Хасанов Аброр Пардаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тошкент вилояти шароитида сабзавот ловияси (Пҳасеолус вулгарис Л.) нав намуналарини танлаш ва етиштириш технологиясини асосий элементларини ишлаб чиқиш”, 06.01.06 – сабзавотчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Qx1619
Илмий раҳбар: Аманова Махфурат Эшмуродовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Дусмуратова Саодат Исмаиловна, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Бўстонов Зокиржон Тажибаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картишкачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилояти иқлим шароитида сабзавот ловияси коллекциясини баҳорги ва такрорий муддатда морфобиологик ҳамда қимматли хўжалик белгиларини коплекс ўрганиш, истиқболли навларни танлаш, мақбул экиш муддатлари, экиш схемаларини ҳамда иқтисодий самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор сабзавот ловиясини Тошкент вилояти иқлим шароитига мос баҳорги муддатда назоратга нисбатан товарбоп ҳосили Қора шахзода 01 навида 19%, Золушка 79%, Шахика 91%, Приусадебний 23% га, такрорий муддатда эса – Қора шахзода 01 навида 19%, Золушка 77%, Шахика 116%, Приусадебний 27% ва Томатная 9% юқори бўлиши аниқланган;
сабзавот ловиясини апрел ойининг биринчи декадасида экиш натижасида товарбоп ҳосил Золушка навида 20%, Шахика 20%, Приусадебний 21% га, такрорий муддатда эса барча навларда 13 фоиздан 50 фоизгача юқори бўлиши исботланган;
сабзавот ловиясини баҳорги муддатда Томатная нави учун 70×5 см (7,8 т/га), Шахика (10,4 т/га) ва Золушка (8,1 т/га) навлари учун 70×15 см схемада экиш мақбул эканлиги илмий асосланган;
сабзавот ловиясини апрел ойининг биринчи декадаси экишда 40,9 млн. сўмга, 70х15 см схемада экишда эса 63,3 млн. сўмга юқори иқтисодий самарадоликка эришганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилояти иқлим шароитида сабзавот ловияси навларини етиштириш технологияси элементларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
Тошкент вилояти иқлим шароитига мос сабзавот ловиясини ажратиб олинган серҳосил нав намуналари Қибрай туманидаги “Фирдавс Жафарбек инвест” МЧЖ га қарашли 0,7 гектар майдонда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-сентябр 05/06-04-541-сон маълумотномаси). Натижада навлараро стандартга нисбатан ҳосилдорлик кўрсаткичлари 6,64 тонна, ёки қўшимча 208% ҳосил олишга эришилган. 
Тошкент вилояти шароитида сабзавот ловиясинининг Маҳсулдор, Шахика, Приусадебний , Золушка, Таматная ва Қора шахзода 01 навларини баҳорги ва такрорий муддатда етиштириш технологиясини элементлари Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Зафаробод Джалилова Малика” фермер хўжалиги 0,6 гектар майдонда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11- сентябр 05/06-04-541-сон маълумотномаси). Натижада олинган ҳосил 11,9 т/ни ташкил этиб, қўшимча 188% ҳосил олинган.
Тошкент вилояти иқлим шароитида сабзавот ловиясини мақбул кўчат қалинлиги бўйича экиш ишланмаси Қибрай туманидаги “Зафаробод агро продукт” фермер хо'жалигининг 0,5 га майдонида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-сентябр 05/06-04-541-сон маълумотномаси). Натижада мазкур фермер хўжалигида ҳосилдорлик 151% га юқори бўлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish