Шержанова Нодира Алишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ота-онаси меҳнат миграциясидаги ўсмирларда эмпатия намоён бўлишининг хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/P1232.
Илмий раҳбар: Уразбаева Дилбар Абдуллаевна психология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги  илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.P.03.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманасировна, психология фанлари доктори, профессор; Исақова Муаззамхон Тулкиновна психология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ота-онаси меҳнат миграциясидаги ўсмирларда эмпатия намоён бўлишининг хусусиятларини тадқиқ этиш орқали амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ота-онаси меҳнат миграциясидаги ўсмирларда эмпатиянинг даражавий намоён бўлишига кўра  эмоционал хайрихоҳликнинг интегратив таъсири туфайли ота-оналарга, ҳайвонларга, бадиий асар қаҳрамонларига нисбатан эмпатия қобилиятларининг ёшга боғлиқ дифференциал фарқланиши исботланган;
ота-онаси меҳнат миграциясидаги ўсмирларда намоён бўладиган эмпатиянинг ифодаланишига кўра  ота-оналарини субектив баҳолашининг интерактив таъсири туфайли оила, тарбияланганлик даражасидаги мактаб, оммавий ахборот воситалари, ўзига-ўзи бахолашнинг ёш ва гендер тафовутлари устувор характерга эга эканлиги далилланган;
ўсмирларда эмпатиянинг даражавий намоён бўлишига кўра улардаги эмпатия қобилиятларининг тафаккур қилишдаги индивидуал услуби ва эмоционал хайрихоҳликка контекстуал таъсири туфайли ота-оналарга эмпатиянинг “синтетик”, “ғоявий”, “прагматик”, “аналитик”, “рационалистик” услуби билан манфий,  “кексаларга”, “ҳайвонларга”, “нотаниш кишиларга” нисбатан эмпатиянинг “синтетик тафаккур” ва “эмоционал хайрихоҳлик” билан ижобий корреляцион алоқадорликка эга эканлиги далилланган; 
ота-онаси меҳнат миграциясидаги ўсмирлар эмпатиясини ривожлантиришда ўсмирлар когнитив, ҳиссий, хулқ-атвор соҳасини фаоллаштириш муҳимлиги туфайли атрофидаги ижтимоий институционал тизим вакилларидан ота-оналарга, кексаларга, бадиий асар қаҳрамонларига, нотаниш кишиларга нисбатан рефлексив хусусиятлар орқали эмоционал хайрихоҳликка эришиш кераклиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ота-онаси меҳнат миграциясидаги ўсмирларда эмпатия намоён бўлишининг психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш асосида:
ота-онаси меҳнат миграциясидаги ўсмирларда эмпатия намоён бўлишида ота-оналарга эмпатия, ҳайвонларга эмпатия, бадиий асар қаҳрамонларига эмпатия бу эмпатия турларининг шаклланишининг дифференциал фарқланиши туфайли индивиднинг ёш хусусиятлари асосий таъсир этувчи психологик омил эканлигини исботлашга оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 23- августдаги ПМ-417 сон буйруғи билан “Ривожланиш психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 20-августдаги ПМ-417а сон маълумотномаси). Натижада ота-онаси меҳнат миграциясидаги ўсмирларда эмпатия намоён бўлишидаги психологик жараёнларни ўрганиш имкони кенгайтирилган;
ўсмирларда эмпатия намоён бўлиши шахснинг эмоционал хайрихоҳлиги ёшга, боғлиқ шаклланиши туфайли тарбияланганлик даражасидаги оила, мактаб, оммавий ахборот воситалари, ўзини-ўзи бахолаши устувор характерга эга эканлигини далиллашга оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 23- августдаги ПМ-417 сон буйруғи билан “Ривожланиш психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 20-августдаги ПМ-417а сон маълумотномаси).  Натижада ўсмирларда эмпатия намоён бўлиши шахснинг эмоционал хайрихоҳлиги ёшга, боғлиқ шаклланиши туфайли тарбияланганлик даражасини ўрганишга шароит яратилган;
ота-оналарга эмпатия устун ўсмирларда синтетик тафаккур услуби (синтетик), ғоявий тафаккур услуби (идеалист), прагматик тафаккур услуби (прагматик), аналитик тафаккур услуби (аналитик), рационалистик тафаккур услуби (реалист), кексаларга эмпатия юқори бўлган ўсмирларда эса синтетик тафаккур услуби, нотаниш ёки кам таниш кишиларга эмпатия юқори бўлган ўсмирларда синтетик тафаккур услуби (синтетик), ғоявий тафаккур устунлиги эмпирик жиҳатдан эмпирик жиҳатдан аниқлашга оид маълумотлар маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 23- августдаги ПМ-417 сон буйруғи билан “Ривожланиш психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 20-августдаги ПМ-417а сон маълумотномаси). Натижада ота-онаси меҳнат миграциясидаги ўсмирларда эмпатия намоён бўлишининг психологик хусусиятлари изоҳланган; 
ўсмирларда когнитив, ҳиссий, хулқ-атвор ресурсларини фаоллаштириш орқали эмпатияни шакллантиришда когнитив усуллардан фойдаланиш самарадорлигини ортиши, эмоционал хайрихоҳлик даражасининг ошганлигини исботлашга оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 23- августдаги ПМ-417 сон буйруғи билан “Ривожланиш психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 20-августдаги ПМ-417а сон маълумотномаси). Натижада ота-онаси меҳнат миграциясидаги ўсмирларда эмпатия намоён бўлишининг психологик хусусиятларини тавсифлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish