Хомиджонов Абдумўмин Абдувохид ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрик (Армениаcа вулгарис Л.) нинг интенсив пайвандтагларини кўпайтириш ва кўчатини йетиштириш технологиясини ишлаб чиқиш”, 06.01.07 – Мевачилик ва узумчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Qx1262
Илмий раҳбар: Нормуратов Илхом Турғунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Хилола Равшановна, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Хожиев Санжар Самадович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрик учун вегетатив йўл билан кўпаювчи суст ўсувчи пайвандтагларини кўпайтириш ҳамда уларда ўрикнинг маҳаллий ва интродуксия қилинган навлари кўчатларини йетиштириш технологиясини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор ўрикнинг Миробалан ва Миробалан 29C пайвандтаглари энг яхши суст ўсувчи ва вегетатив усулда кўпаювчи сифатида танлаб олинган;
ўрикнинг ёғочланган қаламчаларидан кўпайтиришда энг мақбул қаламча узунлиги 25 см, экиш схемаси 70х25 см, ярим ёғочланган қаламчалардан кўпайтириш муддати 30-май, пархиш усулида кўпайтиришда эса тупроқ уюш баландлиги 40 смда илдиз олиш даражаси 89,7 % бўлиши аниқланган;
ўрикни суст ўсувчи Миробалан ва Миробалан 29C пайвандтагларига куртак пайванд усули (89 %), муддати (1-20 март - қаламча пайвандлаш; 1-10 август - куртак пайвандлаш), пайванд қилиш баландлиги (илдиз бўғзидан 5 см баландликда) аниқланиб, сифатли кўчатлар чиқишини 10–12 % га ошириши исботланган;
ўрикни суст ўсувчи Миробалан ва Миробалан 29C пайвандтагларига энг яхши мос келувчи Шалах ва Субҳони навлари (кўчатлар чиқиши – 88,7-86,6 %) эканлиги аниқланган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрик (Армениаcа вулгарис Л.) нинг интенсив пайвандтагларини кўпайтириш ва кўчатини йетиштириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Паст бўйли вегетатив пайвандтагларда ўрик кўчатини йетиштириш технологияси” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-йил 21-декабрдаги 05/06-04-676-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиянома мевали ўсимликлар кўчатларини йетиштиришувчи боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари мутахассислари ҳамда ҳаваскор боғбонлар учун илмий услубий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.
Тошкент вилояти шароитида интенсив ўсувчи ўрик пайвандтагларидан Мироболан ва Мироболан 29C шаклини кўчатзорда вегетатив усулда қаламчадан ва пархеш усулида экиш схемалари Паркент туманидаги “НОРЧОНТОЛ” МЧЖ фермер хўжалигининг 0,3 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-йил 21-декабрдаги 05/06-04-676-сонли маълумотномаси). Натижада паст бўйли пайвандтагларни вегетатив усулда қаламчадан ва пархеш усулида кўчат йетиштиришда 75% иқтисодий самарадорликка эришилган.
Миробалан ва Миробалан 29C пайвандтагларига маҳаллий ва интродуксия қилинган серҳосил ўрик навларини пайванд қилишнинг мақбул муддатлари ва усуллари Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “ЛЕО ГАРДЕН” ва Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги “КИМЁХОН ОНА ФАЙЗ БОҒИ” фермер хўжаликларининг жами 0,7 гектар майдонидаги кўчатзорида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024-йил 21-декабрдаги 05/06-04-676-сонли маълумотномаси). Натижада сифатли кўчатлар чиқиши ҳамда бу кўчатларни ривожланишини бошқаларига нисбатан 1,2 баробар ошишига, шунингдек 0,7 гектар майдон ҳисобидан қўшимча 3 150 дона паст бўйли кўчат олинишига ва иқтисодий самарадорлик 173% га йетишига эришилган.