Усманова Хилолахон Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўп марта хомила ривожланмаган беморларда тромбофилия генларининг мутациясини ўрганиш ва эку беморларда гемостаз бузилишини назорат қилиш” 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5248.
Илмий раҳбар: Каюмов Абдурахман Абдумавлянович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.02.
Расмий оппонентлар: Убайдуллаева Зухра Ибрагимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шукуров Фарҳод Ишқулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тромбофилия гени мутациялари бўлган аёлларда экстракорпорал уруғлантириш дастури натижаларини муолажага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш босқичларида гемостаз ўзгаришларини коррекциялашнинг даволаш-диагностик алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экстракорпорал уруғлантириш дастурларида тромбофилиянинг ген полиморфизмлари (F5, F2, PAI-1, ITGA2, ITGB3, FGB) гемостаз тизимининг клиник-лаборатор кўрсаткичлари билан комплекс баҳоланиб, мутацияларнинг комбинацияланган шакллари 75% ҳолатларда учраши ва уларнинг кумулятив таъсири имплантация муваффақиятсизлиги хавфини ишончли ошириши асосланган;
ITGA2, ITGB3 ва FGB генларининг биргаликдаги мутацияларида гемостазни динамик мониторинг қилиш тромбофилияси бўлган беморларда субклиник гиперкоагуляция ҳолати мавжудлигини кўрсатиши, бу фибриноген, D-димер ва эрувчан фибрин-мономер комплекслари ошиши билан намоён бўлувчи гиперкоагуляцион ҳолатнинг шаклланишига, эндометрий микротромбозининг ривожланишига ва ЭКУда имплантация жараёнларининг бузилишига сабаб бўлиши аниқланган;
генетик ва лаборатор кўрсаткичларни бирлаштирувчи “IGHI — Implantation Hemostasis Index” интеграл прогностик шкала ёрдамида ЭКУ натижаларини прогноз қилиш аниқлиги 86% гача ошиши клиник-статистик таҳлиллар билан асосланган;
тромбофилик хавфни стратификация қилишга асосланган гемостазни индивидуал коррекциялаш алгоритмини жорий этиш муваффақиятли имплантация частотасини 46% дан 67,7% гача, прогрессив ҳомиладорликни 41,3% дан 63,1% гача ва тирик туғилиш кўрсаткичини 34,9% дан 58,5% гача ошириш имконини бериши билан унинг клиник самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Кўп марта хомила ривожланмаган беморларда тромбофилия генларининг мутациясини ўрганиш ва эку беморларда гемостаз бузилишини назорат қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик. экстракорпорал уруғлантириш дастурларида тромбофилиянинг ген полиморфизмлари (F5, F2, PAI-1, ITGA2, ITGB3, FGB) гемостаз тизимининг клиник-лаборатор кўрсаткичлари билан комплекс баҳоланиб, мутацияларнинг комбинацияланган шакллари 75% ҳолатларда учраши ва уларнинг кумулятив таъсири имплантация муваффақиятсизлиги хавфини ишончли ошириши асосланганлиги Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 05.08.2025-йилдаги 5-сонли, Самарканд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази гематология бўлими 15.09.2025-йилдаги 80-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 02-декабрдаги 30/07-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кенгайтирилган лаборатор назоратни жорий этиш тромбофилияни даволаш самарадорлигини 27% га ошириш ва имплантация муваффақиятсизлиги хавфи юқори бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: хавфнинг эрта стратификацияси муваффақиятсиз ЭКУ цикллари сонини камайтиради ва дори-дармон ва лаборатория харажатларини тежашни таъминлайди. Хулоса: экстракорпорал уруғлантириш (ЭКУ) дастурларида имплантация муваффақиятсизлиги ва эрта гестацион йўқотишлар якка ген мутацияси эмас, балки коагуляцион-тромбоцитар-фибринолитик тизимларнинг полиген дисрегуляцияси натижаси эканлиги тизимли равишда исботлаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик. ITGA2, ITGB3 ва FGB генларининг биргаликдаги мутацияларида гемостазни динамик мониторинг қилиш тромбофилияси бўлган беморларда субклиник гиперкоагуляция ҳолати мавжудлигини кўрсатиши, бу фибриноген, D-димер ва эрувчан фибрин-мономер комплекслари ошиши билан намоён бўлувчи гиперкоагуляцион ҳолатнинг шаклланишига, эндометрий микротромбозининг ривожланишига ва ЭКУда имплантация жараёнларининг бузилишига сабаб бўлиши аниқланганлиги Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 05.08.2025-йилдаги 5-сонли, Самарканд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази гематология бўлими 15.09.2025-йилдаги 80-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 02-декабрдаги 30/07-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тромбофилия генларининг тез-тез учрайдиган полиморфизмлари комбинацияси акушерлик йўқотишлари ва ЭКУдаги муваффақиятсизликларга олиб келадиган омилларни ва гемостаз ҳолати ўзгаришларини ташхислаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: генларининг биргаликдаги мутациялари аниқлаш муваффақиятсиз ЭКУ цикллари сонини ва антикоагулянт терапия ҳажмини камайтириш имконини беради. Хулоса: ЭКУ протоколининг турли босқичларида (Т0–Т2) гемостаз кўрсаткичларининг динамик мониторинги орқали ҳатто стандарт коагулограмма нормал бўлган ҳолатларда ҳам фибриноген ошиши, D-димер кўтарилиши, антитромбин III пасайиши каби латент гиперкоагуляцион фенотип мавжудлиги исботланди.
учинчи илмий янгилик генетик ва лаборатор кўрсаткичларни бирлаштирувчи “IGHI — Implantation Hemostasis Index” интеграл прогностик шкала ёрдамида ЭКУ натижаларини прогноз қилиш аниқлиги 86% гача ошиши клиник-статистик таҳлиллар билан асосланганлиги Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 05.08.2025-йилдаги 5-сонли, Самарканд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази гематология бўлими 15.09.2025-йилдаги 80-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 02-декабрдаги 30/07-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: "IGHI" шкаласини қўллаш гиперкоагуляция даражасини баҳолашни стандартлаштириш, ЭКУ натижаларини прогноз қилиш аниқлигини ошириш ва антикоагулянт терапияни индивидуал танлашни яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: шкаладан фойдаланиш қўшимча лаборатория тадқиқотларига бўлган эҳтиёжни камайтирди ва дори воситаларидан оқилона фойдаланиш орқали тежашни таъминлади. Хулоса: Илк бор генотип + лаборатор маркер + клиник натижаларни бирлаштирган IGHI (Implantation Hemostasis Index) номли интеграл прогностик шкала ишлаб чиқилди ва унинг диагностик-прогностик қиймати статистик жиҳатдан тасдиқланди.
тўртинчи илмий янгилик. тромбофилик хавфни стратификация қилишга асосланган гемостазни индивидуал коррекциялаш алгоритмини жорий этиш муваффақиятли имплантация частотасини 46% дан 67,7% гача, прогрессив ҳомиладорликни 41,3% дан 63,1% гача ва тирик туғилиш кўрсаткичини 34,9% дан 58,5% гача ошириш имконини бериши билан унинг клиник самарадорлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: алгоритмдан фойдаланиш клиник қарорлар қабул қилишни 20% га тезлаштирди, гемостазни ўз вақтида даволаш ва ЭКУ натижаларини прогноз қилиш сифатини оширди. Иқтисодий самарадорлиги: ҳисоб-китоблар ва мониторингни оптималлаштириш лаборатория таҳлили вақтини қисқартириш ва 1 нафар бемор учун ўртача харажатларни камайтириш имконини берди. Хулоса: Бу натижалар репродуктив дастурларда гемостазни бошқаришни эмпирик профилактикадан далилларга асосланган персоналлаштирилган терапия моделига ўтказиш зарурлигини кўрсатади.