Юсупов Улуғбек Хусан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Олмалиқ маъданли майдонининг шарқий қанотида маъданлашув шаклланишининг тектоник шароитлари”, 04.00.01 – Умумий ва минтақавий геология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/GM255.
Илмий раҳбар: Турамуратов Илхомбай Бекчонович, геология-минералогия фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти ДМ, DSc.31/2025.27.12.GM.06.01.
Расмий оппонентлар: Турапов Мирали Камалович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Жонибеков Бобур Омонович, геология-минералогия фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Олмалиқ маъданли ҳудудининг шарқий қанотида маъданлашувни вужудга келтирган тектоник шароитларни аниқлаш, маъданларни моддий таркибини ва маъдан майдонида истиқболли участкалар ажратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Олмалиқ маъдан ҳудудининг шарқий қисмида аниқланган олтин ва мис минераллашувларининг жойлашуви ҳамда уларнинг шаклланиши тектоник элементлар (ер ёриқлари) томонидан изчил назорат қилиниши аниқланган;
Шарқий қисмида маъданлашувлар Агалматолит тектоник ер ёриғи билан узвий боғлиқлиги асосланган;
Мискон ва Бургунди тектоник ер ёриқлари зоналарида намоён бўлган олтин, мис, қўрғошин ва рух маъданлашуви жараёнларининг метасоматик ўзгариш зоналари билан узвий боғлиқлиги асосланган;
Олмалиқ маъдан ҳудудининг шимолий қисмида намоён бўлган эндоген маъданлашувнинг (Ау, Cу, Зн) шарққа қараб давомийлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олмалиқ маъданли ҳудудида маъданлашувни вужудга келтирган тектоник шароитларни, маъданларни моддий таркибини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Олмалиқ маъданли ҳудудидаги тектоник ер ёриқларининг турлари “Ўзбек геология қидирув” АЖ амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025-йил 5-майдаги 08-886-сон маълумотномаси). Натижада, Олмалиқ маъданли ҳудуди шарқий қанотида тектоник ёриқлар ва уларнинг маъданлашув жараёнларига таъсири ўрганилиб, маъданли таналарнинг морфологик шакллари ва фазовий жойлашув қонуниятларини аниқлашга хизмат қилган;
Олмалиқ маъданли ҳудуди шарқий қанотида тектоник шароитларда шаклланган маъданлашув “Ўзбек геология қидирув” АЖ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025-йил |5-майдаги 08-886-сон маълумотномаси). Натижада, Олмалиқ маъданли ҳудуди шарқий қанотидаги йирик тектоник ер ёриқлари билан боғлиқ олтин, мис, қўрғошин ва бошқа металларга бой маъдан таналарининг шаклланганлиги геологик асослаш имконини берган;
Олмалиқ маъданли ҳудуди шарқий қаноти фойдали қазилма таналари илмий асосланганлиги “Ўзбек геология қидирув” АЖ амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025-йил 5-майдаги 08-886-сон маълумотномаси). Натижада, Олмалиқ маъданли майдонинг шарқий қанотида тектоник ёриқлар билан боғлиқ маъданлашув жараёнлари ўрганилиб, фойдали қазилма таналарининг шаклланиши ва жойлашувини амалий асослашга хизмат қилган.