Алиева Фаризахон Абдулазиз қизининг
фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ситрус мева пўцлоқлари асосида шифобахш товарлар олиш ва уларни таснифлаш”, 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/К934.
Илмий раҳбарлар: Абдуллоев Шахобидин Хасанбоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Саттарова Барнохон Набиевна, кимё фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.07.04.
Расмий оппонентлар: Хожиматов Махсадбек Муйдинович, кимё фанлари доктори, профессор; Мирзаева Зубайда Одилжон қизи, кимё фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат тиббиёт инцитути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: лимон, лайм, мандарин ва киви мева пўцлоқларининг кимёвий таркибини ва биологик фаоллигини ўрганиш асосида уларнинг композицияларидан халқ табобатида қўлланилувчи шифобахш товарлар ишлаб чиқиш ва уларни ТИФ ТН бўйича таснифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий лимон “Меер” нави, Эрон лайми, Туркия мандарини “Нова” нави ва Эрон кивиси “Ҳажиан” нави мева пўцлоқларини антиокидандлик фаоллигини ин витро шароитида адреналинни аутооксидланиш моделида баҳолаш асосида уларнинг бошқа айни мева навларига нисбатан фаолроқ эканлиги исботланган;
2,2-дифенил-1-пикрилгидразил эркин радикалларини ингибирлаш моделида “Асфам” ва “Асфалайм” озиқ-овқат қўшилмаларининг антирадикаллик фаолликларини ин витро усулида баҳолаш уларнинг антирадикал фаооликлари юқори бўлиб, ИC50 кўрсатгичлари мос равишда 162.6 ва 134.4 мкл эканлиги аниқланган;
янги ишлаб чиқилган озиқ-овқат қўшилмалари таркибидаги гидрофил витаминларнинг миқдорини ЮССХ методи ёрдамида аниқлаш “Асфам” озиқ-овқат қўшилмасида C, Б9, Б3 ва ПП витаминлари, “Асфалайм”да эса ПП, Б3, Б9 ва C витаминлари кўпроқ эканлиги исботланган;
“Асфам” ва “Асфалайм” озиқ-овқат қўшилмалари экцрактларидаги фенолли бирикмаларнинг миқдорларини ЮССХ методи ёрдамида аниқлаш асосида уларнинг апигенин, рутин ва кверцетин каби флавоноидларга ҳамда салицил кислотасига бой эканлигини ва шу туфайли яллиғланиш қарши ва иммунитетни оширувчи шифобахш воситалар сифатида қўлланилиш мумкинлиги асосланган;
ишлаб чиқилган янги озиқ-овқат қошилмалари таркибидаги макро- ва микроелементларни ИБП-ОЕС усулида аниқлаш асосида уларнинг ҳаётий зарур макроелементларга ҳамда биоген микроелементларга бой эканлиги, шу билан бирга, оғир металлар ва заҳарли мишяк элементининг бу озиқ-овқат қўшилмаларидаги миқдорлари амалда рухсат этилган меъёрга нисбатан 10 баробаргача кам эканлиги исботланган;
“Асфам” ва “Асфалайм” озиқ-овқат қўшилмаларининг заҳарлилик даражасини ва фармаколигик фаоолигини аниқлаш асосида уларнинг заҳарлилик кўрсаткичи ВИ тоифада, яъни моддаларнинг нисбатан заҳарсиз синфига тегишли эканлиги ҳамда яллиғланишга қарши самарали ва иммуномодулятор таъсирга эга восита эканлиги аниқланган;
янги яратилган “Асфам” ва “Асфалайм” озиқ-овқат қўшилмалари уйғунлашган тизим қоидаларига бинонан синфланиб, улар учун ТИФ ТН бўйича халқаро товар код рақами ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лимон, лайм, мандарин ва киви мева пўцлоқлари асосида халқ табобати учун товарлар олиш ва уларни синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мандарин ва киви мева пўцлоқлари композицияси асосида “АСГОЛД АС-ФАМ” номли йанги озиқ-овқат қўшилмали шифобахш чой ишлаб чиқариш учун ТЙ 304553567-001:2025 рақамли Технологик ёʻриқнома тузилиб Ўзбекицон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган (Ўзбекицон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2025 йил 15 декабрдаги 01-28/12106 сон маълумотномаси, Ўзбекицон Республикаси Президент Админцрацияси ҳузуридаги Санитарийа-епидемиологик назорат Бош бошқармасининг 2026 йил 19 январдаги 492768-сон Санитар-эпидемиологик хулосаси). Натижада, мандарин ва киви пўцлоқлари асосида янги шифобахш чой ишлаб чиқариш имконини берган;
лимон ва лайм, мева пўцлоқлари композицияси асосида “АСГОЛД АС-ФАЛАЙМ” номли йанги озиқ-овқат қўшилмали шифобахш чой ишлаб чиқариш учун ТЙ 304553567-001:2025 рақамли Технологик ёʻриқнома тузилиб Ўзбекицон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган (Ўзбекицон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2025 йил 15 декабрдаги 01-28/12106 сон маълумотномаси, Ўзбекицон Республикаси Президент Админцрацияси ҳузуридаги Санитарийа-епидемиологик назорат Бош бошқармасининг 2026 йил 19 январдаги 492768-сон Санитар-эпидемиологик хулосаси). Натижада, лимон ва лайм пўцлоқлари асосида янги шифобахш чой ишлаб чиқариш имконини берган.