Хайдарова Нигинахон Шухрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Ўзбекистон молия бозорида молиявий технологияларни қўллаш истиқболлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4145
Илмий раҳбар: Абдурахмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Ражабов Шерзод Умурзоқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сагдиев Равшан Сайфуллаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори. 
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суғурта компаниялари томонидан миллий суғурта хизматлари бозорида молиявий технологияларни қо'ллаш бо'йича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғурта портфелини оптималлаштириш ва бозор рақобатбардошлигини оширишда катта маълумотлар (Биг Дата) ва суғурталанувчилар хатти-ҳаракатлар таҳлили технологияларидан фойдаланган ҳолда компания томонидан шахсийлаштирилган суғурта маҳсулотларини ассортиментини кенгайтириш таклиф этилган;
суғурта компанияларида жараёнларни самарали бошқариш ва мижозлар учун хизмат сифатини яхшилашда суғурта полислари ва даъволарни қайта ишлаш жараёнида блокчейн технологиясидан фойдаланиш орқали суғурта маҳсулотлари конверсиясининг ошиши асосланган;
суғурта хизматларида жараёнларини автоматлаштириш, суғурта шартномаларини расмийлаштириш ва даъволар бўйича қоплама тўловларини ўз вақтида адолатли ва манзилли тўлаб беришда мобил тўлов тизимлардан фойдаланиш таклиф этилган;
компанияда суғурта тўловларини оптималллаштириш, операцион жараёнларни тезлаштириш, шаффофликни ошириш ва фирибгарлик рискини камайтириш ҳамда компания молиявий хавфсизлиги мустаҳкамлаш мақсадида финтеч асосида ишлайдиган ақлли шартномаларни кенг жорий этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда суғурта хизматлари бозорида молиявий технологияларни ривожлантириш ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
суғурта портфелини оптималлаштириш ва бозор рақобатбардошлигини оширишда катта маълумотлар (Биг Дата) ва суғурталанувчилар хатти-ҳаракатлар таҳлили технологияларидан фойдаланган ҳолда компания томонидан шахсийлаштирилган суғурта маҳсулотларини ассортиментини кенгайтириш таклифи АЖ “Труст-Инсуранcе” суғурта компанияси томонидан амалиётга жорий этилган (АЖ “Труст-Инсуранcе” суғурта компаниясининг 2025-йил 2-июндаги №06/1-НС маълумотномаси). Натижада, компания ўз хизматларини янги сегментларга тақдим этиш имконига эга бўлган ва 2023-йилга нисбатан 2024-йилда компаниянинг хизматлар қамрови 97,0 фоизга ошган, ҳамда компаниянинг бозордаги рейтинги 6 пунктга кўтарилган;
суғурта компанияларида жараёнларни самарали бошқариш ва мижозлар учун хизмат сифатини яхшилашда суғурта полислари ва даъволарни қайта ишлаш жараёнида блокчейн технологиясидан фойдаланиш орқали суғурта маҳсулотлари конверсиясининг ошишига доир таклифи АЖ “Труст-Инсуранcе” суғурта компанияси томонидан амалиётга жорий этилган (АЖ “Труст-Инсуранcе” суғурта компаниясининг 2025-йил 2-июндаги №06/1-НС маълумотномаси). Натижада, компания томонидан 2024-йил 32,7 млрд. сўм суғурта қопламалари тўлаб берилган бўлса, уларнинг 27,8 фоизи блокчейн технологиялари асосида ҳал қилинган ва бу 2023-йилдаги суғурта қопламаси кўрсаткигичига нисбатан 117,3 фоизга ошган;
суғурта хизматларида жараёнларини автоматлаштириш, суғурта шартномаларини расмийлаштириш ва даъволар бўйича қоплама тўловларини ўз вақтида адолатли ва манзилли тўлаб беришда мобил тўлов тизимлардан фойдаланиш таклифи АЖ “Труст-Инсуранcе” суғурта компанияси томонидан амалиётга жорий этилган (АЖ “Труст-Инсуранcе” суғурта компаниясининг 2025-йил 2-июндаги №06/1-НС маълумотномаси). Натижада, суғурта қопламаларини тўлаб бериш 2024-йилда 2023-йилга нисбатан 86,1 фоизни ташкил этган, ҳамда суғурта даъволарни рад этиш мос равишда 2,2 фоизга камайган;
компанияда суғурта тўловларини оптималллаштириш, операцион жараёнларни тезлаштириш, шаффофликни ошириш ва фирибгарлик рискини камайтириш ҳамда компания молиявий хавфсизлиги мустаҳкамлаш мақсадида финтеч асосида ишлайдиган ақлли шартномаларни кенг жорий этиш таклифи АЖ “Труст-Инсуранcе” суғурта компанияси томонидан амалиётга жорий этилган (АЖ “Труст-Инсуранcе” суғурта компаниясининг 2025-йил 2-июндаги №06/1-НС маълумотномаси). Натижада, 2024-йилда амалда бўлган суғурта шартномаларининг сони 127473 тани ва бу ўтган 2023-йилга нисбатан 153,1 фоизга ошган бўлса, янги тузилган шартномалар сони эса ўтган 2023-йилга нисбатан 165,4 фоизга ошган ҳолда 111379 тани ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish