Қушоқов Жамолиддин Мухаммади уғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Доломит, фосфорит ва калий хлорид қўшимчалари билан аммиакли селитранинг таркиби ва хоссаларини яхшилаш технологияси”, 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5566.
Илмий раҳбар: Маматалиев Абдурасул Абдумаликович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.05/2025.27.12.К/Т.19.01.
Расмий оппонентлар: Тоғашаров Аҳат Салимович, техника фанлари доктори, профессор; Муроджон Самадий Абдусалимзода, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йоъналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аммиакли селитра суюқланмаси, доломит минерали, Қизилқум фосфорит уни ва калий хлориди асосида таркибида фосфор ҳамда калий тутган оҳакли-аммиакли селитра олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги:
ФУ ва КCл нинг кимёвий таркиби ва физик-механик хоссаларини аниқлаш асосида уларни оҳакли-аммиакли селитрага модификатор сифатида қўллашга яроқлилиги исботланган;
реологик хоссаларига мувофиқ НПCаМг- ва НКCаМг-суюқланмалари ҳаракатчан консистенсияга эга бўлиб, яъни уларни шнекли аралаштиргич-донадорлагичда қийинчиликларсиз донадорлаш мумкинлиги аниқланган;
НҲ4НО3 ўзининг кислоталик табиати эвазига ҳарорат 110°C дан бошлаб эркин ҲНО3 ни ҳосил қилиши ва маҳсулотда реакцияга киришишга улгурмай қолган ДМ, ФУ, КCл билан нейтралланиб туришига асосланган;
оҳакли-аммиакли селитрага қараганда таркибида фосфор ва калий тутган оҳакли-аммиакли селитранинг ёпишқоқлиги, ғоваклиги ва дизел ёқилғисини адсорбсия қилиши 1,0-1,5% гача камайганлиги аниқланган;
ДТА-таҳлилидан олинган тасвирларга мувофиқ, маҳсулотларни дастлабки термик парчалаши селитрага қараганда (тоза НҲ4НО3 учун 211 ºC, оптимал нисбатда ФУ қўллаганда 240,3ºC ва КCл қўлланилганда эса 238,4ºC га тенг) 27,4 дан 29,3ºC гача ортганлиги исботланган;
АС, ДМ, ФУ ва КCл оптимал масса нисбатларида яхши кимёвий таркиб ва хоссаларга эга бўлган фосфорли ва калийли оҳакли-аммиакли селитра олишнинг самарали технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Доломит, фосфорит ва калий хлорид қўшимчалари билан аммиакли селитранинг таркиби ва хоссаларини яхшилаш технологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аммиакли селитра суюқланмаси, доломит минерали ва юқори карбонатли фосфорит уни асосида донадорланган НПCаМг-ўғит олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг “2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатиъъга киритилган  («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2025 йил 2 октябрдаги 165-сон маълумотномаси). Натижада, доломит минерали ва паст навли фосфорит унини кенг миқёсида ишлатилишига ҳамда оҳакли-аммиакли селитранинг кимёвий таркиби ва хоссаларини яхшилаш имконини беради;
аммиакли селитра суюқланмасига доломит минерали ва флотацион калий хлоридни қўшиш йўли билан донадорланган НКCаМг- ўғит олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг “2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхатиъъга киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2025 йил 2 октябрдаги 165-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хом ашёлар асосида калсий, магний сақлаган комплекс ўғит олиш имконияти яратилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish