Зикиров Ихтиёр Якубовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тоғ-водий ландшафтларининг ҳосил бўлишидаги парагенетик боғланишларнинг геокимёвий асослари (Фарғона водийси мисолида)”, 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Gr263.
Илмий раҳбар: Холиқов Раҳимжон Йигиталиевич, география фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович, география фанлари доктори, профессор; Уктамов Урайимжон Шавкатжон ўғли, география фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси тоғ - водий ландшафтларининг ўртасидаги геокимёвий миграцион жараёнларнинг экологик муҳитга, кишилар саломатлигига таъсирини ўрганиш, уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси ландшафтларининг ҳосил бўлиши, уларнинг морфологик табақаланиши, унга таъсир этувчи омиллар, турли ландшафтлар ўртасидаги ўзаро парагенетик алоқалар ва улар билан боғлиқ геокимёвий жараёнлар, миграцион жараёнларнинг ҳудудий жиҳатлари ҳамда уларни экологик-мелиоратив ҳолатига таъсири аниқланган;
тоғ-водий ландшафтларининг ҳосил бўлишидаги парагенетик бо ғланишларнинг геокимёвий асослари ишлаб чиқилган ва Фарғона водийси ландшафтларидаги тупроқларнинг экологик муҳитига таъсир этувчи кимёвий элементларнинг миграцияси ва аккумулияцияси қонуниятлари аниқланган;
Фарғона водийси тоғ-водий парагенетик ландшафтлари, уларни ҳосил бўлишидаги омиллар, жараёнлар ва ўзаро вертикал ва горизонтал алоқалар тадқиқ этилган ҳамда назарий асослари такомиллаштирлган;
тоғ-водий парагенетик ландшафтлари ўртасидаги геокимёвий миграцион алоқаларнинг парагенетик позицион хусусиятлари очиб берилган ва экологик муҳитга таъсир этувчи кимёвий элементларнинг миграция сабаблари асосланган;
ГИС технологияларидан фойдаланиш орқали турли карталар яратиш методлари ишлаб чиқилган ва шу асосда парагенетик ландшафтларнинг табақаланиш карталари, релефнинг ёнбағир экспозицияси ҳамда оқим карталари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Фарғона водийси ландшафтларининг ҳосил бўлиши, уларнинг морфологик табақаланиши, унга таъсир этувчи омиллар, турли ландшафтлар ўртасидаги ўзаро парагенетик алоқалар, улар билан боғлиқ геокимвий жараёнлар, миграцион жараёнларнинг ҳудудий жиҳатлари ва уларни экологик-мелиоратив ҳолатига таъсири тадқиқ этилган ва уларни амалиётга жорий қилиш боъйича олинган натижалар асосида:
тоғ-водий ландшафтларининг ҳосил бўлишидаги парагенетик боғланишларнинг геокимёвий асослари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 12 ноябрдаги 05/06-02-975-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийси ландшафтларидаги тупроқларнинг экологик муҳитига таъсир этувчи кимёвий элементларнинг миграцияси ва аккумулияцияси қонуниятларини аниқлаш имконини берган;
Фарғона водийси тоғ-водий парагенетик ландшафтлари, уларни ҳосил бўлишидаги омиллар ва жараёнлар ҳамда улар ўртасидаги вертикал ва горизонтал алоқалар тадқиқ этилиб назарий асослари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 12 ноябрдаги 05/06-02-975-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу назарий хулосалар Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар, магистрлар ҳамда илмий изланувчилар учун тоғ-водий парагенетик ландшафтлари тўғрисида илмий ва назарий хулосалар қилиш имконини берган;
тоғ-водий парагенетик ландшафтлари ўртасидаги геокимёвий миграцион алоқаларнинг парагенетик позицион хусусиятлари ва экологик муҳитга таъсир этувчи кимёвий элементларнинг миграция сабабларини асосланган жиҳатларидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 12 ноябрдаги 05/06-02-975-сон маълумотномаси). Натижада, шу йўналишдаги магистрантлар ва илмий тадқиқотчилар учун сув орқали ва механик миграцияланувчи зарарли элементлар тўғрисида маълумот олиш ва таҳлил қилиш имконини берган;
ГИС технологияларидан фойдаланиш орқали турли карталар яратиш методлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 12 ноябрдаги №05/06-02-975-сон маълумотномаси). Натижада, парагенетик ландшафтларнинг табақаланиш карталари, релефнинг ёнбағир экспозицияси ва оқим карталари (1:1000 000 масштабда) ёрдамида геокимёвий ва экологик тадқиқотларни илмий-услубий асос бўлиб хизмат қилган.