Аллананазаров Сирожбек Бекчан ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хоразмдаги ижтимоий-маданий жараёнлар: тарихий таҳлил (1920-1991-йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tar2098.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Давлетов Санжарбек Ражабович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахит Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор; Жуманиязова Фируза Жуманазаровна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. 1920-1991-йилларда Хоразмда кечган ижтимоий-маданий жараёнларни ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ХХ аср бошларида Хива хонлиги ўрнида ташкил этилган Хоразм Халқ Совет Республикаси даврида жадидлар иштирокида маориф, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилгани, бу саъй-ҳаракатларда Полвонниёзхўжа Юсупов, Бобоохун Салимов, Мулла Бекчон Раҳмонов, Назир Шоликоров, Отамахсум Мадрахимов каби маърифатпарварларнинг роли катта бўлиб, ўз даври учун замонавий ижтимоий-маданий тизим асослари яратилганлиги далилланган;
Совет давлатида 1925–1941-йилларда олиб борилган марказлашган, тоталитар сиёсат шароитида Хоразмдаги ижтимоий-маданий жараёнлар тўлиқ совет ҳокимияти ва коммунистик партия назоратида бўлганлиги, бу ҳолат ҳудудий ташаббусларни чеклаб, маданий мерос ва маҳаллий қадриятларнинг сиқиб чиқарилишига, мафкуравий босимнинг кучайишига олиб келганлиги, шунга қарамай, мазкур даврда ижтимоий-маданий соҳада театр санъатининг ривожланиши, соғлиқни сақлаш тизимининг такомиллашуви ва олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши каби ижобий силжишлар ҳам кузатилганлиги асослаб берилган;
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Хоразмда ижтимоий-маданий соҳалар уруш эҳтиёжларига тўлиқ сафарбар этилгани, меҳнат фронтида эркаклар ўрнини хотин-қизлар эгаллаб, ишлаб чиқариш ва хизмат соҳаларида фаол иштирок этганликлари, шу билан бирга, ҳудудда комсомол ташкилотларининг фронтга хизмат ғояси остидаги сиёсий-тарғибот фаолияти кучайгани, аҳоли ўртасидаги муҳтож қатламларга инсонпарварлик кўмаклари турли кўринишлари намоён бўлгани кўрсатиб берилган;
Урушдан кейинги йилларда Хоразм вилоятида саводсизлик муаммосининг сақланиб қолгани, халқ хўжалигининг турли тармоқларида малакали мутахассислар етишмовчилиги давом этгани, партия сафларини мафкуравий жиҳатдан содиқ кадрларга тўлдириш сиёсати устувор йўналиш бўлганлиги, аҳоли сонининг ортиб бораётганига қарамай, ижтимоий инфратузилма, хусусан таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият муассасалари етарли даражада ривожлантирилмагани, шунингдек, совет ҳокимиятининг миллий қадриятлар ва диний анъаналарни чеклашга қаратилган мафкуравий сиёсати ижтимоий-маданий ҳаётга бевосита таъсир кўрсатганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Хоразмдаги ижтимоий-маданий жараёнлар: тарихий таҳлил (1920-1991-йиллар)” мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишидаги илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Диссертацияда илгари сурилган ХХ аср бошларида Хива хонлиги ўрнида ташкил этилган Хоразм Халқ Совет Республикаси даврида жадидлар иштирокида маориф, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилгани, бу саъй-ҳаракатларда Полвонниёзхўжа Юсупов, Бобоохун Салимов, Мулла Бекчон Раҳмонов, Назир Шоликоров, Отамахсум Мадрахимов каби маърифатпарварларнинг роли катта бўлиб, ўз даври учун замонавий ижтимоий-маданий тизим асослари яратилганлигига оид таҳлилий маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 29-июндаги “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 267-сонли қарори билан тасдиқланган “2023-2027-йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш консепсияси”нинг 6-бандида кўрсатилган вазифаси доирасидаги тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2025-йил 21-августдаги 04-13/681-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасаларида бошланғич ташкилотлари аъзолари ҳамда фаол ёшлар иштирокида ўтказилган илмий-амалий-анжуманларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Долзарб 90 кунлик” лойиҳаси доирасидаги анжуман ва давра суҳбатларини ташкил этилишига хизмат қилган;
Диссертация ишидаги “Совет давлатида 1925–1941-йилларда олиб борилган марказлашган, тоталитар сиёсат шароитида Хоразмдаги ижтимоий-маданий жараёнлар тўлиқ совет ҳокимияти ва коммунистик партия назоратида бўлганлиги, бу ҳолат ҳудудий ташаббусларни чеклаб, маданий мерос ва маҳаллий қадриятларнинг сиқиб чиқарилишига, мафкуравий босимнинг кучайишига олиб келганлиги, шунга қарамай, мазкур даврда ижтимоий-маданий соҳада театр санъатининг ривожланиши, соғлиқни сақлаш тизимининг такомиллашуви ва олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши каби ижобий силжишлар ҳам кузатилганлиги” ҳақидаги илмий янгилик ва хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Тарих кўзгуси” номли дастурлар ссенарийларини тайёрлашда (2024-2025 йиллар) фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 16-октябрдаги 05-09-1631-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқот таҳлиллари ва хулосалари кўрсатувда совет ҳукронлиги даврида Ўзбекистон, хусусан Хоразм вилоятида олиб борилган ижтимоий-маданий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини очиб беришга хизмат қилган.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Хоразмда ижтимоий ва маданий соҳалар уруш эҳтиёжларига тўлиқ сафарбар этилгани, меҳнат фронтида эркаклар ўрнини хотин-қизлар эгаллаб, ишлаб чиқариш ва хизмат соҳаларида фаол иштирок этганликлари, шу билан бирга, ҳудудда комсомол ташкилотларининг фронтга хизмат ғояси остидаги сиёсий-тарғибот фаолияти кучайгани, аҳоли ўртасидаги муҳтож қатламларга инсонпарварлик кўмаклари турли кўринишлари намоён бўлганлигига оид маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналишида белгиланган тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар марказининг 2025-йил 
13-августдаги 10/515-сонли далолатномаси). Олинган натижалар тингловчиларнинг 1920-1991-йиллардаги ижтимоий-маданий жараёнлар тарихига оид билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилган.
Урушдан кейинги йилларда Хоразм вилоятида саводсизлик муаммосининг сақланиб қолгани, халқ хўжалигининг турли тармоқларида малакали мутахассислар етишмовчилиги давом этгани, партия сафларини мафкуравий жиҳатдан содиқ кадрларга тўлдириш сиёсати устувор йўналиш бўлганлиги, аҳоли сонининг ортиб бораётганига қарамай, ижтимоий инфратузилма, хусусан таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият муассасалари етарли даражада ривожлантирилмагани, шунингдек, совет ҳокимиятининг миллий қадриятлар ва диний анъаналарни чеклашга қаратилган мафкуравий сиёсати ижтимоий-маданий ҳаётга бевосита таъсир кўрсатганлигини асословчи маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналишида белгиланган тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар марказининг 2025-йил 13-августдаги 10/515-сонли далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган хулосалар Хоразмдаги ижтимоий-маданий жараёнлар тарихини ёритишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish