Рўзиматова Севарахон Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўтлоқи - аллювиал тупроқларнинг унумдорлик кўрсаткичларини шўрланиш таъсирида ўзгариши ва уларни баҳолаш (Бешариқ тумани мисолида)», 03.00.13 – Тупроқшунослик  (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/B1530.
Илмий раҳбар: Махкамова Дилафруз Юлдашевна, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),  доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Б/Qx.01.16.
Расмий оппонентлар: Турдиметов Шахобиддин Мухитдинович, биология фанлари доктори, профессор; Турдалиев Жамолбек Муминалиевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги Агротехсервис ва ЧБН массивларидаги суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларнинг унумдорлик кўрсаткичларида шўрланиш таъсирида юз бераётган ўзгаришларни аниқлаш, унумдорлик ҳолатини баҳолаш, тупроқлар унумдорлигини сақлаш, оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бешариқ тумани ўтлоқи-аллювиал тупроқларининг 1999-2024 йиллар давомида шўрланиш жараёни таъсирида унумдорлик кўрсаткичларининг ўзгариш аниқланган, тупроқнинг унумдорликни комплекс баҳолашда илмий асосланган;
суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларида кечаётган шўрланиш жараёнлари тупроқ унумдорлик кўрсаткичларига, тупроқнинг озиқ режимига ва биологик ҳолатига таъсирини исботланган;
ҳудуд тупроқларининг микробиологик фаоллигига шўрланиш жараёнларнинг таъсири баҳоланган ва юқори шўрланган қатламларда микроорганизмлар сони 2,5-3 баробарга камайгани, бу эса гумификация ва азот айланиш жараёнларининг сустлашувига олиб келгани илмий асосланган;
тупроқлар унумдорлигини чегараловчи омилларни ҳисобга олган ҳолда ўтлоқи-аллювиал тупроқларнинг кимёвий ва микробиологик хоссаларининг ўзгариш, тупроқ деградацияси ва унумдорликни пасайишига бевосита таъсири илмий асосда исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона вилояти Бешариқ тумани суғориладиган оътлоқи-аллювиал тупроқларининг хоссалари ва унумдорлиги бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
“Ўтлоқи тупроқларнинг унумдорлик кўрсаткичларини шўрланиш таъсирида ўзгариши ва уларни баҳолаш (Бешариқ тумани мисолида)” номли амалий тавсиянома Фаргʻона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 28 августдаги 05/05-02-885-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур қўлланма тупроқда содир бўлаётган дегумификация жараёнларини баҳолаш ва тупроқни органик модда билан бойитишга қаратилган агротехник тадбирларни ишлаб чиқиш, унумдорлигини сақлаб қолиш бўйича илмий қўлланма сифатида хизмат қилган ҳамда мониторинг қилиш имконини берган; 
Бешариқ тумани Агротехсервиз ва ЧБН массивларининг суғориладиган ўтлоқи тупроқлари учун 1:10000 миқёсли тупроқларнинг механик таркиби, шўрланиш ҳамда унумдорлик кўрсаткичини ифодаловчи хариталари Фаргʻона вилояти Бешариқ тумани Агротехсервиз ва ЧБН массивлари 14 гектар майдонларда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 28 августдаги 05/05-02-885-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу хариталардаги маълумотлар суғориладиган ўтлоқи тупроқларнинг хосса-хусусиятлари, унумдорлик даражасига қараб ерларнинг ажратиш, ҳосилдорликни режалаштириш ҳамда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаш имконини берган;
тупроқларнинг микробиологик ҳолатини (аммонификатор, замбуруғ, актиномицет) тавсифловчи хариталар Бешариқ тумани Агротехсервис ва ЧБН массивларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 28-августдаги 05/05-02-885-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқларнинг “соғломлилиги” ва экологик ҳолатига микрофлоранинг таъсирини баҳолаш ҳамда унумдорлигини оширишнинг билологик йўлларини ишлаб чиқишда илмий асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish