Рамазонова Гўзал Чори қизининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижодкор ижтимоий-фалсафий консепсияси ва эврилиш мотиви”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4352
Илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна филология фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05
Расмий оппонентлар: 
филология фанлари доктори, профессор Имомова Гулчеҳра Муҳаммадиевна
филология фанлари доктори (DSc), доцент Ражабов Дилшод Зарипович
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Жаҳон ва ўзбек адабиётида анъанавий ва мотив сифатида шаклланиб улгурган метаморфозаларнинг генезиси, тараққиёт босиқчлари, ёзма адабиётга кириб келиши ва ижодкор ижтимоий консепсиясини ифодалашда ўзига хос бадиий услубга айланиши ҳамда асарнинг бош ва умумий ғояси ҳамда ижодкор бадиий мақсадини рамзий-фалсафий инъикос эттиришдаги аҳамиятини янги ва замонавий ўзбек адабиётида яратилган  метаморфозали асарлар мисолида ўрганиш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижодкор фалсафий консепсиясини ёритишда қадим Шарқ ва антик юнон-Рим адабиётида ифодаланган метаморфоза тушунчаси ҳамда мифологик метаморфозаларнинг жаҳон адабиёти тараққиётига эврилиш мотиви сифатида ко'рсатган таъсири дунё олимларининг илмий қарашлари ва аниқ мисоллар асосида тизимли далилланган;
ўзбек халқ оғзаки ижодидаги метаморфозаларнинг бадиий функсиялари ва маъно қатламлари таснифий ёндашув асосида таҳлил қилиниб, уларнинг бадиий мантиққа таяниши асосланган ҳолда метаморфоза мотивининг мумтоз адабиётдан замонавий насргача адабий услуб сифатида шаклланиш жараёни таҳлиллар асосида ёритилган;
эпик асарларнинг ғоявий-бадиий тузилмасида метаморфозанинг ўрни аниқланиб, романларда эврилиш мотивининг ижодкор фалсафий консепсияси билан боғлиқлиги, қисса жанрида метаморфозанинг ижтимоий-психологик имкониятлари ҳамда замонавий ҳикояларда инсон ва давр муаммоларини очиб бериш борасидаги аҳамияти асосланган;
метаморфозали асарлардаги хронотоп ва индивидуал услуб ижодкор поетик маҳорати билан узвий боғлиқликда тадқиқ этилиб, ўзбек насрида эврилиш шаклларининг ёзувчи консепсиясида рамзий-фалсафий ва ижтимоий-психологик жиҳатдан дахлдорлиги ёритилган ҳолда ҳозирги адабий жараёнда эврилиш мотивли асарларнинг қайта долзарблашуви ҳамда метаморфозанинг воқеликни бадиий акс эттириш усули сифатидаги функсиялари таснифланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Ижодкор ижтимоий-фалсафий консепсияси ва эврилиш мотиви бўйича олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
метаморфозаларнинг мифлар билан муносабати, тараққиёти, ёзма адабиётда мотив сифатида шаклланиши, эпик асар ғоявий-бадиий тўқимасида ўрни,  инсон ва давр  муаммолари ва эврилиш мотиви, жамият ва шахс билан муносабатлари ҳамда  уларнинг ички ва ташқи оламини очиб беришдаги роли масалаларига доир илмий-назарий хулосалардан МА-01/01-43 Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа инситутларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг (2024-йил 19-сентябр №90-01.38-сонли) “Жадидларнинг жамият ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга таъсири” номли давлат амалий лойиҳасида фойдаланилган. Натижада, ижодкор ижтимоий-фалсафий консепсиясини ифодалашда эврилиш мотивининг  ўзига хос бадиий услубга айланишини далиллашга хизмат қилган;
ўзбек халқ оғзаки ижодида метаморфозаларнинг бадиий функсиялари ва маъно қатламлари таснифий ёндашуви ҳамда бадиий мантиққа асосланганлиги, мумтоз адабиётдан токи бугунга қадар бўлган ёзма адабиётдаги метаморфоза мотивининг адабий услубга айланиш жараёни таҳлиллар давомида ёритиб берилган илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2021 – йилларда бажарилган (2025-йил 10-сентябр № 01/4-954-сонли) “ОТ-ФИ-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7-жилд) чоп этиш” номли давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган. Натижада, поетик асар ғоявий-бадиий тўқимасида метаморфозанинг ўрни ва ижтимоий-психологик аспектларини эврилиш мотиви асосида далиллашга хизмат қилган;
ҳозирги адабий жараёнда эврилиш мотивли асарларнинг қайта долзарблашуви, метаморфозалар воқеликни бадиий акс эттириш усули сифатида ҳамда  эврилиш мотивидан фойдаланиш шакллари таҳлилига оид илмий маълумотлардан Ўзбекистон Миллий  телерадиокомпаниясининг “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Вақт машинаси” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда (01-33/478-сон 25-июл 2025-йил маълумотномаси)    ҳамда        метаморфозаларнинг    эпик   асар    ғоявий-бадиий 

тўқимасидаги ўрни, катта эпик асарларда эврилиш мотивининг ижодкор фалсафий консепсиясига боғлиқлиги, қисса жанрида метаморфоза имкониятлари, замонайий ҳикояларда инсон ва давр муаммоларига доир фикр ва мулоҳазалардан “Маҳалла” телерадиоканали ижодкорлари томонидан “Портрет” кўрсатуви ссенарийсини шакллантиришда (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 18-ноябрдаги № 02-16-270-сонли маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада, метаморфозали асарларда макон вазамон муаммоси ҳамда эврилиш шакллари каби 
қатор бадиий асар поетикасига доир муаммолар таҳлилидан фойдаланилганда, кўрсатувнинг бадиий қиймати ошди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish