Норкулова Гулида Содиковнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миёнқол воҳасининг арабларгача бўлган диний маросимларини археологик манбаларда акс этиши ва уларнинг трансформацияси”   (Отражение религиозных обрядов Мианкальского оазиса до арабского периода в археологических источниках и их трансформация) 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tar2192
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.12.2021.Tar.26.03
Илмий раҳбар: Аҳмадали Асқаров тарих фанлари доктори, академик
Расмий оппонентлар Азимхўжа Отахўжаев тарих фанлари доктори, доцент Санобар Шодмонова тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Миёнқол воҳасининг қадимги турмуш тарзи, урф-одатлари ва диний эътиқодлари, моддий ва маънавий маданияти тарихини археологик ҳамда ёзма манбалар ва дала тадқиқотлари асосида таҳлил қилиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
Миёнқол воҳаси сувга бой, ҳосилдор тупроқли ва савдо йўлларига қулай ҳудуд бўлганлиги сабабли турли этник гуруҳларни ўзига жалб қилган, натижада аҳоли зичлиги ортиб, этномаданий қоришув ва икки тиллилик (ўзбек-тожик) шакллангани манбалар асосида илмий жиҳатдан асосланган.
 Қўрғонтепа, Иштихон ва Офаринкент археологик ёдгорликларидан топилган оссуарийлар ва ибодатхона қолдиқлари асосидаги тадқиқотларда қадимги аҳолининг дафн маросимлари, “Авесто” ва бошқа ёзма манбалар билан қиёсий таққосланиб, зардуштийлик маросимлари билан боғлиқлиги Оқдарё ва Иштихон туманларида олиб борилган дала тадқиқотлари натижалари билан далилланган.
Археологик, этнографик ва ёзма манбалар асосидаги тарихий тадқиқотлар натижалари қиёсий-тарихий таҳлил методи асосида солиштирилиб, Миёнқол воҳаси ўзбек ва тожик этнослари биргаликда яшаб шаклланган этномаданий ҳудуд (қадимги туркий ва суғдий) эканлиги исботланган.
Миёнқол воҳасида бугунги кунда ҳам жонли равишда давом этаётган “чироқ ёқди”, “юлдуз кўрди”, “кир ювди”, “кўк кийди”, “момо иси”, “сачала”, “сирға тақди”, “оқ ўрар” каби ўзига хос маросим ва удумлар зардуштийлик ва қадимий тангричилик эътиқод доирасидан келиб чиққан қадимий урф-одатлар эканлиги дала тадқиқотлари ҳамда тарихий, этнографик манбалар асосида далилланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Миёнқол воҳасининг арабларгача бўлган диний маросимларини археологик манбаларда акс этиши ва уларнинг трансформацияси мавзуси ҳамда унга оид ишлаб чиқилган илмий таҳлил натижалари ва амалий таклифлардан:
Миёнқол воҳаси ҳосилдор тупроққа, мўл-кўл сув ресурсларига ва муҳим савдо йўллари билан қулай жойлашган географик ҳудуд бўлганлиги сабабли қадимдан турли этник гуруҳларни – сўғдлар, туркий қабилалар, эроний тилли аҳолини ўзига жалб этган. Бу омиллар аҳоли зичлигининг ортишига, этномаданий қоришув жараёнларининг фаоллашишига олиб келган бўлиб, тарихий манбалар ва археологик тадқиқотлар  асосида бу қоришув икки тиллилик шаклланишига замин яратгани исботланган.
Қўрғонтепа, Иштихон ва Офаринкент археологик ёдгорликларидан топилган оссуарийлар ва ибодатхона қолдиқлари асосидаги тадқиқотларда қадимги аҳолининг дафн маросимлари, “Авесто” ва бошқа ёзма манбалар билан қиёсий таққосланиб, зардуштийлик маросимлари билан боғлиқлиги ҳамда Оқдарё ва Иштихон туманларида олиб борилган дала тадқиқотлари маълумотларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тузиш ва тайёрлашда (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 01-33/21-сонли 14-май, 2025-йилдаги маълумотномаси) фойдаланилган. Натижалар кенг халқ оммасининг Миёнқол воҳаси тарихи, археологияси, қадимги диний урф-одат ва маросимларининг бугунги кунгача сақланиб қолган элементлари ҳақидаги билимларини янада оширишга хизмат қилган.
Миёнқол воҳасидаги археологик изланишлар ва дала тадқиқотлари натижасида топилган моддий буюм расмлари илова қилиниб, уларнинг вазифалари кенг ёритилган. 1970-йилларда Самарқанд яқинидаги Орлат қўрғонидан топилган Орлат камари Суғд тарихи билан боғлиқ энг ноёб археологик топилмалардан бири эканлиги, хусусан, у қадимги туркийларга тааллуқли бўлиб, бу ерда кўчманчиларнинг жанг тасвири келтирилган. Воҳада ўтроқлашув жараёнида суғдийлар ва туркийларнинг ўрни муҳим эканлиги ёзма ва моддий манбалар асосида исботланган.
Иштихон оссуарийлари ўзига хосликлари билан ажралиб туриши, Офаринкентдан топилган йирик оммавий оссуарийлар эса Миёнқол воҳасининг қадимий дини зардуштийлик бўлганлигининг яна бир исботи эканлиги ҳақидаги маълумотлари экскурсия музейга ташриф буюрувчилар томонидан ижобий қабул қилинди. Самарқанд вилояти ҳудудида фаолият олиб бораётган музейлар – Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи, вилоят Ўлкашунослик музейи фаолиятини такомиллаштириш, ташриф буюрувчиларнинг музейлардан ижтимоий-таълим, маданий имкониятларидан Самарқанд тарихига оид билимларини бойитиш, улар томонидан ўлка маданий ҳаётининг ривожланиш хронологиясига оид маълумотларни ўзлаштиришга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 04-05/2129-сонли 28-май 2025-йилдаги маълумотномаси) фойдаланилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish