Асланова Азиза Фахриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий брендингни ривожлантиришда Дигитал ПРнинг ўрни” 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2673
Илмий раҳбар: Қосимова Наргис Суннат қизи, филология фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, DSc.03/2025.27.12 Fil.03.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Климентина Фузаиловна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Бегниязова Қумар Алламбергеновна филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Дигитал ПР стратегиялари, технологиялари, усуллари ва инструментларидан фойдаланишини таҳлил қилиш орқали давлат ташкилотларининг мамлакат миллий брендини ривожлантиришдаги иштирокини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат ташкилотлари фаолияти миллий бренд сифатида ўрганилиб, “Дигитал ПР” нинг Соcиал Медиа ПР, контент ПР ва мултимедиа ПР типологияси стратегиясини амалга оширишда медиа-журналистика, рақамли ПР ва аудитория коммуникацияси интеграцияси далилланган;
давлат ташкилотлари ахборот хизматларида ПР инструментлари қидирув оптимизацияси, контент-маркетинг, контекст реклама, коллаборация, натив реклама, видео реклама, Э-маил-маркетинг классификацияси ишлаб чиқилиб, аудиториянинг миллий брендни қабул қилиш жараёнида инфоповоддан фойдаланиш самарали эканлиги исботланган;
дигитал ПР инструментларининг ахборот хизматлари фаолиятида қўлланилиши натижасида шаклланадиган коммуникация самарадорлигини баҳолаш учун “тизимли бренд журналистикаси” модели ишлаб чиқилган;
брендинг ва Дигитал ПР тадқиқотида давлат ташкилотлари томонидан қўлланилган рақамли ПР стратегиялари инфлуенcе маркетинг, таргет самарадорлиги таҳлилида “бренд социологияси” механизмлари аудиториянинг институционал ишончини шакллантирувчи модели эканлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. давлат ташкилотларининг миллий брендни танитиш, журналистикада миллий брендинг ва Дигитал ПР типологияси таснифлаш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти wеб-ресурслар ва электрон оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўлими ижтимоий тармоқлари фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 26-майдаги 40/394-сон маълумотномаси). Натижада вазирликнинг ижтимоий тармоқларда ўзига хос интеграллашган ахборот макони шаклантиришга ва ижтимоий тармоқларда миллий брендга оид тасаввурларни барқарорлаштиришга эришилган;
ижтимоий тармоқларни юритиш, аудиторияни жалб қилиш ва кенгайтириш ПР контент таҳлилида ижтимоий тармоқ инструментидан фойдаланиш, матнларда реклама пунктларини кўпайтириш, мақсадли аудиториянинг огʻриқли нуқталарига қаратилган контентлар сонини орттириш ва инфоповоддан самарали фойдаланиш, классик ёндашувдан кўра рақамли ёндашувларга кўпроқ эътибот қаратиш амалиёти Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ижтимоий тармоқларида фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 18-апрелдаги 25/25-1069-сон маълумотномаси). Натижада вазирликнинг ижтимоий тармоқларида аудиториянинг иштирок даражасини ошишига, изоҳлар, репостлар ва интерактив муносабатлар кўпайишига хизмат қилган;
ПР мутахассислари фаолиятида турли “негатив”ларга ориқча вақт сарфлашнинг олдини олиш, асосан, иш самарадорлиги кўрсаткичларини ташкилот брендини танитишга ёʻналтириш, ижтимоий тармоқ инструментидан фаол фойдаланиш ва ташкилот брендингини ОАВ орқали илгари суришда ахборий ва ҳиссий компонентлар нисбатини тенглаштириш муҳим экани Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги иш жараёнида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2025-йилнинг 18-апрелда тақдим этилган 16-17-сон маълумотномаси). Натижада ташкилот брендинги ижтимоий тармоқлардаги кўриниши янада яхлитлашиб, аудитория билан мулоқотнинг конструктивлиги ортган, шунингдек, контент тарқалиш динамикаси ортиб, ижобий услубдаги шарҳлар, репостлар ва қўллаб-қувватловчи фикрлар билан бойишига олиб келган;
ПР ходимлари фаолияти натижаларини тизимли таҳлил қилиш, социологик тадқиқот натижаларини ПР фаолиятига интеграция қилиш ва “бренд социологияси” тамойилларини амалиётга жорий этишга доир ёндашув Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий ижтимоий тармоқларида фойдаланилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 19-апрелдаги 05/2433-сон маълумотномаси). Натижада ташкилотнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари такомиллаштирилиб, бренд ва аудитория ўртасидаги коммуникация самарадорлигини сезиларли равишда ошган.