Юсупова Сабоҳатхон Аъзамжоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек, инглиз ва япон тилларида “ҳурмат” концептининг семантик, стилистик, лингвопрагматик тадқиқи” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича.
    Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Fil1072.
    Илмий маслаҳатчи: Ганиева Дилдорахон Азизовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети ҳузуридаги филология фанлари бўйича илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
    Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, доцент Сулаймонова Нилуфар Жаббаровна, филология фанлари доктори, профессор Жамолиддинова Дилноза Мирхожиддиновна, филология фанлари доктори, доцент Вакабаяши Казухиро.
    Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
    Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
    II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек, инглиз ва япон тилларида “ҳурмат” концептининг семантик, стилистик ва лингвопрагматик хусусиятларини қиёсий-чоғиштирма асосда таҳлил қилишдан иборат.
    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек, инглиз ва япон тилларида “ҳурмат” концептини ифодаловчи лексик бирликларнинг семантик майдони мазмуний, услубий, ижтимоий ва маданий жиҳатдан шакллангани; ўзбек тилида диний-ахлоқий коннотациялар устунлиги, инглиз тилида ҳуқуқий-индивидуал мазмун етакчилиги, япон тилида эса ижтимоий асослар кўпроқ намоён бўлиши чоғиштирма таҳлил асосида далилланган;
чоғиштирилаётган уч тилдаги стилистик воситалар таҳлили асосида ҳурмат ўзбек тилида эмоционал-экспрессив бирликлар (қўли кўксида, эҳтиром бачо келтирмоқ каби), инглиз тилида расмий ва норасмий оҳангдаги иборалар (with all due respect, pay one’s respect), япон тилида эса грамматик шакллар (irasshaimase, itadakimasu) орқали ифодаланиши асосланган;
    ҳурмат ифодаларининг стилистик хусусиятлари расмий нутқ, норасмий суҳбат, оммавий ахборот воситалари тили, бадиий адабиётда кенг қамровли таҳлил қилиниб, муомала услубини вазиятга мослаштириш, тингловчига ижобий муносабат билдириш каби ҳурматнинг коммуникатив ва прагматик вазифалари миллий менталитет, ижтимоий мақом фарқлари, ёш ва жинс, минтақавий тил хусусиятлари билан узвий боғлиқлиги исботланган;
    лингвопрагматик кузатишлар натижасида уч тилда ҳурматнинг юзага чиқиш механизмлари ўзаро фарқланиши ойдинлашган: ўзбек тилида асосан сен/сиз танлаб ишлатилиши, инглиз тилида модал бирликлар (could you, would you mind), япон тилида эса кейго шакллари устувор восита эканлиги очиб берилган;
    новербал ва паралингвистик воситаларнинг қиёсий ўрганилиши натижасида: ўзбекларда икки қўл билан саломлашиш, инглизларда масофа сақлаш ва визуал алоқа ўрнатиш, японларда эса таъзим (оджиги) каби ҳаракатлар ҳурматни ифодалашда қўлланиши ва ҳар бир халқда ҳурматнинг оддий хушмуомалаликдан тортиб юқори даражадаги иззат-икромгача акс эттириши аниқланган.
    IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
    ҳурмат ифодаларининг стилистик хусусиятлари расмий нутқ, норасмий суҳбат, оммавий ахборот воситалари тили, бадиий адабиётда кенг қамровли таҳлил қилиниб, муомала услубини вазиятга мослаштириш, тингловчига ижобий муносабат билдириш каби ҳурматнинг коммуникатив ва прагматик вазифалари миллий менталитет, ижтимоий мақом фарқлари, ёш ва жинс, минтақавий тил хусусиятлари каби ижтимоий-лисоний омиллар билан узвий боғлиқлиги исботланган хусусиятларидан Фарғона давлат университетида 2019–2021 йилларга мўлжалланган “EMI (English as a Medium of Instruction)” номли халқаро лойиҳаси доирасида самарали фойдаланилган.(Фарғона давлат университетининг 2025 йил 27 июндаги 04/5929-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа материаллари илмий ва амалий жиҳатдан бойиган, мазмунан мукаммаллашуви таъминланган;
новербал ва паралингвистик воситаларнинг қиёсий ўрганилиши натижасида ўзбекларда икки қўл билан саломлашиш, инглизларда масофа сақлаш ва визуал алоқа ўрнатиш, японларда эса таъзим (оджиги) каби ҳаракатлар ҳурматни ифодалашда қўлланиши ва ҳар бир халқда ҳурматнинг оддий хушмуомалаликдан тортиб юқори даражадаги иззат-икром ифодасигача акс эттириши аниқланган хулосалардан 2021–2022 йилларга мўлжалланган S-UZ800-20-GR0340 рақамли “Access Microscholarship” номли халқаро лойиҳа доирасида самарали қўлланилган. (Фарғона давлат университетининг 2025 йил 27 июндаги 04/5936-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган ўқув луғатларининг мисоллар билан бойишига хизмат қилган;
лингвопрагматик кузатишлар натижасида уч тилда ҳурматнинг юзага чиқиш механизмлари ўзаро фарқланиши ойдинлашган, ўзбек тилида асосан сен/сиз танлаб ишлатилиши, инглиз тилида модал бирликлар (could you, would you mind), япон тилида эса кейго шакллари устувор восита сифатида қўлланилиши очиб берилган илмий натижалардан 2020–2021 йилларда Ўзбекистон давлат хореографияси академиясида амалга оширилган “Ўзбекистон миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мультимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўпламини яратиш” мавзусидаги IZ-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳа доирасида “Ўзбек миллий рақс терминларининг қисқача ўзбекча-русча-инглизча-французча луғати”ни яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон давлат хореографиясининг 2025 йил 24 июндаги 1/04-270-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда берилган хулосалар асосида изоҳли луғатнинг илмий-назарий қиммати ортган;
чоғиштирилаётган уч тилдаги стилистик воситалар таҳлили асосида ҳурмат ўзбек тилида эмоционал-экспрессив бирликлар (қўли кўксида, эҳтиром бачо келтирмоқ каби), инглиз тилида расмий ва норасмий оҳангдаги иборалар (with all due respect, pay one’s respect), япон тилида эса грамматик шакллар (irasshaimase, itadakimasu) ҳурматни ифодалашда асосий восита сифатида қўлланилгани асосланган илмий натижа ва хулосаларидан 2022–2024 йилларда “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерфаол ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги 
F3-2019081773 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-французча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон давлат хореографиясининг 2025 йил 24 июндаги 1/04-269-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда берилган хулосалар асосида изоҳли луғатнинг илмий-назарий қиммати ортган.
2024–2025 йилларда ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалидаги “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг сценарийсини ёзишда фойдаланилди ва муаллиф билан суҳбатлар уюштирилди. Жумладан, ўзбек, инглиз ва япон тилларида “ҳурмат” концептини ифодаловчи лексик бирликларнинг семантик майдони мазмуний, услубий, ижтимоий ва маданий жиҳатдан шакллангани, ўзбек тилида диний-ахлоқий коннотациялар устунлиги, инглиз тилида ҳуқуқий-индивидуал мазмун етакчилиги, япон тилида эса ижтимоий асослар кўпроқ намоён бўлиши чоғиштирма таҳлил асосида далиллангани ҳақидаги илмий қарашлари ва хулосаларидан ушбу эшиттиришларнинг мазмуни бойитилган.(Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2025 йил 9 октябрдаги 26-36-1029-сон маълумотномаси). Натижада радиоэшиттиришларда берилган мазкур илмий натижалар орқали ўзбек ва япон тилларида “ҳурмат” концепти морфологик ва синтактик даражаларда қатъий қоидалар билан тартибга солингани, инглиз тилида эса у прагматик стратегиялар орқали ифодаланиши; ушбу фарқларни лингвистик нуқтаи назардан таҳлил қилиш таржима назарияси ва маданиятлараро коммуникация соҳалари учун муҳимлиги ҳақида керакли маълумотларни тақдим этишга амалий ёрдам бериши билан алоҳида аҳамият касб этади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish