Нарзиева Мафтуна Адхамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Туркистон қишлоқ хўжалиги жамияти, қишлоқ хўжалиги тажриба станцияси, майдон ва участкаларнинг фаолияти тарихи (1885-1917-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tar247.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хаитов Шодмон Аҳмадович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Давлетов Санжарбек Ражабович, тарих фанлари доктори, профессор; Хужамуротов Умаржон Рустамович, PhD., доцент.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Туркистон қишлоқ хўжалиги жамияти, қишлоқ хўжалиги тажриба станцияси, майдон ва участкаларнинг фаолияти тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туркистон ўлкасининг Россия империяси мустамлакасига айлантирилиши ва мазкур даврдаги ўзгаришлар ҳақида бир қатор тадқиқотлар амалга оширилган бўлса-да, қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланиши ва аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ҳақида маълумотлар кам учрайди. Шу жиҳатни ҳисобга олган ҳолда, ушбу тадқиқотда айнан Туркистон қишлоқ хўжалик жамияти ва Туркистон қишлоқ хўжалик тажриба станциясининг ташкил этилиши ҳамда улар фаолиятининг ўлка ҳаётига таъсири кенг ёритиб берилган;
Туркистон қишлоқ хўжалиги жамияти томонидан маҳаллий аҳолининг асрий деҳқончилик ва чорвачилик анъаналари ўрганилиб, жаҳонда амалга оширилган аграр янгиликларни ўлка шароитига мослаштириш борасида амалга оширган ишлар аниқлаштирилган;
Туркистон қишлоқ хўжалиги тажриба станциясида экин навларининг ҳосилдорлигини ошириш, янги экин навларини яратиш, уруғларни сифатли сақлаш ва тарқатиш, асаларичилик, пиллачилик, узумчилик, боғдорчилик, чорвачилик ва яна бошқа бир қатор қишлоқ хўжалиги тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш юзасидан олиб борилган илмий тажриба ишлари тизимли равишда очиб берилган; Туркистон қишлоқ хўжалиги тажриба станциясининг техникалар омборига олиб келинган янги техникалар станция ва унга қарашли тажриба майдонлари, участкалар ер майдонларида қўлланилгани ва синовдан ўтказилганлиги, станция кўчатхонасида олма, нок, шафтоли, ўрик (абрикос), гилос, қароли, черешня, малина, крижовник, смородина кўчатлари парваришланганлиги ва сотилганлиги, станция кўчатхонаси Самарқанд боғбонлар билим юрти, ҳукумат кўчатхоналари ҳисобланган Қоровулбеги (Самарқанд), Қоплонбек (Тошкент), Скобелев (Янги Марғилон), Черняевка (Чимкент), Олтин Ўрда (Дашт чўл) кабилар билан алоқаларда бўлиб, улардаги ходимларга кўчат ўтқазиш қоидалари, уларни парвариш қилиш усуллари ҳақида тавсиялар берганлиги ҳақидаги бир қатор маълумотлар манбалар асосида илмий жиҳатдан асослаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркистон қишлоқ хўжалиги жамияти, қишлоқ хўжалиги тажриба станцияси, майдон ва участкаларнинг фаолияти тарихи мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Туркистон ўлкасининг Россия империяси мустамлакасига айлантирилиши ва мазкур даврдаги ўзгаришлар ҳақида бир қатор тадқиқотлар амалга оширилган бўлса-да, қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланиши ва аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ҳақида маълумотлар кам учрайди. Шу жиҳатни ҳисобга олган ҳолда, ушбу тадқиқотда айнан Туркистон қишлоқ хўжалик жамияти ва Туркистон қишлоқ хўжалик тажриба станциясининг ташкил этилиши ҳамда улар фаолиятининг ўлка ҳаётига таъсири кенг ёритилганлигига оид натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг 2025-йил 25-июндаги 01-33/482-сон маълумотномаси). Натижалар “Туркистон қишлоқ хўжалиги жамияти, қишлоқ хўжалиги тажриба станцияси, майдон ва участкаларнинг фаолияти тарихи” мавзуси бўйича телетомошабинларнинг билим ва тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
Туркистон қишлоқ хўжалиги жамияти томонидан маҳаллий аҳолининг асрий деҳқончилик ва чорвачилик анъаналари ўрганилиб, жаҳонда амалга оширилган аграр янгиликларни ўлка шароитига мослаштириш борасида амалга оширган маълумотлардан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси фаолиятида фойдаланилди (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Навоий вилоят ҳудудий бўлинмасининг 2025-йил 22-июлдаги 28-сон маълумотномаси). Натижалар экологик ҳолатни яхшилаш, юртимизда “Яшил макон” умуммиллий дастурини амалга ошириш, ёш авлодни табиатни асраш руҳида тарбиялашга оид ишларда, шунингдек, экология ва қишлоқ хўжалиги соҳасида вилоятда фаолият юритаётган 15 га яқин нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантиришда хизмат қилди;
Туркистон қишлоқ хўжалиги тажриба станциясида экин навларининг ҳосилдорлигини ошириш, янги экин навларини яратиш, уруғларни сифатли сақлаш ва тарқатиш, асаларичилик, пиллачилик, узумчилик, боғдорчилик, чорвачилик ва яна бошқа бир қатор қишлоқ хўжалиги тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш юзасидан олиб борилган илмий тажриба ишлари тизимли равишда очиб берилганлиги тўғрисидаги илмий хулосалардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Жонли табиат” жамоат бирлашмасининг 2025-йил 30-июлдаги 51/25-Х сон маълумотномаси). Натижалар табиатнинг табиийлигини сақлаш, флора ва фаунанинг бойлигини англаш, уларни асраб қолишга доир ишларни амалга оширишда ёрдам берди;
Туркистон қишлоқ хўжалиги тажриба станциясининг техникалар омборига олиб келинган янги техникалар станция ва унга қарашли тажриба майдонлари, участкалар ер майдонларида қўлланилгани ва синовдан ўтказилганлиги, станция кўчатхонасида олма, нок, шафтоли, ўрик (абрикос), гилос, қароли, черешня, малина, крижовник, смородина кўчатлари парваришланганлиги ва сотилганлиги, станция кўчатхонаси Самарқанд боғбонлар билим юрти, ҳукумат кўчатхоналари ҳисобланган Қоровулбеги (Самарқанд), Қоплонбек (Тошкент), Скобелев (Янги Марғилон), Черняевка (Чимкент), Олтин Ўрда (Дашт чўл) кабилар билан алоқаларда бўлиб, улардаги ходимларга кўчат ўтқазиш қоидалари, уларни парвариш қилиш усуллари ҳақида тавсиялар берганлиги ҳақидаги бир қатор маълумотлар манбалар асосида илмий жиҳатдан асослаштирилганлиги тўғрисидаги илмий хулосалардан партия фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон экологик партиясининг 2025-йил 4-августдаги 02/287-сон маълумотномаси). Натижалар юртимизда экологик тоза муҳитни таъминлаш, ўсимликлар ва ҳайвонларнинг ёʻқолиб бораётган турларини сақлаб қолиш, янги турларни ҳосил қилишда олиб борилаётган тажриба ишларини ривожлантиришга ёрдам берди.