Халматов Тургунбай Қўчкаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Енгил саноат корхоналари фаолиятида рақамли технологиялардан фойдаланишнинг услубий жиҳатларини такомиллаштириш”, 08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2025.1.PhD/Iqt5247.
Илмий раҳбар: Бегалов Баходир Абдусаломович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро Нордик университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.26.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ҳакимов Ҳакимжон Абдулла ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мухиддинов Мухриддин Нуриддин ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади енгил саноат корхоналари фаолиятида рақамли технологиялардан фойдаланишнинг услубий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “енгил саноат корхоналарида бошқарув қарорлари қабул қилиш тезкорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни бизнес интеллектнинг таҳлилий, визуализация ва автоматлаштирилган мониторинг воситаларига асосланган оптимал ахборот таъминоти архитектурасини ишлаб чиқишга орқали қарор қабул қилишни яхшилаш жиҳатидан такомиллаштирилган;
енгил саноат корхоналаридаги ахборотлар оқимларини рақамли ҳужжат айланиши, корхона ресурсларини режалаштириш, автоматик эслатмалар каби рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш орқали ҳужжат айланиш вақти бўйича самарадорлик даражаси амалдаги ҳолати (3 ≤ ҲАамал ≤ 5 кун)дан яхшиланган ҳолати (2 ≤ ҲАяхши ≤ 3 соат)га ўтишнинг миқдорий чегаралари асосланган;
енгил саноат корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлиги ва маҳсулот рақобатбардошлиги оширишда рақамли паспорт тизимининг ишлаш технологиясини таъминот, ишлаб чиқариш, логистика ва сифат назорати босқичларида маҳсулотнинг электрон паспорт маълумотларини рақамли идентификаторлар билан рўйхатга олиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
енгил саноат корхоналарида меҳнат унумдорлиги, маҳсулот сифати ва ходимлар даромадларини сунъий интеллект асосида таърифлаш, ташхислаш ва прогноз қилиш орқали қабул қилинган қарорлар ҳисобига ошириш, ишлаб чиқариш харажатларини ақлли қурилмалар ва тармоқ технологиялари орқали шаклланадиган катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда ресурслардан самарали фойдаланиш орқали қисқартиришга йўналтирилган маълумотларга асосланган функсионал бизнес-модел ва рақамли платформага таянган интеграциялашган ахборот тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Енгил саноат корхоналари фаолиятида рақамли технологиялардан фойдаланишнинг услубий жиҳатларини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий-амалий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “енгил саноат корхоналарида бошқарув қарорлари қабул қилиш тезкорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни бизнес интеллектнинг таҳлилий, визуализация ва автоматлаштирилган мониторинг воситаларига асосланган оптимал ахборот таъминоти архитектурасини ишлаб чиқишга орқали қарор қабул қилишни яхшилаш жиҳатидан такомиллаштириш билан боғлиқ билан боғлиқ назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Бизнес интеллект” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 28-апрелдаги 119-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида талабаларда бизнес интеллект воситалари асосида бошқарув қарорлари тезкорлигини ошириш, ахборот таъминоти архитектурасини шакллантириш ва рақамли бошқарув шароитида иқтисодий самарадорликни таъминлаш бўйича назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
енгил саноат корхоналаридаги ахборотлар оқимларини рақамли ҳужжат айланиши, корхона ресурсларини режалаштириш, автоматик эслатмалар каби рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш орқали ҳужжат айланиш вақти бўйича самарадорлик даражаси амалдаги ҳолати (3 ≤ ҲАамал ≤ 5 кун)дан яхшиланган ҳолати (2 ≤ ҲАяхши ≤ 3 соат)га ўтишнинг миқдорий чегаралари “НИЛ-ГРАНИТ” МЧЖ ҳамда “МАРЖАНИНВЕСТМЕН ГРОУП” МЧЖ фаолиятига жорий этилган (“НИЛ-ГРАНИТ” МЧЖнинг 2025-йил 16-майдаги 17-сонли ҳамда “МАРЖАНИНВЕСТМЕН ГРОУП” МЧЖнинг 2025-йил 19-майдаги 8-сонли маълумотномалари асосида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 3-июндаги 03/25-1646-сонли маълумотномаси). Натижада, бизнес-жараёнларни самарали ташкил этишда ягона интеграциялашган ахборот тизими тузилиши асосида “НИЛ-ГРАНИТ” МЧЖнинг ахборот тизимлари қайта кўриб чиқилган ҳамда корхонанинг барча фаолияти рақамли муҳитда бошқарилиб, ишлаб чиқариш жараёни тезлашган, бошқарув қарорларини қабул қилиш, бозор шароитларига тезкор мослашиш ва умумий рентабелликни ошириш имкони яратилиб, бошқарув қарорлари учун маълумотни тақдим қилишга кетадиган вақт бирлигини икки баробарга қисқартиришга эришилган;
енгил саноат корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлиги ва маҳсулот рақобатбардошлиги оширишда рақамли паспорт тизимининг ишлаш технологиясини таъминот, ишлаб чиқариш, логистика ва сифат назорати босқичларида маҳсулотнинг электрон паспорт маълумотларини рақамли идентификаторлар билан рўйхатга олиш орқали такомиллаштириш таклифидан “НИЛ-ГРАНИТ” МЧЖ ҳамда “МАРЖАНИНВЕСТМЕН ГРОУП” МЧЖ фаолиятида фойдаланилган (“НИЛ-ГРАНИТ” МЧЖнинг 2025-йил 16-майдаги 17-сонли ҳамда “МАРЖАНИНВЕСТМЕН ГРОУП” МЧЖнинг 2025-йил 19-майдаги 8-сонли маълумотномалари асосида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 3-июндаги 03/25-1646-сонли маълумотномаси). Натижада, корхонанинг ҳар бир маҳсулотига нисбатан аниқ идентификация тизими шакллантирилиб, биринчи навбатда, корхонага ишлаб чиқариш жараёнида юзага келадиган носозликлар ёки технологик хатоликларни тез аниқлаш ва бартараф этиш имкони яратилган. Ҳар бир маҳсулотга оид тўлиқ технологик маълумотлар марказлаштирилган тизимда жамлангани учун, сифат назорати жараёни автоматлаштирилганлиги туфайли носоз маҳсулотлар сони икки баробарга камайган;
муаллифлик ёндашуви асосида ишлаб чиқилган енгил саноат корхоналарида меҳнат унумдорлиги, маҳсулот сифати ва ходимлар даромадларини сунъий интеллект асосида таърифлаш, ташхислаш ва прогноз қилиш орқали қабул қилинган қарорлар ҳисобига ошириш, ишлаб чиқариш харажатларини ақлли қурилмалар ва тармоқ технологиялари орқали шаклланадиган катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда ресурслардан самарали фойдаланиш орқали қисқартиришга йўналтирилган маълумотларга асосланган функсионал бизнес-модел ва рақамли платформага таянган интеграциялашган ахборот тизими “НИЛ-ГРАНИТ” МЧЖ ҳамда “МАРЖАНИНВЕСТМЕН ГРОУП” МЧЖларнинг бошқарув фаолиятига жорий қилинган (“НИЛ-ГРАНИТ” МЧЖнинг 2025-йил 16-майдаги 17-сонли ҳамда “МАРЖАНИНВЕСТМЕН ГРОУП” МЧЖнинг 2025-йил 19-майдаги 8-сонли маълумотномалари асосида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 3-июндаги 03/25-1646-сонли маълумотномаси). Натижада, корхонада АКТга сарфланган харажатлар 55 %гача камайган ва корхонада ахборот тизимлари такомиллаштирилгандан кейин бир йиллик харажатлардан 794 млн. сўм тежаб қолинган.