Турғунов Шерали Долихонович
Филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Ўзбек халқ ўланлари поетикаси” 10.00.08 – Фолклоршунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Fil301
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети
Илмий маслаҳатчи: Мирзаева Салима Райимжановна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёт ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Жуманазаров Умрзоқ Абдураззоқович, филология фанлари доктори, профессор Ёрматов Исомиддин Турғунович, филология фанлари доктори, профессор Ўраева Дармоной Саидахмедовна
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек халқ ўланлари мавзу доирасининг дискурсив моҳияти, ижро актида продуциент ва реципиент муносабатлари, ўлан матнининг лингвопоетик сатҳида бадиий кўчимларнинг ўрни, уларнинг оғзаки лирик матнга кириб келишининг генетик асослари, поетик тараққиёт қонуниятлари, ҳарбадошлар туйғуларининг ифодаланишида доминант семанинг когнитив силжиш тамойилига асосланиши, образ турлари, ўлан бандлари ва айтишув жараёни билан боғлиқ композицион хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек халқ ўланларининг образлар тизими, ижрочиларнинг ижтимоий ва касбий мансубияти ва ошиқона мотивлар модуси, ўланларнинг яратилишида маросим контенти билан боғлиқ омиллар белгиланган ҳамда ўланчиларнинг локал хусусиятлари акс этган истилоҳ ва образларнинг ранг-баранглиги, мазмун қатламлари очиб берилган.
ўзбек халқ ўланларининг коммуникатив-прагматик хоссалари, ўланлар композициясида диалогик дискурс моҳиятининг ижтимоий-эстетик асослари, ўланлар ижро жараёнининг композицион-структурал кўриниши, диалогик бандларда қўлланилган маъно кўчимига оид лирик ифодавийлик приёмлари моҳиятида маъно синтезлашуви, фавқулодда нутқий алоқаларнинг ўзаро фаоллашуви, бадиий талқини турли методлар ёрдамида исботланган;
ўланларнинг айрим намуналари строфикасида биринчи мисранинг тўрт бўғиндан иборат бўлиши ҳамда бундай шаклнинг оғзаки ижодининг бошқа жанрларида кузатилмаслиги ҳақидаги фолклоршунослар чиқарган хулосалар барқарор бўлмай, уч, беш, етти бўғинли биринчи мисралар ҳам мавжудлиги ва бундай архаик шакл болалар фолклорининг топишмоқ, тез айтиш ва ўйин-қўшиқлари таркибида ҳам учраши қиёсий далилланган;
сўз маъносини ментал талабларга кўра мақсадли товлантириш борасида ижрочиларнинг импровизация жараёнидаги когнитив талқини, уларнинг ботиний нутқ ва, асосан, кўчманчи ва ярим кўчманчи қабила вакилларининг бадиий-психологик ҳолати, воқеликни ижодий қайта яратишга оид тасаввурлари билан богʻлиқлиги аниқланган;
ўланчилар ижросидаги матнларнинг қиёсий таҳлили орқали уларнинг лингвопоетик воситалардан фойдаланиш маҳоратлари, ўланлар матнидаги ономастик бирликларнинг поетоним сифатидаги бадиий вазифадорлиги, тасвир элементларининг жанрий хусусиятлари асосланган;
ўлан жанри архитектоникасидаги адресант ва адресат мулоқотида ижрочиларнинг ўзаро айтишув жараёнида миллий тилимизнинг камёб воситаларидан ўз фикрини изоҳлаш, рақиб фикрини тўлдириш, таъкидлаш, аниқлик киритиш, компенсация қилиш мақсадларида фойдаланишлари ҳамда ўланларда қўлланилган стилистик фигураларнинг поетик вазифадорлиги нодир намуналар асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбек халқ ўланларини жаҳон халқлари маросим лирикаси жанрлари билан типологик ўхшашликлари, мавзу кўлами, образлар олами, кўчимларнинг специфик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
Қорақалпоқ, қозоқ, ўзбек, қирғиз ва бошқа туркиу халқлар маданиятини, хусусан, фолклор санъатини ўрганишда республика ва хорижда чоп этилган илмий мақолаларда келтирилган хулосалар ва амалий тавсиялардан, айниқса, ўлан деган ўзбек халқ қўшиқларининг назарий асосларини белгилаш, ўзига хос жанрий, шаклий хусусиятларини аниқлашда ишдаги назарий хулосалар, тадқиқот натижалагидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда амалга оширилган “Қорақалпоқ фолклоршунослик ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги ФА-Ф-1-005-сонли фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (2025-йил, 21-февралдаги 84/1-рақамли маълумотнома). Натижада, туркий халқлар фолклорида ўлан жанрининг келиб чиқиши ва бадиий-эстетик такомили ўзаро боғлиқликда кечганлиги асосланган;
Наманган давлат университетида 2020–2023-йилларда бажарилган ФЗ 201912099 “Ўзбек фолклорининг ўзбек ва инглиз тилларида веб-сайти ва мултимедиа маҳсулотларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда муаллифнинг ўзбек халқ ўланлари тилининг истиоравий табиати ҳақидаги қарашларидан ҳамда ўланларнинг оғзаки лирика жанрлари таркибида тутган ўрни, халқ лирик ижодининг поетик тараққиётини белгилашга қаратилган тадқиқот натижаларидан самарали фойдаланилган (2025-йил, 8-апрелдаги 2099-08/04-25-рақамли маълумотнома). Натижада, мазкур лойиҳа иши доирасида ўзбек халқ никоҳ тўйларининг вербал компоненти саналган ўлан жанри диссертацион тадқиқоти жараёнидан олинган илмий маълумотлар билан бойитган;
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг шеърият кенгаши ҳисобот йиғилишларида, “Онажоним – шеърият” тўгараги машғулотларида, Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабида ўтган адабий-ижодий кечалар, китоб тақдимотлари, “Маҳорат дарслари”да диссертациянинг илмий натижаларидан, хусусан, лирик тасвирдаги синекдоха ва метонимик бирикмалар, уларнинг семантик-стилистик хоссалари, ўланларда қўлланилган стилистик фигуралар ва уларнинг ижод намунаси таркибидаги поетик вазифадорлигига доир материалларидан фойдаланилган(2025-йил,1-майдаги 503-сонли маълумотнома). Натижада, диссертантнинг юқоридаги мулоҳазалари “Онажоним – шеърият” тўгарагидаги ёш ижодкорларга ўзбек халқ ўланлари бадиияти, лирик қаҳрамонларнинг поетик талқинлари, жаҳон халқлари маросим лирикаси жанрлари билан типологик ўхшашлик ва ўзига хос хусусиятларни тадқиқ этишда янги маълумотлар топишга илҳомлантириб, тасаввурларининг кенгайишига туртки бўлган;
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Термиз давлат университети ўзбек филологияси факултетида диссертантнинг ўзбек ўланларидаги поетик кўчим табиатини илмий жиҳатдан ойдинлаштиришга қаратилган назарий умумлашмаларидан “Ўзбек фолклори” фанини ўқитишда фойдаланилган (2025-йил,18-апрелдаги 03/12-1525-рақамли маълумотнома). Натижада, талабаларга бадиий кўчимларининг типологик белгилари, уларнинг лирик тасвирга хос жиҳатлари ва чечанлар арсеналидаги туркумлари хусусида янги маълумотлар берилган;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилган. Хусусан, ўзбек халқ ўланлари матнидаги маъно товланишларининг ёш авлод эстетик дидини тарбиялашдаги аҳамияти диссертация янги илмий маълумотлари мисолида очиб берилган ва муаллиф билан суҳбатлар уюштирилган.(Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил, 14-майдаги 26-36-991-сонли маълумотномаси) Натижада, радиодастурларда фойдаланилган ўзбек халқ ўланларидаги сўз талқинига доир хулосалар орқали эшиттиришлар мазмуни бойитилиб, ғоявий, илмий таъсирчанлиги оширилган.