Ағлоходжаева Шахнозахон Мухаммад қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «L-аргинин гидрохлорид асосида комбинирланган инфузион препаратларни стандартлаш ва сифатини назорат қилиш», 15.00.02 - Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Far112.
Илмий раҳбар: Тошпўлатова Азизахон Дилшодовна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК раками: Тошкент фармацевтика институти, DSc.06/2025.27.12.Far.23.01. 
Расмий оппонентлар: Комилов Хожиасрор Маъсудович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Абдуллажонова Нодира Гуломжановна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: L-аргинин гидрохлорид асосида оригинал комбинирланган гепатопротектор таъсирли дори препаратларини сифатини назорат қилиш услубларини таклиф қилиш, стандартлаш, валидациялаш ҳамда меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор L-аргинин гидрохлорид асосидаги гепатопротектор таъсирга эга оригинал комбинирланган дори воситалари таркибидаги таъсир этувчи моддаларнинг чинлиги ҳамда миқдорий таҳлиллари учун кимёвий ва физико-кимёвий усуллардан юқори самарали суюқлик хроматографияси услублари ишлаб чиқилган;
гепатопротектор таъсирга эга инфузион препаратлар таркибидаги фаол моддалари билан бир вақтда ёт моддалар миқдорини аниқлаш имконини берувчи хроматографик (ЮССХ) услублари ишлаб чиқилган;
«Гепатон», «Гепатопротем» комбинирланган инфузион препаратлари учун ЎзР Давлат Фармакопеяси талабларига мувофиқ равишда сифат ва миқдор кўрсаткичларининг меъёрлари аниқланган; 
гепатопротектор таъсирга эга препаратларнинг миқдорий таҳлили учун қўлланилган ЮССХ услубларининг яроқлилиги ўзига хослик, чизиқлилик, тўғрилик ва прецизионлик каби валидацион кўрсаткичлар бўйича исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. L-аргинин гидрохлорид асосида комбинирланган инфузион препаратларни стандартлаш ва сифатини назорат қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«Гепатопротем» инфузион эритмаси учун корхона фармакопея мақоласи (КФМ 42 Уз-22796287-4289-2025) ЎзР ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги Маркази» Давлат муассасаси томонидан тасдиқланган ва тиббиётда қўллашга рухсат этилган (DV/M 03594/10/20-сонли гувоҳнома). Натижада, гепатопротектор таъсирга эга оригинал дори воситалар ассортиментини кенгайтириш имконини берган;
«Гепатон» инфузион эритмаси учун корхона фармакопея мақоласи ЎзР ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги Маркази» Давлат муассасасига рўйхатдан ўтказиш учун топширилган (ЎзР ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги Маркази» Давлат муассасасининг 2025 йил 4-ноябрь 41/11-19917-сон хати). Натижада, L-аргинин гидрохлорид асосидаги комбинирланган дори воситасини маҳаллий фармацевтика корхонасида ишлаб чиқариш имконини беради;
комбинирланган инфузион эритмаларнинг сифатини назорат қилиш ва стандартлашга оид натижалар асосида «60910800-фармация (турлари бўйича)» ва «60910900-саноат фармацияси» бакалавриат таълим йўналиши бўйича «Инструментальные методы анализа лекарственных средств» дарслиги чоп этилган (Гувоҳнома №000-086). Натижада, бакалавриат талабаларининг дори воситаларининг сифатини назорат қилиш ва стандартлаш соҳасидаги билимларини  бойитиш ва мустаҳкамлаш имконини берган;
ўтказилган клиник олди синовлар натижасида «Гепатон» инфузия учун эритманинг специфик фармакологик фаоллиги ва безарарлиги исботланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада, ишончли гепатопротектор таъсирга эга ва безарар дори воситасини ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish