Фазлиддинов Салохиддин Бахриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ТиО2 асосли юпқа қатламли қуёш элементи фотоанодига ултратовуш билан ишлов беришнинг самарадорликга таъсири” 01.04.10–“Яримўтказгичлар физикаси” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2025.2.PhD/FM1208
Илмий раҳбар: Шарибаев Носир Юсупжанович, физика-математика фанлари доктори., Профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети ҳамда Наманган давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.FM/Т.15.05.
Расмий оппонентлар: Гулямов Гафуржон, физика-математика фанлари доктори, профессор; Аюпов Қутбиддин Саутович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: илмий амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ТиО₂ асосли юпқа қатламли қуёш элементи фотоанодига ултратовуш билан ишлов бериш орқали фотоаноднинг электрофизик хусусиятларига таъсир этиб фотоелемент самарадорлигини оширишда таъсир этувчи ултратовуш миқдорини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: сезгир бўёқли қуёш элементини таёрлашда фотоаноддаги ғоваклар ўлчамларини ўзгартириш орқали ТиО2 юзаларини ёруғликга сезгир бўёқ билан қопланиш даражасини оптимал ҳолатга келтириш билан фотоелемент эффективлигини ошириш мумкинлиги асослаб берилган;
ТиО2 асосли фотоелементнинг самарадорлигини фотоанодга ултратовуш таъсири миқдорига боғлиқлик эмперик модели яратилган;
илк бор сезгир бўёқли қуёш элементининг фотоанодини тайёрлашда 21 кҲз частотада 20-40 с вақт оралиғида ултратовуш билан ишлов бериш энг оптимал миқдор экани аниқлан;
сезгир бўёқли қуёш элементини таёрлашда фотоанодга оптимал миқдорда ултратовуш билан таъсир этиш орқали, олдинги технологияларда таёрланган фотоелеметлардан эффективлиги 15% юқори бўлган қуёш элементи яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ТиО2 асосли юпқа қатламли қуёш элементи фотоанодига ултратовуш билан ишлов беришнинг самарадорликга таъсири бўйича олинган натижалар асосида:
ултратовушли пуркаш усули орқали ТиО₂ ни этанолда эритилган суюқ каллоид фазадаги қисмини Доктор Бладе услубида ётқизиш ва ултратовуш генератори ёрдамида 21 кҲз частотада 20-40 секунд ишлов бериш билан бир текис қатламлар ҳосил қилиш имконига эришилган. Бу жараён, ТиО₂ нинг кристалл тузилишини ва сирт ўзига хослигини яхшилашга ёрдам бериб, бу эса фотокаталитик самарадорликни оширишга хизмат қилган. Тадқиқот натижалари асосида фотосезгир фотоанод қисм сифатида ТиО₂ дан фойдаланиш “Фотон” акциядорлик жамиятида яримўтказгичли электрон қурилмалар ишлаб чиқаришда амалиётга жорий этилган (“ФОТОН” акциядорлик жамиятининг 2025йил 30/09 даги 372 - сон маълумотномаси). Натижада фотоелемент таркибий қисмларининг ўтказувчанлик тавсифлари ултратовуш омили таъсири асосида фотоелементларнинг фойдали иш коеффициентини орттиришга, жумладан, иқтисодий арзон ва экологик безарар материаллардан фойдаланишга имкон яратилган;
сезгир бўёқли қуёш элементи самарадорлигини фотоаноднинг таркиби ва электролит таркиби ва контур электрод материалларининг та'сири натижалари асосида Малайзия давлатининг “Малая университети Ион маркази” да ижобий характеристикага эга юқори сезгир бўёқли фотоелементлар тайёрлашда фойдаланишда амалиётга жорий этилган. (Малайзия давлатининг Малая университети 23.10.2025 даги № ИСМК 50603 сонли маълумотномаси). ДССC Фотоелементини таёрлашда фотоанодга отимал миқдорда ултратовуш билан таъсир эттириш билан олдинги технологиялар ёрдамида таёрланганлардан эффективлиги 15% юқори бўлган қуёш элементи яратилган.