Исомиддинов Элдор Ботировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Каззу Ишигуро асарларида хотира ва шахсият категорияларининг лингвопоетик талқини”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти ихтисосликлиги 
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Fil6492.
    Илмий раҳбар: Ибрагимова Гулчехра Мадаминжановна, филология фанлари бўйича фалсафа  доктори (PhD), доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номида Наманган давлат чет тиллари институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти PhD.03/2025.27.12.Fil.35.02 рақамли Илмий кенгаш 
Расмий оппонентлар: Ҳаллиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Сиддиқов Қосим Абилович,  филология фанлар номзоди, профессор 
Етакчи ташкилот: Фаргʻона давлат университети          
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Каззу Ишигуронинг танланган романларида лексик, синтактик ва дискурс даражасидаги ўзига хос тил танлови хотира ва сукутнинг мураккаб категорияларини қандай барпо этиши ва ифодалашини лингвопоетик жиҳатдан тизимли равишда таҳлил қилишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Каззу Ишигуро ижодининг лингвопоетик асослари илк бор психологик проза, ретроспектив ҳикоя ва хотира марказидаги поетика нуқтаи назаридан қайта талқин қилиниб, лексик-синтактик-нарратив параметрларга таянган ҳолда ушбу услубнинг лингвопоетик механизмлари илмий жиҳатдан далилланган;
Ишигуро романларида хотиранинг лингвистик ташкил этувчилари “эслаш/унутиш” майдони, семантик занжирлар, синтактик бўшлиқлар, эллипсислар, ишончсиз ҳикоячилик ва юмшатиш стратегиялари илк бор комплекс лингвистик тизим сифатида аниқланган;
асарларда сукутнинг лингвопоетик механизмлари (айтилмаган маъно, мулоқотнинг узилиши, субтекст) тизимли равишда асосланиб, унинг таранглик, ноаниқлик ва прагматик-когнитив эффект яратишдаги роли янги илмий модел сифатида ишлаб чиқилган;
хотира ва сукут ўртасидаги муносабат “ошкор қилинмаган хотира” консепсияси асосида илмий муомалага киритилиб, сукутнинг хотира қатламлари билан интеграцияси янги лингвопоетик категория сифатида изоҳланган;
“Кун қолдиқлари” (“Тҳе Ремаинс оф тҳе Дай”), “Мени ҳеч қачон қоʻйиб юборма” (“Невер Лет Ме Го”) ва “Клара ва қуёш” (“Клара анд тҳе Сун”) романлари асосида интегратив лингвопоетик таҳлил модели яратилиб, унда ретроспекция, когнитив филтрлаш, субектив ҳикоя ва психологик вақт моделлаштирилиши ҳамда клон/А.И. ҳикоячилигидаги ноанъанавий шахсиятларнинг хотира-онг чегаралари тил бирликлари орқали кенгайтирилиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Каззу Ишигуро асарларида хотира ва шахсият категотияларининг лингвопоетик хусусиятларини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
асарларда сукутнинг лингвопоетик механизмлари (айтилмаган маъно, мулоқотнинг узилиши, субтекст) тизимли равишда асосланиб, унинг таранглик, ноаниқлик ва прагматик-когнитив эффект яратишдаги роли, хотира ва сукут ўртасидаги муносабат “ошкор қилинмаган хотира” консепсияси экани, сукутнинг хотира қатламлари билан интеграциясига оид олинган илмий хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳа фаолиятида амалий аҳамият касб этди (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат оʻзбек тили ва адабиёти университетининг № 04/1-5642-сон маʼлумотномаси). Натижада ушбу назарий хулосалар матннинг яширин қатламларини аниқловчи семантик таҳлил модулларини такомиллаштиришга ёрдам берган ва лойиҳанинг илмийлиги ва самарадорлиги янада ошган.
Ишигуро ижодида хотиранинг марказий бадиий механизм сифатида талқин этилиши, хусусан, “Кун қолдиқлари” (“Тҳе Ремаинс оф тҳе Дай”) асарида индивидуал репрессия, “Мени ҳеч қачон қоʻйиб юборма” (“Невер Лет Ме Го”) романида институционал бостириш, “Клара ва қуёш” (“Клара анд тҳе Сун”) романида сунъий интеллект кузатув хотираси каби илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси томонидан тайёрланган “Жаҳон адабиёти”, “Таълим ва тараққиёт” ва “Адабий жараён” номли радиоешиттиришларнинг 2025-йил феврал ва май ойлари сонларида амалий қўлланилди (Оʻзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 9-сентябрдаги 05-09-1460-сон маʼлумотномаси).  Натижада тадқиқот материаллари оммавий ахборот воситаларида тил ва маданият ўртасидаги узвий муносабатларни ёритиш, лингвокултурологик билимларни кенг аудиторияга етказиш ҳамда илмий-оммабоп контент яратишда амалий қўлланма вазифасини ўтади.
Ишигуро романларида хотиранинг лингвистик ташкил этувчилари “эслаш/унутиш” майдони, семантик занжирлар, синтактик бўшлиқлар, эллипсислар, ишончсиз ҳикоячилик ва юмшатиш стратегиялари ҳақида олинган илмий хулосалардан ЭРАСМУС+Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 ЭМПОWЕР (“Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, Эмплоябилитй анд Селф-Cонфиденcе”) лойиҳасида 2023–2024-йиллар давомида амалиётга татбиқ этилди ((Наманган давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 27-ноябрдаги № 17-сонли маʼлумотномаси). Натижада диссертацияда хотира ва сукутнинг бадиий тузилмани ташкил этувчи асосий омиллар сифатида қайта талқин қилиниши лойиҳада критик фикрлаш, мулоқот ва маданий сезгирлик кўникмаларини ривожлантиришда методик манба бўлиб хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish