Юлдашев Шавкидин Сайпиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Самарқанд вилоятида вертебро-спинал травмаларнинг тарқалиш хусусиятлари, клиникаси, тиббий ёрдамни ташкил қилиш, диагностикаси ва даволашни такомиллаштириш” 14.00.33 - Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент, 14.00.28 – Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2024.1.DSc/Tib664.
Илмий маслаҳатчилар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шодиев Амиркул Шодиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Бир марталик ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/04.07.2023.Tib.170.01.
Расмий оппонентлар: Ырысов Кенешбек Бакирбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қирғизистон), Рустамова Ҳамида Елемесовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Норов Абдурахмон Убайдуллоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд вилоятида вертебро-спинал травмаларнинг тарқалиш хусусиятлари аниқлаш, диагностик ва тиббий ёрдам кўрсатиш алгоритмлари ҳамда янги хирургик усулларни ишлаб чиқиш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилоятида вертебро-спинал травмаларнинг тарқалиш эпидемиологик қонуниятлари χ² Пирсон статистик таҳлил усули ёрдамида аниқланган;
умумий амалиёт шифокорлари ва фельдшерлар учун касалхонагача бўлган босқичида вертебро-спинал травмаларда тиббий ёрдам кўрсатишнинг оптималлаштирилган дастурини самарадорлиги исботланган;
ихтисослашмаган касалхоналарда вертебро-спинал травмаларни даволашда ишлаб чиқилган дастурни клиник самарадорлиги ASIA шкаласи асосида аниқланган;
вертебро-спинал травмалар ва политравмалар бўлган беморларда нейровизуализация усуллари натижаларига асосланган персоналлаштирилган ёндашувнинг самарадорлиги исботланган;
умуртқа танаси шикастланишларида комбинирланган трансплантат (аутосуяк + суяк цементи) қўллашнинг патогенетик самарадорлиги ва клиник ахамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/83-сонли хулосасига асосан:
биринчи илмий янгилик: Самарқанд вилоятида вертебро-спинал травмаларнинг тарқалиш эпидемиологик қонуниятлари χ² Пирсон статистик таҳлил усули ёрдамида аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: маълум бир ҳудудда вертебро-спинал травмаларнинг тарқалиш кўрсатгичларини χ² (хи-квадрат) ва Пирсон корреляцияси статистик таҳлил усуллари ёрдамида аниқлаш, даволаш муассасаларида стационар ўринларни режалаштириш, беморларга кўрсатилган тиббий ёрдамнинг ҳажми ва сифатини баҳолашда шу йўналишда клиник-статистик таҳлиллар ўтказиш зарурлиги билан изоҳланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассасалари амалиётига, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалига 2023 йил 18 сентябрдаги 97-У сонли буйруқ, Республика ихтисослаштирилган травматология-ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиалига 2023 йил 23 сентябрдаги 70-сонли буйруқ, Самарқанд шаҳридаги Bulungur Medservis хусусий клиникасига 2023 йил 12 июлдаги 7-сонли буйруқ ҳамда Қарши шаҳридаги Prof. Medservice Qashqadaryo кўп тармоқли шифо масканига 2023 йил 17 июлдаги 25-сонли буйруқ билан нейрохирургия булимлари фаолиятига тадбиқ қилинди. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқот натижаларини амалиётга тадбиқ этиш ҳудудда вертебро-спинал травмаларнинг тарқалишини χ² Пирсон корреляцияси статистик таҳлил усуллари ёрдамида аниқлаш, шу асосда бундай турдаги беморларга касалхонагача ва касалхона босқичларида тиббий ёрдамни ташкил қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажмини баҳолаш бўйича объектив қарорлар қабул қилиш имкон яратди. Иқтисодий самарадорлиги: ҳудудда вертебро-спинал травмаларнинг тарқалишини эпидемиологик қонуниятлари χ² Пирсон корреляцияси статистик усуллари ёрдамида аниқлаш, даволаш муассасаларида стационар ўринлар сонини режалаштириш, тиббий ёрдам кўрсатиш тизимидаги камчиликларни бартараф қилиш, оғир неврологик асоратлар ва ногиронлик кўрсатичларини камайтириш, узоқ муддатли даволаш ва реабилатация учун дори-дармон таъминоти харажатларини камайтиришга имкон яратди. Хулоса. Самарқанд вилоятида вертебро-спинал травмаларнинг тарқалиш эпидемиологик қонуниятлари χ² Пирсон корреляцияси статистик таҳлил усуллари ёрдамида аниқлаш, маълумотларни статистик таҳлил қилиш, беморлар учун стационар ўринлар сонини режалаштириш ва тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини баҳолашга имкон яратди, травма асоратлари билан боғлиқ сарф-харажатларни камайтирди.
иккинчи илмий янгилик: умумий амалиёт шифокорлари ва фельдшерлар учун касалхонагача бўлган босқичида вертебро-спинал травмаларда тиббий ёрдам кўрсатишнинг оптималлаштирилган дастурини самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: касалхонагача бўлган босқичида вертебро-спинал травмаларда умумий амалиёт шифокорлари ва фельдшерлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатишнинг оптималлаштирилган дастурнинг ишлаб чиқилиши ва амалиётига жорий қилиниши, диагностик хатоларни камайтириш ва кейинги босқичларда даволаш натижаларига ижобий таъсир қилиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассасалари амалиётига, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалига 2023 йил 18 сентябрдаги 97-У сонли буйруқ, Республика ихтисослаштирилган травматология-ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиалига 2023 йил 23 сентябрдаги 70-сонли буйруқ, Самарқанд шаҳридаги Bulungur Medservis хусусий клиникасига 2023 йил 12 июлдаги 7-сонли буйруқ ҳамда Қарши шаҳридаги Prof. Medservice Qashqadaryo кўп тармоқли шифо масканига 2023 йил 17 июлдаги 25-сонли буйруқ билан нейрохирургия булимлари фаолиятига тадбиқ қилинди. Ижтимоий самарадорлиги: касалхонагача бўлган босқичида вертебро-спинал травмаларда умумий амалиёт шифокорлари ва фельдшерлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатишнинг оптималлаштирилган дастури диагностик хатоларни камайтириш ва тиббий ёрдам кўрсатиш сифатиши оширишга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: касалхонагача бўлган босқичида вертебро-спинал травмаларда тиббий ёрдам кўрсатишнинг оптималлаштирилган дастури диагностик хатоларнинг камайиши ва тиббий ёрдам сифатининг яхшиланиши ҳисобига давлатнинг ортиқча сарф-ҳаражатларини камайтирди. Хулоса. касалхонагача бўлган босқичида вертебро-спинал травмаларда умумий амалиёт шифокорлари ва фельдшерлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатишнинг оптималлаштирилган дастурини қўллаш, тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, диагностик хатоларни ва травма асоратларни камайтириш ҳисобига соғлиқни сақлаш тизими учун сезиларли даражада иқтисодий фойдани таъминлаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: ихтисослашмаган касалхоналарда вертебро-спинал травмаларни даволашда ишлаб чиқилган дастурни клиник самарадорлиги ASIA шкаласи асосида аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ихтисослашмаган касалхоналарда вертебро-спинал травмаларни даволашда ишлаб чиқилган дастурнинг клиник самарадорлигини ASIA шкаласи асосида баҳолаш шикастланишнинг оғирлик даражасига қараб оптимал даволаш турини танлаш имкониятини берган ва даволаш натижалари яхшиланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассасалари амалиётига, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалига 2023 йил 18 сентябрдаги 97-У сонли буйруқ, Республика ихтисослаштирилган травматология-ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиалига 2023 йил 23 сентябрдаги 70-сонли буйруқ, Самарқанд шаҳридаги Bulungur Medservis хусусий клиникасига 2023 йил 12 июлдаги 7-сонли буйруқ ҳамда Қарши шаҳридаги Prof. Medservice Qashqadaryo кўп тармоқли шифо масканига 2023 йил 17 июлдаги 25-сонли буйруқ билан нейрохирургия булимлари фаолиятига тадбиқ қилинди. Ижтимоий самарадорлиги: ихтисослашмаган касалхоналарда вертебро-спинал травмаларни даволашда ишлаб чиқилган дастур беморларда неврологик ҳолат динамикаси ва даволаш натижаларини ASIA шкаласи асосида баҳолашга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: ихтисослашмаган касалхоналарда вертебро-спинал травмаларнинг даволаш натижаларини ASIA шкаласида баҳолаш, тиббий ёрдам сифатини аниқлашга ёрдам берди, беморларнинг стационарда ётиш кунлари қисқариши ҳисобига давлатнинг ортиқча сарф-ҳаражатларини камайтирди. Хулоса: ихтисослашмаган касалхоналарда, вертебро-спинал травма олган беморларни даволаш натижаларини ASIA шкаласида баҳолаш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, ногиронлик даражасини пасайтириш ва соғлиқни сақлаш тизими учун сезиларли даражада иқтисодий фойдани таъминлаш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: вертебро-спинал травмалар ва политравмалар бўлган беморларда нейровизуализация усуллари натижаларига асосланган персоналлаштирилган ёндашувнинг самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: политравма билан ётқизилган беморларда вертебро-спинал травмаларни нейровизиуализация усуллари натижаларига асосланган персонифицирланган даволаш дастурини амалиётга жорий қилиш шикастланиш турларини барвақт аниқлаш, оптимал даволаш турини танлаш ва амалиётда қўллаш травма асоратларини сезиларли даражада камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассасалари амалиётига, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалига 2023 йил 18 сентябрдаги 97-У сонли буйруқ, Республика ихтисослаштирилган травматология-ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиалига 2023 йил 23 сентябрдаги 70-сонли буйруқ, Самарқанд шаҳридаги Bulungur Medservis хусусий клиникасига 2023 йил 12 июлдаги 7-сонли буйруқ ҳамда Қарши шаҳридаги Prof. Medservice Qashqadaryo кўп тармоқли шифо масканига 2023 йил 17 июлдаги 25-сонли буйруқ билан нейрохирургия булимлари фаолиятига тадбиқ қилинди. Ижтимоий самарадорлиги: вертебро-спинал травмалар ва политравмалар бўлган беморларда нейровизуализация усуллари натижаларига асосланган персоналлаштирилган ёндашув оптимал даволаш турини танлаш ва қўллашга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: политравма билан касалхоналарга ётқизилган беморларда вертебро-спинал травмаларни нейровизиуализация усуллари натижаларига асосланган персонифицирланган даволаш дастурининг амалиётга жорий қилиш диагностик хатолар ва беморларнинг стационарда ётиш кунларини камайтирди, тиббий ёрдам сифатининг яхшиланиши ҳисобига давлатнинг ортиқча сарф-ҳаражатларини камайтирди. Хулоса. вертебро-спинал травмалар ва политравмалар бўлган беморларда нейровизуализация усуллари натижаларига асосланган персоналлаштирилган ёндашув диагностик хатоларни камайтириш, тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш, ногиронлик даражасини пасайтириш ва соғлиқни сақлаш тизими учун сезиларли даражада иқтисодий фойдани таъминлаш имконини берди.
бешинчи илмий янгилик: умуртқа танаси шикастланишларида комбинирланган трансплантат (аутосуяк + суяк цементи) қўллашнинг патогенетик самарадорлиги ва клиник ахамияти исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: умуртқа таналари шикастланишини даволашда илк бор ишлаб чиқилган комбинациялашган трансплантат қўлланилган янги хирургик усулда қимматбаҳо металл имплантатлар ишлатилишига эҳтиёж бўлмаган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: диссертация ишининг олинган натижалари соғлиқни сақлаш муассасалари амалиётига, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалига 2023 йил 18 сентябрдаги 97-У сонли буйруқ, Республика ихтисослаштирилган травматология-ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд филиалига 2023 йил 23 сентябрдаги 70-сонли буйруқ, Самарқанд шаҳридаги Bulungur Medservis хусусий клиникасига 2023 йил 12 июлдаги 7-сонли буйруқ ҳамда Қарши шаҳридаги Prof. Medservice Qashqadaryo кўп тармоқли шифо масканига 2023 йил 17 июлдаги 25-сонли буйруқ билан уларнинг фаолиятига тадбиқ қилинди. Ижтимоий самарадорлиги: умуртқа танаси шикастланишини даволашда комбинирланган трансплантат (аутосуяк + суяк цементи) қўлланиладиган янги хирургик усул беморларда операциягача бўлган вақтнинг қисқаришига, орқа миянинг барвақт декомпрессияси ва умуртқалар стабилизацияси ҳисобига неврологик симптомларнинг регрессиясига олиб келган ва даволаш самарадорлигини оширган. Иқтисодий самарадорлиги: умуртқа таналари шикастланишини даволашда ишлаб чиқилган янги хирургик усулнинг амалиётга жорий қилиниши, қимматбаҳо металл имплантатлардан фойдаланмаслик, беморларнинг стационарда ётиш кунларини камайтириш ҳисобига давлат томонидан ишлатиладиган катта сарф харажатларининг олди олинди. Хулоса. умуртқа танаси шикастланишини даволашда комбинирланган трансплантат (аутосуяк + суяк цементи) қўлланиладиган янги хирургик усул операциягача бўлган вақт ва стационарда ётиш кунларини камайтирди, даволаш натижаларни яхшилади ва қимматбаҳо металл имплантатлардан фойдаланилмаслик ҳисобига давлатнинг ортиқча сарф харажатларни камайтирди.