятли моделлари ва тажрибалари ҳамда уларнинг Монголия Ички автоном раёни учун аҳамияти» (№НТ2205) мавзусидаги илмий лойиҳа материалларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 17 ноябр 05/04-04-812-сон маълумотномаси, Иннер Монголиа Нортҳеаст Асиа Эcономиc Ресеарч Соcиетй, 2023.9.3-cонфирматион леттер). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Тошкент вилояти ҳудудларида органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи хўжалик субектлари фаолияти самарадорлигини ошириш, соҳада фаолият юритувчи субектларда амалий кўникмалар шакллантириш ва «айланма иқтисодиёт модели»ни жорий қилишга эришилади;
Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Паркент туманлари ва Монголия ички автоном ҳудудининг Хух-Хото ва Баотоу–Ордос аграр зоналарида яшил қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга Тайваннинг «мутахассислар гуруҳи + экспериментал намойиш базаси + қишлоқ хўжалиги техниклари + фермерлар» шаклида интеграциялашган ва тармоқни интеллектуаллаштиришга қаратилган тизимни ишлаб чиқиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 мартдаги ПҚ-116-сон «Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг тегишли бандлари ва ХХР Ички Монголия автоном ҳудудида «Интеллектуаллаштириш шароитида Тайванда яшил қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг муваффақиятли моделлари ва тажрибалари ҳамда уларнинг Монголия Ички автоном раёни учун аҳамияти» (№ НТ2205) мавзусидаги лойиҳанинг 4-боб, 2-банд, 1- ва 3-хатбошиларини шакллантиришда фойдаланилган (Ички Монголия-Тайван Иқтисодий, Савдо ва Маданий Алмашинув ва Ҳамкорлик Тадқиқотлари Ассоциациясининг 2023 йил 10 ноябрдаги 76-сон Маълмутономаси). Ушбу таклифни амалга ошириш натижасида қуйи бўғиндаги қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар сони оширилади ҳамда янги қишлоқ хўжалиги технологияларини тарғиб қилиш ва амалиётга жорий этиш жараёни жадаллаштиршга хизмат қилади;
Юқори Чирчиқ, Оққўрғон ва Бўка туманлари қишлоқ хўжалиги тармоғида чиқиндилар қайта ишлаш самарадорлигини оширишга ХХР Ички Монголия автоном ҳудудида қўлланилаётган қишлоқ хўжалиги хизматлари моделини Тошкент вилояти ҳудудларидаги кичик фермер хўжаликлари фаолиятига адаптация ва реализация қилиш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 мартдаги ПҚ-116-сон «Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг тегишли бандлари ва ХХР Ички Монголия автоном ҳудудида «Ички Мўғулистон автоном раёни корхоналарининг ташқи инвестиция фаолияти таҳлили (2022)» мавзусидаги фундаментал Лойиҳанинг 5-боб, 4-банд, 2- ва 3-хатбошиларини шакллантиришда фойдаланилган (Ички Монголия-Тайван Иқтисодий, Савдо ва Маданий Алмашинув ва Ҳамкорлик Тадкиқотлари Ассоциациясининг 2023 йил 10 ноябрдаги 76-сон Маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга ошириш натижасида, Монголия Ички агробизнес корхоналари қишлоқ хўжалигини ижтимоий хизмат кўрсатиш ташкилотлари тармоғини шакллантиригсса, агробизнес корхоналарининг ташқи бозорларга инвестиция киритиш усулларини диверсификация қилишда ҳамда кичик ҳажмдаги фермер хўжаликларининг замонавий қишлоқ хўжалиги тизими билан самарали боғланишини таъминлашга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish