Рустамова Севара Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи: “Қорақалпоғистон шароитида оқова сувларни тозалаш учун сув ўсимликларидан оқилона фойдаланишнинг инновацион технологиялари”, 11.00.05-Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5527
Илмий раҳбар: Утемуратова Гулширин Нажиматдиновна, биология фанлари бўйича (DSc) доктори. Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, PhD05/2025.27.12.Т.14.01
Расмий оппонентлар: Мурадов Шухрат Одилович техника фанлари доктори, профессор., Джайков Гафур Муратбаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Самарқанд Давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон шароитида саноат оқава сувларини тозалаш учун сув ўсимликларидан (Члорелла вулгарис ва Лемна минор Л.) фойдаланишнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагича:
члорелла вулгарисни культивация қилиш учун инновацион яратилган озуқа муҳити Члорелла вулгарис микросувўтининг шўрланиш ва ифлосланиш даражаси юқори бўлган оқова сувларда жадал ва барқарор ўсишини таъминлаши асосланган (ИАП 7732);
оролбўйи минтақасининг кескин континентал шароитида (юқори шўрланиш, кенг ҳарорат оралиғи, оғир металларнинг мавжудлиги) Члорелла вулгарис биомассасининг ўсиш динамикаси ва фотосинтетик фаоллиги илк бор батафсил илмий асосланган ва шу орқали минтақанинг экологик муаммоларига мослаштирилган биотехнологик тадбирлар ишлаб чиқилган;
оқова сувларнинг физик-кимёвий таркибига қараб Члорелла вулгарис ўсишини рағбатлантирувчи оптимал ўстириш параметрлар мажмуаси (ёруғлик, аерация тезлиги, ҳарорат диапазони, пҲ даражаси) аниқланиб, уларнинг сувни тозалаш самарадорлиги нитратлар, фосфатлар, органик моддалар ва оғир металлар бўйича исботланган;
члорелла вулгарис асосий босқичда органик ва минерал ифлослантирувчиларни юқори даражада камайтириши, Лемна минор Л. эса якуний тозалаш босқичида сувни меъёрий талабларгача етказиши имконияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қорақалпоғистон шароитида оқова сувларни тозалаш учун сув ўсимликларидан оқилона фойдаланишнинг инновацион технологиялари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
микросувўтлари асосида оқова сувларни тозалаш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Ихтиро Патенти олинган (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2024 йил 19 июндаги № ИАП 7732 сон Ихтиро Патенти). Натижада ушбу ишланма асосида биотозалаш жараёнида ҳосил бўлган фитобиомассани қайта ишлаш орқали органик суспензия маҳсулоти яратилган ва ишлаб чиқаришга йўналтирилган.
микросув ўтларини етиштириш учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан Аквариумнинг саноат намунасига Патенти олинган (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2024 йил 28 майдаги № САП 2552 сон Саноат намунаси Патенти) Натижада, функсионал-конструктив мослашувчанликни таъминлайдиган рационал шаклга эга, техник эстетиканинг замонавий талабларига жавоб берадиган, мустаҳкамлиги, енгиллаштирилган оғирлиги билан ажралиб турадиган аквариумда (фитобиореактор) микросувўтларини ўстириш имконини берган.
ҳайвонларни озиқлантириш учун сув ўсимлиги ряскани (Лемна минор Л.) йил давомида саноат усулида етиштириш усулини ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан фойдали моделга гувоҳнома олинган (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2024 йил 17 июлдаги № ФАП 2539 сон Фойдали модел Патенти). Ушбу ишланма оқава сувларни тозалаш билан бир қаторда, тупроқ унумдорлигини оширадиган ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларининг ўсиши ва ривожланишини фаоллаштирадиган органик ўғитлар ишлаб чиқариш имконини берган.