Акрамов Акмал Акбар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Тупроқларнинг экологик ҳолатини ўзгариши ва ифлосланган тупроқлар рекультивацияси (Сирдарё вилояти Ширин шаҳри мисолида)», 11.00.05 - Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/В1594.
Илмий раҳбар: Жобборов Бахром Турғунович, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.B.01.15 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бойназаров Бахрон Раимович, биология фанлари доктори, доцент; Парпиев Ғофуржон Тохирович, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сирдарё иссиқлик электр станцияси атрофида тарқалган бўз-ўтлоқи тупроқларнинг кимёвий ифлосланишининг, экологик ҳолатини баҳолаш ҳамда рекультивацияси бўйича тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ҳудудида тарқалган суғориладиган бўз-ўтлоқли тупроқлар таркибидаги кимёвий элементлар миқдори таҳлил қилиниб, айрим элментлар рухсат этилган чегаравий улушдан ортганлиги илмий асосланган;
шўрланган ҳудуддаги кимёвий ифлосланган тупроқларнинг рекультивация қилишда фиторемедиация ҳусусиятли Қамиш (Пҳрагмитес аустралис), Бархатник (Тагетес эреcта), Экиладиган беда (Медиcаго сатива), Кунгабоқар (Ҳелиантҳус аннуус) ҳамда Терак (Популус спп.) ўсимликларнинг самараси баҳоланган;
Сирдарё ИЕС таъсирида атрофдаги ҳудуд тупроқлари, ер усти сувлари ва ўсимликларининг ўзгариши бўйича экологик харита ишлаб чиқилган;
турли чиқиндилар билан ифлосланган тупроқларни тозалашда қўлланиладиган рекультивация тадбирлари такомиллаштирилган;
Сирдарё ИЕС таъсирида атрофдаги ҳудуд тупроқлари экологик жиҳадан баҳоланган ва улардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сирдарё иссиқлик электр станциясини атрофида тарқлаган тупроқларни экологик ҳолатининг ўзгариши ва ифлосланган тупроқлар рекультивацияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ҳудудида тарқалган суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларнинг ифлосланиш манбалари ва омиллари Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/06-04-661-сонли маълумотномаси). Натижада, тадқиқот олиб борилган ҳудуднинг ифлосланиш манбалари ва омилларини аниқлашга хизмат қилган;
Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ҳудудида тарқалган суғориладиган бўз-ўтлоқли тупроқлар таркибидаги Ли, Бе, Б, На, Мг, Ал, П, К, Cа, Сc, Ти, В, Cр, Мн, Фе, Cо, Ни, Cу, Зн, Га, Ас, Се, Рб, Ср, Й, Зр, Нб, Мо, Аг, Cд, Ин, Сн, Сб, Те, Cс, Ба, Ла, Cе, Пр, Нд, См, Эу, Гд, Тб, Дй, Ҳо, Эр, Тм, Йб, Лу, Ҳф, Та, W, Ре, Пт, Ау, Тл, Пб, Би, Тҳ, У каби элментлардан Ни, Зн, Ас, Сб, Пб элментларини миқдори рухсат этилган чегаравий улушдан ортганлиги аниқланган ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 15- октябрдаги 05/06-04-661-сон маълумотномаси). Натижада, суғориладиган тупроқлардан мақсадли фойдаланиш имконини берган;
иссиқлик электр станцияси таъсирида техноген ифлосланган тупроқларни фиторемедиация хусусиятли Қамиш (Пҳрагмитес аустралис), Бархатник (Тагетес эреcта), Экиладиган беда (Медиcаго сатива), Кунгабоқар (Ҳелиантҳус аннуус) ҳамда Терак (Популус спп.) ўсимликларни экиш орқали рекультивация қилиш Сирдарё иссиқлик электр станциясининг 1,2 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/06-04-661-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқ таркибидаги Ни, Зн, Ас, Сб, Пб элементлари миқдорини рухсат этилган чегаравий улушдан камайишга эришилган, шунингдек, ифлосланган тупроқларни тозалашнинг янги ёндашуви сифатида хизмат қилиб, тадқиқот ҳудуди тупроқларининг экологик ҳолатини яхшилаш имконини берган;
Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ҳудудида тарқалган суғориладиган бўз-ўтлоқи тупроқларни кимёвий ифлосланиш ва техноген бузилиш ҳолатига қараб, техник ва биологик усуллардан фойдаланиб, рекультивация тадбирлари Сирдарё иссиқлик электр станциясининг 1,2 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/06-04-661-сонли маълумотномаси). Натижада, бўз-ўтлоқи тупроқларнинг экологик ҳолати тикланиб, ҳосилдорлик кўрсаткичининг ортишига хизмат қилган;
Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ҳудудида жойлашган Сирдарё иссиқлик электр станцияси таъсирида техноген ифлосланган тупроқларни рекультивация тадбирларини қўллаш орқали унинг экологик ва унумдорлик кўрсаткичларини яхшилашга доир “Тупроқларнинг экологик ҳолатини ўзгариши ва ифлосланган тупроқлар рекультивацияси (Сирдарё вилояти Ширин шаҳри мисолида)” номидаги тавсиянома Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 15- октябрдаги 05/06-04-661-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома нафақат қишлоқ хўжалигида турли ерлардан фойдаланувчилар учун, балки Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ва илмий изланувчилар учун ҳам илмий услубий қўлланма сифатида хизмат қилган;
Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ҳудудида тарқалган бўз-ўтлоқи тупроқлар ҳамда сув ресурсларининг экологик ҳолати, шунингдек, ўсимликларнинг эса тарқалиши бўйича 1:10000 масштабли экологик харитаси Сирдарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/06-04-661-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу ҳудуднинг кимёвий элментлар билан ифлосланиш чегараларини аниқлаш, экологик ҳолатини баҳолаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконини берган.