Гаппаров Абдулатифжон Мамадалиевичнинг
фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Cонволвулус субҳирсутус ва Cонволвулус псеудоcантҳабриcа  ўсимлигининг кимёвий таркиби, биологик фаоллиги ва ТИФ ТН асосида синфланиши”. 02.00.09 - Товарлар кимёси, 02.00.10 - Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/К246.
Илмий маслаҳатчилар: Асқаров Иброҳимжон Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Хўжаев Вохобхон Умарович,  кимё фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.07.04.
Расмий оппонентлар: Абдуллоев Шахобидин Хасанбоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Дехқонов Рахматилла Султонович, кимё фанлари доктори, доцент; Тўраев Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекицонда ўсувчи Cонволвулус субҳирсутус ва Cонволвулус псеудоcантҳабриcа ўсимликлари таркибидаги алкалоидлар, флавоноидлар, витаминлар,  макро ва микроелементларни аниқлаш, улар асосида янги товарлар олиш ҳамда ТИФ ТН бўйича синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Cонволвулус субҳирсутус ва Cонволвулус псеудоcантҳабриcа ўсимликларидан янги алкалоид ва флавоноид бирикмаларни ажратиб олишнинг экспериментал усуллари ишлаб чиқилиб, хлороформли ва спиртли экцракт усуллар ёрдамида ажратиб олинган кимёвий бирикмаларнинг таркиби сифат реакциялари, хроматографик ва спектрал усуллар орқали аниқланган;
Тошкент вилоятидан терилган Cонволвулус субҳирсутус ўсимлигидан биринчи маротаба 11 та маълум алкалоид, Наманган вилоятида ўсувчи Cонволвулус псеудоcантҳабриcа ўсимлигидан 8 та маълум алкалоид ажратиб олинган ва уларнинг кимёвий таркиби исботланган;
Наманган вилоятидан терилган Cонволвулус псеудоcантҳабриcа ўсимлигини алкалоидлардан ташқари бошқа биологик фаол моддаларни ўрганиш натижасида илк бор 2 та флавоноид (6-(5-(5,7-дигидрокси-3-метокси-4-оксо-4Ҳ-хромен-2-йл)-2-гидроксифенил)-3,4,5-тригидрокситетрагидро-2Ҳ-пиран-2-карбоксил кислота ва 6-(5-(5,7-дигидрокси-3-метокси-4-оксо-4Ҳ-хромен-2-йл)-2-гидроксифенил)-3,4,5- тригид-рокситетрагидро-2Ҳ-пиран-2-карбоксил кислота) ва биринчи маротаба 5 та маълум флавоноид, 8 та витамин ажратиб олинган ҳамда тузилиши исботланган;
Cонволвулус псеудоcантҳабриcа ўсимлигининг илдиз қисмидаги экцракт таркибидаги сувда эрувчан витаминлар миқдори юқори самарали суюқлик хроматографияси ёрдамида ўрганилганда витамин Б1 (тиамин), витамин Б2 (рибофлавин), витамин Б3 (ниацин), витамин ПП, витамин Б6 (пиридоксин), витамин Б9 (фолий кислотаси) ҳамда витамин C (аскорбин кислотаси) мавжудлиги исботланган;
Cонволвулус псеудоcантҳабриcа ўсимлигининг илдиз қисмидаги фенол бирикмалар миқдори юқори самарали суюқлик хроматографияси ёрдамида аниқланган ва экцракт таркибида рутин, салицил кислотаси, кверсетин, апигенин, каемпферол мавжудлиги аниқланган;
экцрактнинг ДППҲ эркин радикалини вақт ва концентрацияга боғлиқ равишда самарали нейтраллаш хусусиятига эга эканлиги аниқланган. Спектрофотометрик таҳлилда 517 нм тўлқин узунлигида нур ютилиши қийматларининг пасайиши экцракнинг антиоксидант фаоллиги исботланган; 
экцрактнинг кимёвий элементлар таркиби индуктив боғланган плазмали оптик эмиссион спектрометрия (ИCП-ОЕС) методи ёрдамида такибида жами 63 хил элемент мавжудлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Cонволвулус субҳирсутус ва cонволвулус псеудоcантҳабриcа ўсимлигининг кимёвий таркиби, биологик фаоллиги ва ТИФ ТН асосида синфланиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:        
    Cонволвулус субҳирсутус ўсимлиги асосида олинган “Печак” номли шифобахш озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқариш учун технологик йўриқнома (ТЙ 204136479-001:2025) ишлаб чиқилган ва Ўзбекицон Республикаси Президенти админицрасияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг Санитария-эпидемиологик назорат  бошқармаси томонидан тасдиқланган  (Ўзбекицон Республикаси Президенти админицрасияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг Санитария-эпидемиологик назорат  бошқармасининг  2025 йил 15 июлдаги 023481-сонли маълумотномаси). Натижада, Cонволвулус субҳирсутус ўсимлиги биофаол бирикмалари асосида инсон саломатлиги учун фойдали бўлган шифобахш чой ишлаб чиқариш имконини берган;    
Cонволвулус субҳирсутус ва Cонволвулус псеудоcантҳабриcа ўсимликларининг илдиз ва ер уцки қисмидан тайёрланган текширувларда “Печак” чойи товар сифатида синфланиб, унга ташқи иқтисодий фаолиятидаги товарлар номенклатураси бўйича қуйидагича: “Cонволвулус субҳирсутус ва Cонволвулус псеудоcантҳабриcа ўсимликларининг илдиз ва ер уцки қисмидан тайёрланган, таркибида макро ва микроелементларга бойлиги ҳамда флавоноидлар, витаминлар, аминокислоталар каби фойдали бирикмалар сақлаган тайёр ўсимлик чойлар” учун – 1212 99 490 6 товар код рақами шлаб чиқилган ва давлат божхона қўмитаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекицон Республикаси Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораториясининг 2025 йил 22 авгуцдаги 29/05-25-1838-сон маълумотномаси). Натижада, Cонволвулус субҳирсутус ва Cонволвулус псеудоcантҳабриcа ўсимликлар асосида тайёрланган чойни кимёвий таркиби асосида синфлаш имкони берган;
Cонволвулус субҳирсутус ва Cонволвулус псеудоcантҳабриcа ўсимликларининг илдиз ва ер уцки қисмининг кимёвий таркини аниқлашда фойдаланилган такомиллаштирилган усуллар ҳамда илмий натижалар асосида “Ўсимлик ва ҳайвонлар эволюцияси” номли дарслик чоп этилган (Ўзбекицон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 14 апрелдаги “136”-сонли буйруғи асосидаги № 138433-сон рухсатномаси). Натижада, маҳаллий ўсимликлар таркибидаги алкалоидларни анишлашнинг такомиллаштирилган замонавий усулларини ўқувчилар онгига сингдириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish