Халимова Ойгул Бозорқуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Антрахинон синтези ва у асосида бўёқлар олиш технологияси», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т3252.
Илмий раҳбар: Бадриддинова Фарида Махаматдиновна, техника фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2025.27.12.Т.42.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Жахонгир, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий  ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: «Уз-Кор Гас Чемиcал» ҚК МЧЖ пиролиз жараёни иккиламчи маҳсулоти – тар-махсулот таркибидан антрасен ажратиб олиш, ҳамда у асосида антрахинон, полиметиленантрахиноннафтиламин синтези ва технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий газ фракциялари пиролизи махсулоти таркибидан антрасен олиниши ва уни оксидлаб антрахинон олиш жараёнида ҳам оксидловси, ҳам катализатор вазифасида 56% консентрацияли нитрат кислота қўлланилиб юқори натижа бериши илмий асосланган;
антрахинон олиниш жараёнида оксидлаш унумига ҳарорат, жараён вақти, ҳаво бериш тезлиги, антрасеннинг консентрацияси, нитрат кислотани реаксион мухитга бериш тезлиги таъсири илмий асосланган;
антрахинон билан нафтиламин реакция жараёни махсулоти олинишида: реакция вақти 45 минут, ҳарорат 1050C, реакцияга киришаётган моддалар мол нисбати 1:1 ҳамда, жараён ҳосил бўлаётган сув миқдорини ўлчаш орқали бошқарилиши каби параметрлари ишлаб чиқилган;
олинган антрахиноннафтиламин формалдегид билан метилол гуруҳлар сақлаган бирикма синтези 2,5 – 3,0 МПа босимда, 1200С ҳароратда ва 4 соат давомида оптимал бориши аниқланган;
антрахиноннафтиламиннинг метилол гуруҳлари сақлаган бирикмаси нормал атмосфера босимида қуритиш шкафида 1100Сда ҳароратда, 12 соат давомида поликонденсация жараёнида олинган махсулот “полиметиленантрахиноннафтиламин” полимер моддалар учун бўёвчи модда сифатида синтез қилинган;
олинган бўёвчи модда асосида таркибида 1,0 – 10,0% пигмент сақлаган мастербатч олинган ва полиетиленда яхши эриши, шу билан бирга гамма нурлар таъсирида полимернинг деструксиясини секинлаштириши мумкинлиги исботланган;
пиролиз жараёни иккиламчи махсулоти тар-махсулот таркибидан антрасен, уни оксидлаб антрахинон, у билан намтиламин реакция жараёни махсулотини формалдегид билан поликонденсация махсулотини олиш жараёни такомиллаштирилган технологияси ва вақтинчалик технологик регламенти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Уз-Кор Гас Чемиcал» ҚК МЧЖ иккиламчи маҳсулоти тар-маҳсулотдан бўёвчи модда олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий натижалар асосида: 
антрасенни оксидлаб атрахинон олиш технологияси “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг «2026-2028 йилларда амалиётга жорий этилиши бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ 2025 йил 26 апрелдаги 01-9/12-143-сонли маълумотномаси). Натижада, антрасен, антрахинон, антрахиноннафтиламин ва полиметиленантрхиноннафтиламин каби маҳсулотлари ишлаб чиқаришларда қўлланиладиган импорт хомашёларни маҳаллийлаштириш имконини беради;
полиэтиленни бўёш учун нафтиламинантрахинон - антрахинонли органик бўёқ олиш технологияси “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг «2026-2028 йилларда амалиётга жорий этилиши бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ 2025 йил 26 апрелдаги 01-9/12-143-сонли маълумотномаси). Натижада, C9 ароматик бирикмалар аралашмасидан иборат пирогаз компрессорлари ичини ювишга мўлжалланган импорт ювувчи эритувчини маҳаллийлаштириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish