Зиядуллаев Анвар Эгамбердиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пиролиз жараёни иккиламчи маҳсулоти асосида нефт полимер қатронлар олиш технологияси», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Т994.
Илмий маслаҳатчи: Нурманов Сувонқул Эрханович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.30/2025.27.12.К/Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Мақсуд Убайдуллаевич,  техника фанлари доктори, профессор; Сайдахмедов Эгамберди Мухтарович, техника фанлари доктори, профессор; Максумов Абдуҳамид Ғофурович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  углеводородлар пиролиз жараёни иккиламчи маҳсулоти асосида нефтполимер қатронлар ва лок-бўёқ олиш, технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда уларни коррозияга қарши қоплама материаллар сифатида қўллашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
углеводородлар пиролизи жараёни иккиламчи маҳсулотлари таркибини аниқлаш, уларни ажратиб олиш ва модификасиялаш асосида илк бор мураккаб структурага эга бўлган органик қатронлар синтез қилинган:
пиролиз жараёнида ҳосил бўлган суюқ маҳсулотлар таркибидан кичик молекуляр массали углеводородлар ажратиб олинган ва органик қатронлар синтези учун эритувчи сифатида қўлланилган;
органик қатрон олишда фойдаланилган фракцияларнинг физик-кимёвий хоссалари аниқланган ва реакция боришида функсионал гуруҳлар фаоллиги ҳисобига реаксион марказ сифатида иштирок этиши илмий асосланган;
пиролиз жараёни махсулотлари асосида қатрон хосил бўлиш реакция механизми таклиф этилган, жараёнга таъсир этувчи омиллар аниқланган, жараённи ҳаво кислороди таъсирида бориши исботланган;
синтез қилинган қатронларнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари, шу жумладан, адгезион хоссаси, зичлиги, буғланиш ҳарорати ва сирт таранглиги аниқлаган, уларни лок-бўёқ ишлаб чиқаришда қўлланилиш имкониятлари асосланган;
илк бор маҳаллий хомашё ва иккиламчи маҳсулотлар асосида экологик хавфсиз, иқтисодий самарадор органик қатрон олиш технологияси яратилган, ҳаво кислороди иштирокида синтез қилинган қатронлар асосида лок-бўёқ қопламалари учун экологик тоза, юқори ёпишқоқликка эга материаллар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Углеводородлар пиролизи жараёни иккиламчи маҳсулоти асосида қатронлар ва эритувчилар олиш, жараённи технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида: 
пиролиз жараёни иккиламчи махсулоти асосида ишлаб чиқилган нефт-полимер қатрони Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида металл конструксиялар ва қурилмаларда коррозияга қарши ҳимоя воситалари сифатида амалиётга жорий этилган (Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2025 йил 16 октябрдаги П06/ЭМ-366,7-сонли ма'лумотномаси). Натижада, саноатда қўлланиладиган ПФ-115 Мовий-423 импорт қопламани маҳаллийлаштириш имконини берган;
ишлаб чиқилган нефт-полимер қатрони «Дехқонобод-Калий заводи» АЖда металл конструксиялар коррозиясига қарши ҳимоя воситари сифатида амалиётга жорий этилган («Дехқонобод-Калий заводи» АЖнинг 2025 йил 10 ноябрдаги  02-02-4/1935-сонли ма'лумотномаси). Натижада, саноатда қўлланиладиган импорт қопламани локализация қилиш имконини берган; 
ишлаб чиқилган Бт-ЛБ-01 лок-бўёқ қопламаси Ст-20 маркали пўлатни коррозиядан ҳимоялашда Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида амалиётга жорий этилган (Шуртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2025 йил 16 октябрдаги П06/ЭМ-366,7-сонли ма'лумотномаси). Натижада, Ст-20 маркали пўлатни ишлаш муддатини 1,5 марта узайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish