Абдуллажонова Дилдора Рустамжоновнанинг
Педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси
ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илимий даража берадиган фан тармоғи номи): “Талабаларни консентрлаштирилган таълим орқали қўл меҳнатига ўргатишнинг модернизациялашган методик таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Ped1140
Илмий раҳбар: Казиева Турғуной Турсунбоевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрстаётган муассаса номи, ИКрақами: Андижон давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/05.05.2023.Ped.166.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Усманова Умида Атбековна, педагогика фанлари доктори, профессор; Назирова Гузал Маликовна, педагогика фанлари доктори, профессор, Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни консентрлаштирилган таълим орқали қўл меҳнатига ўргатишнинг модернизациялашган методик таъминотини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни консентрлаштирилган таълим орқали қўл меҳнатига ўргатишнинг педагогик имкониятлари консентрик ёндашувнинг мотивацион, амалий-технологик ва рефлексив-баҳолаш компонентларини таълим олувчиларнинг меҳнат кўникмаларини шакллантиришга қаратилган модул асосида такрорий мустаҳкамлаш ва компетенсияга йўналтириш жараёнини босқичма-босқич мураккаблаштириш асосида такомиллаштирилган;
консентрлаштирилган таълим орқали талабаларни қўл меҳнатига ўргатишнинг дидактик таъминоти таълим олувчиларнинг амалий, технологик ва ижодий компетенсияларини шакллантиришнинг комплекс тузилмасига ўқув материали, кўргазмали воситалар, технологик хариталар ва меҳнат амалиётлари ўртасидаги узвий боғлиқликни таъминлаш тизимини адаптив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни қўл меҳнатига ўргатишнинг методик тизими олий таълим ўқув муҳитида таълим олувчиларнинг мустақил ишлаш кўникма ва малакаларини ривожлантириш босқичларига ижодий тафаккур, эстетик дид ва касбий йўналтирилганликни оширувчи консентрик-модул дастурини интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотларида талабаларни қўл меҳнатига ўргатиш методикаси шахсга йўналтирилган таълим жараёнида ижодий фикрлаш, технологик маданият ва касбий компетенсияларни ривожлантириш амалиётига устоз–шогирд таълимий муносабатларини юксалтиришга қаратилган миллий ҳунармандчилик портфолиосини ижодий фаолиятга модернизациялаш асосида такомиллаштирилган;
консентрлаштирилган таълим асосида талабаларни қўл меҳнатига ўргатишнинг педагогик модели ўқув жараёнига индивидуал-ижодий фаолиятни рағбатлантирувчи мазмуний ва жараёнли компонентлар блокига талабаларнинг амалий компетенсияси, меҳнат маданияти ва касбий ориентациясини кўникма ва малакаларни кетма-кет баҳолаб борувчи диагностик элементларини импелимитациялш орқали такомиллаштирилган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
талабаларни консентрлаштирилган таълим орқали қўл меҳнатига ўргатишнинг педагогик мазмуни консентрик ёндашувнинг мотивацион, амалий-технологик ва рефлексив-баҳолаш компонентларини таълим олувчиларнинг меҳнат кўникмаларини шакллантиришга қаратилган модул асосида такрорий мустаҳкамлаш ва компетенсияга йўналтириш жараёнини босқичма-босқич мураккаблаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан олий таълим талабалари учун ишлаб чиқилган “Педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли буйруғига асосан берилган 272915 рақамли рухсатнома). Натижада, қўл меҳнатига ўргатишнинг замонавий педагогик ёндашувларга асосланган методик ва дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилди;
консентрлаштирилган таълим орқали талабаларни қўл меҳнатига ўргатишнинг дидактик таъминоти таълим олувчиларнинг амалий, технологик ва ижодий компетенсияларини шакллантиришнинг комплекс тузилмасига ўқув материали, кўргазмали воситалар, технологик хариталар ва меҳнат амалиётлари ўртасидаги узвий боғлиқликни таъминлаш тизимини адаптив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид илмий янгиликларидан мактабгача таълим йўналиши талабалари учун ишлаб чиқилган “Мактабгача педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли буйруғига асосан берилган 862678 рақамли рухсатнома). Натижада, консентрлаштирилган таълим орқали қўл меҳнатига ўргатишнинг модернизациялашган методик таъминотини такомиллаштиришда ҳамда талабаларни касбий компетентлигини оширишга хизмат қилди;
талабаларни қўл меҳнатига ўргатишнинг методик тизими олий таълим ўқув муҳитида таълим олувчиларнинг мустақил ишлаш кўникма ва малакаларини ривожлантириш босқичларига ижодий тафаккур, эстетик дид ва касбий йўналтирилганликни оширувчи консентрик-модул дастурини интеграциялаш орқали оид илмий янгилигидан “Педагогика” номли дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли буйруғига асосан берилган 272915 рақамли рухсатнома). Натижада талабалар қўл меҳнати соҳасидаги назарий билимларни чуқур ўзлаштирдилар, технологик жараёнлар ва методларни тизимли тушуна бошладилар, танқидий фикрлаш ва таҳлилий ёндашувни ривожлантиришга хизмат қилди;
олий таълим ташкилотларида талабаларни қўл меҳнатига ўргатиш методикаси шахсга йўналтирилган таълим жараёнида ижодий фикрлаш, технологик маданият ва касбий компетенсияларни ривожлантириш амалиётига устоз–шогирд таълимий муносабатларини юксалтиришга қаратилган миллий ҳунармандчилик портфолиосини ижодий фаолиятга модернизациялаш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан олий таълим талабалари учун ишлаб чиқилган “Мактабгача педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли буйруғига асосан берилган 862678 рақамли рухсатнома). Натижада, олий таълим муассасаларида қўл меҳнатини ўқитиш жараёнида шахсга йўналтирилган, ижодий фаолиятга асосланган миллий ҳунармандчилик портфелини яратишга хизмат қилди;
консентрлаштирилган таълим асосида талабаларни қўл меҳнатига ўргатишнинг педагогик модели ўқув жараёнига индивидуал-ижодий фаолиятни рағбатлантирувчи мазмуний ва жараёнли компонентлар блокига талабаларнинг амалий компетенсияси, меҳнат маданияти ва касбий ориентациясини кўникма ва малакаларни кетма-кет баҳолаб борувчи диагностик элементларини импелимитациялш орқали такомиллаштирилганлигига оид илмий янгилигидан олий таълим талабалари учун ишлаб чиқилган “Педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли буйруғига асосан берилган 272915 рақамли рухсатнома). Натижада, ўқув жараёнига талабаларнинг амалий компетенсияси, меҳнат маданияти ва касбий йўналишини босқичма-босқич баҳоловчи диагностик механизмларни самарали интеграция қилиш имконини берди.