Шамсиева Моҳигул Олимжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Минтақавий агросаноат мажмуасини кластерлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3590
Илмий раҳбар: Бобоев Акмал Чориевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.1.16.06
Расмий оппонентлар:Рўзметов Бахтиёр иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Заявитдинова Нафиса Мухаммадовна иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  минтақавий агросаноат мажмуасини кластерлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича назарий таклифлари ва амалий чора-тадбирлари тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “минтақавий агросаноат мажмуасини кластерлаш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ҳудуддаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини қайта ишлаш, логистика, сервис, молия ва инновация инфратузилмаси билан “қиймат занжири” тамойилида институционал боғлаб, ресурс оқимлари ҳамда бозор талабини ягона рақамли мувофиқлаштириш платформаси орқали самарадорлик ва рақобатбардошликни оширишга қаратилган интеграциялашган ташкилий-иқтисодий жараён нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
ҳудудий пахта-тўқимачилик секторида шаклланган кластерлаш тизимининг ташкилий-иқтисодий механизми тузилма таркибида қўшимча равишда «Бизнес-аналитика» маркази ҳамда унинг таркибида ДХШ асосидаги «Экспортни ривожлантириш», «Илмий тадқиқот» ва «Лойиҳавий бошқариш» бўлинмаларини ташкил этиш таклифи асосланган;
пахта хом-ашёсини етказиб берувчилар ва кластерлар тузилмалари орасидаги шартномавий муносабатларда тўла эркинликка эришиш ҳамда пахта-тўқимачилик эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш сценарийлари асосида тайёр маҳсулот ва унинг чиқиндилари қиймат ўлчовидаги ҳажмининг 50% дан ортиқ қисмини экспортга йўналтирилганда тегишли равишда 2030 ва 2035- йилларгача имтиёздан фойдаланиш имконияти асосланган;
Ўзбекистонда пахта-тўқимачилик кластерларини ҳудудий ташкил қилишга таъсир этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Минтақавий агросаноат мажмуасини кластерлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида: 
услубий ёндашувга кўра “минтақавий агросаноат мажмуасини кластерлаш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ҳудуддаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини қайта ишлаш, логистика, сервис, молия ва инновация инфратузилмаси билан “қиймат занжири” тамойилида институционал боғлаб, ресурс оқимлари ҳамда бозор талабини ягона рақамли мувофиқлаштириш платформаси орқали самарадорлик ва рақобатбардошликни оширишга қаратилган интеграциялашган ташкилий-иқтисодий жараён нуқтаи-назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодий география ва экология” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 2022-йил, 19-июл, 233-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда самарадорлик ва рақобатбардошликни оширишга қаратилган интеграциялашган ташкилий-иқтисодий жараён нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган “минтақавий агросаноат мажмуасини кластерлаш” тушунчасига оид назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
ҳудудий пахта-тўқимачилик секторида шаклланган кластерлаш тизимининг ташкилий-иқтисодий механизми тузилма таркибида қўшимча равишда «Бизнес-аналитика» маркази ҳамда унинг таркибида ДХШ асосидаги «Экспортни ривожлантириш», «Илмий тадқиқот» ва «Лойиҳавий бошқариш» бўлинмаларини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 5-июлдаги “2023 - 2025-йилларда Бухоро вилоятида пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари ҳамда касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-214-сонли қарорининг 1-банд 3-хатбошисининг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/04-04-687-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудий пахта-тўқимачилик секторида шаклланган кластерлаш тизимининг ташкилий-иқтисодий механизмини тузилма таркибида қўшимча равишда бўлинмаларни ташкил этиш орқали такомиллаштириш имкони яратилган;
пахта хом-ашёсини етказиб берувчилар ва кластерлар тузилмалари орасидаги шартномавий муносабатларда тўла эркинликка эришиш ҳамда пахта-тўқимачилик эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш сценарийлари асосида тайёр маҳсулот ва унинг чиқиндилари қиймат ўлчовидаги ҳажмининг 50% дан ортиқ қисмини экспортга йўналтирлганда тегишли равишда 2030 ва 2035-йилларгача имтиёздан фойдаланиш имконияти асосланган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.07.2023-йил 5-июлдаги “2023 - 2025-йилларда Бухоро вилоятида пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари ҳамда касаначиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-214-сонли қарорининг 1-банд 3-хатбошисининг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/04-04-687-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тайёр маҳсулот ва унинг чиқиндилари қиймат ўлчовидаги ҳажмининг муайян қисмини экспортга йўналтирлганда тегишли равишда имтиёздан фойдаланиш имкони аниқланган;
Ўзбекистонда пахта-тўқимачилик кластерларини ҳудудий ташкил қилишга таъсир этувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан “Бухоро Агрокластер” МЧЖ ва “WБМ РОМИТЕХ” МЧЖ пахта тўқимачилик кластерларини ҳудудий ривожлантириш стратегиясини шакллантиришда, Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2024-йилда белгиланган вазифалари бўйича “ЁʻЛ ХАРИТАСИ”нинг “Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш” ва “Қишлоқ хўжалиги” комплексларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/04-04-687-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда пахта-тўқимачилик кластерларини ҳудудий ташкил қилишга таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish